Shu ondan meniki
Мен уни телбаларча ўпишда давом этардим. Миямда ҳамон унинг иқрори акс садо бераркан, Ноза қўлларини бўйнимга ташлаб, бўсамга жавоб қайтарди. Илк бор... бундай шиддат ва эҳтирос билан.
У ўзини бутунлай менга бахш этаётган эди, шу билан бирга унинг ийманаётганини ҳам сезиб турардим. Аммо у ўз ҳаяжонини бор кучи билан енгишга уринар ва буни аъло даражада уддалаётган эди...
Қўлимни унинг кўксига қўйиб, оҳиста сиқарканман, Ноза инграб юборганча, нозик бармоқларини кўйлагимга ботирди, гўё бир урғочи йўлбарс ўз чангалларини чиқаргандек. Унинг менинг тегинишларимга бўлган бу реакциясидан жилмайиб қўйдим — бу мен учун энг олий эътироф эди.
Қўлимни пастроққа тушириб, кўйлагининг белбоғини ечдим ва тугмаларини бўшатишга киришдим. Бунинг уддасидан чиқдим ҳам. Лабларидан узилиб, бор эътиборимни унинг нозик бўйнига қаратдим. Тўхтай олмасдим! У менинг оғум эди! Ширин асирам! Майин терисининг ифори мени сармаст қилар, ўзига чорлар, сеҳрлаб қўйганди. Бу менинг хоҳишларим учун ширин бир жоду эди.
— Умар... — Нозанинг овози эшитилди.
У тўлиб-тошган туйғулардан қалтираганча, лабини тишлаб, ёстиққа бош қўйди... Унинг ҳаяжон аралаш тез-тез нафас олиши мени баттар жўшқинлантираркан, тилим билан унинг кўксида сирғалиб тушдим. У бундан янада қаттиқроқ оҳ урди ва мени ўзига янада маҳкамроқ тортди. Мен оёқларим билан унинг оёқларини суриб, орага кирдим. Ноза менга ҳам чорлов, ҳам табассум билан боқаркан, у жудаям гўзал эди... Унга маҳлиё бўлиб қолгандим! Орзуларим маъбудаси!
— Севган инсон, буни исботлаши ҳам керак, жонгинам, — деб пичирладим қулоғига. У ҳайратдан қошларини чимирди. Ҳозир Ноза ниманидир ўйлаётган эди, сўзларим унга жуда ўткир таъсир қилди.
Лабларим унинг бўйин соҳаларида кезаркан, бутун вужудини титроқ босди. Унинг менинг тегинишларимга бўлган бу муносабати эркаклик ғурурим учун гўё бир шарбатдек эди. Уни очкўзлик ва шиддат билан ўпишда давом этарканман, Ноза менинг кучли эҳтиросимни ҳис қилиб, кўзларини катта-катта очди. Мен эса жилмайиб, бўйнига бош қўйдим... Орадаги деворлар қулаётганини кўриш нақадар ёқимли.
Мен бошимни кўтарганимда, Ноза кутилмаганда лабларимга ёпишди... Мен бир зум қотиб қолдим, сўнг ўзимни бошқаролмай қолдим. Ноза кўйлагимни ечиб ташлаб, тирноқлари билан орқамни тила бошлади.
Унинг вужудини лабларим билан ўрганиб, пастга тушаётганимда, кутилмаганда эшик қўнғироғининг қаттиқ ва асабий овози янгради. Эътибор бермай, унинг қорнидан қайноқ бўса олдим.
— Ёрдам беринг! — Ноза сесканиб тушди. Кийимларини тўғрилаб, кўксини ёпганча менга хавотир билан қаради. Кўзларимни асабий юмиб, ўзимни бошишга ҳаракат қиларканман, ташқаридаги шовқин тинмасди.
— Ланъати! — ўрнимдан туриб, кўйлагимни кийишга тушдим.
Эшикни очиб, оғир нафас олганча аммамга қарадим. У бақир-чақир қилар, бир-бирига душманлардек ёпишиб олган икки синглимни ажратишга уринарди.
— Нималар қиляпсизлар?! — Менинг ғазабли овозимдан улар таққа тўхташди. Ортимда Нозанинг қадам товушларини эшитдим.
Мария Марямнинг сочидан тортди, Марям чинқириб юборди. Мен уларга яқинлашдим ва ёнимизда турган хизматчининг қўлидаги сувли графинни олиб, ҳар икки синглимнинг устидан қуйиб юбордим. Марям йиғлаб юборди, бу эса мени баттар ғазаблантирди.
— Нима бу?! Бир-бирингизга душмансизларми?!
Мария синглисидан узоқлашганида, унинг қўллари қалтираётганини пайқадим.
— Аслида нима бўлди?
Аммам бош чайқаб, ҳеч нарсани билмаслигини айтди. Мария шошилинч ўз хонасига йўналди, Марям эса ўзини қучоқлаб туриб қолди. Ноза синглимнинг ёнига бориб, уни бағрига босди. Марям унинг қучоғида баттар ўксиб йиғларди.
Илк бор сингилларимнинг бир-бирига душман бўлганини кўраётгандим. Улар жанжаллашиб туришарди, лекин бунақанги жанжал ҳали бўлмаган.
Марям кўзини олиб қочарди, охирги пайтларда унинг ўзгарганини сезаётгандим — у жуда одамови ва камгап бўлиб қолганди.
Улар Ноза билан Мариянинг ортидан кетишди.
— Умар, даданга ҳеч нарса дема, — деб ўтинди аммам. — Мен уларни биринчи марта бундай ҳолда кўряпман. Кейинги пайтларда жуда хомуш, тез-тез жанжаллашишади. Аввалгидек биз билан гаплашмай қўйишган.
Мен бош силкидим. Кечгача уйда жимжитлик ҳукм сурди. Ноза қизлар билан эди, аммамнинг эса қон босими кўтарилиб кетди.
Марямнинг хонаси эшигини бироз очдим. Ноза ўтирганча, кўзёшларини артаётган синглимга ўйчан тикилиб турарди. Мени кўриб, иккаласи ҳам қаддини ростлади. Ноза хавотир билан менга қараб эшик томон юраркан, мен унга бош ирғадим, у эса жилмайиб қўйди.
Марям деразадан ташқарига қараб турарди, ёнига бориб оғир тин олдим.
— Бирор муаммойинг борми? — деб сўрадим.
У "йўқ" маъносида бош чайқади. Мен унинг иягидан тутиб, ўзимга қаратдим. Мовий кўзлари қизариб кетган, ўзи анча озиб, ранги ўчиб қолганди.
— Айтсанг-чи, сени биров хафа қилдими? — Унинг лаблари титради. — Сен Мария билан жанжаллашганинг учун йиғламаяпсан, бунга ишончим комил.
— Шунчаки уришиб қолдик.
У ёш ва гўзал. Ишончим комилки, унинг орқасидан юрадиганлар кўп. Тўйимдан олдин бунга алоҳида эътибор берардим, лекин ҳаётида ҳеч ким йўқ эди. Ҳозир эса... менда шубҳа уйғонди.
— Марям, мен ёлғонни ёмон кўришимни биласан-а? — дедим босиқ овозда. У қўрқиб бош силкиди.
— У ёлғон гапирмаяпти...
Иккаламиз ҳам Марияга ўгирилдик. У ёнимизга келиб, синглисига айбдорона боқди.
— Шунчаки уришиб қолдик, лекин иккаламиз ҳам айбдормиз. Шундайми, Марям?
У ҳам секингина тасдиқлади. Лекин сезиб турардимки, бу ерда қандайдир сир бор. Иккаласини ҳам бағримга босдим.
— Нима бўлмасин, мен акангизман. Нимадур бўлса, олдимга келишингиз керак, — дедим. Улар жимиб қолишди. — Менга ёлғон гапирманг, буни асло кечирмайман.
Улар мен учун борлиғимдек. Бирга улғайдик, яхши-ёмон кунларни кўрдик, лекин уларнинг ҳаётда хато қилишларига йўл қўёлмасдим.
Хонамга йўл олганча, йўл-йўлакай Амирга қўнғироқ қилдим.
— Билиб бер, ўқишида нималар бўляпти? Бирортаси билан учрашишмаяптими?
— Балки кўнгил қўйгани бордир? — Унинг саволидан ғашим келди.
— Сафсата сотма! — жаҳл билан бақирдим.
— Жаҳл қилма, лекин Марям гўзал қиз, буни ҳамма кўриб турибди.
Амир ҳақ эканини билсам-да, синглим менга ёлғон гапирди деб ўйлашни истамасдим.
Хонага кирганимда, ичкарида тинчлик эди. Кийим алмаштириш хонасига ўтиб, чамадонни кўрдим. Ноза менга жилмайиб боқди.
— Бу нима? — деб сўрадим эҳтиёткорлик билан.
— Мен... бир неча кунга бирор жойга кетишимиз керак деб ўйладим. Ёки хоҳламайсизми?
— Хоҳлайман! Сен билан қаерга бўлса ҳам бораман, Нозам.
Унинг табассуми янада самимийлашиб, яноқларида чуқурчалар пайдо бўлди. Қўлидан тутиб, машинага етакладим.
Ёзги уйимизгача бўлган йўл, бу сафар гўё қисқадек туйилди. Етиб келганимизда Нозага қарадим — унда нимадир ўзгарган ва бу менга ёқаётганди.
— Бу ер менга жуда ёқади... — деб пичирлади у ва уй ўртасида тўхтади.
Мен эшикни ёпдим, жавоб беришга улгурмасимдан у ювиниш хонасига ўтиб кетди. Камин қаршисига бориб, оловга тикилдим — бу мени тинчлантирарди. Қадаҳга ичимлик қуйиб, бир симплаб ютдим.
Шу пайт телефоним жиринглади.
— Эшитяпман. Ўқишида ҳеч қандай гап йўқ. Ҳаммаси жойида, Марям дарсларни қолдирмаган, — деди Амир. Жилмайиб қўйдим, синглим менга ёлғон гапирмабди.
— Қўриқчиларни кўпайтир. Душманларим етарли, яқинларимга зарар етишини истамайман.
Сингилларим учун қайғурардим. Марям жуда содда ва меҳрибон қиз, ҳамон "оқ отли шаҳзода"га ишонади. Аммамиз уларга шундай эртакларни ўқиб берарди-да.
Асабий ҳолда кўйлагимнинг юқори тугмаларини ечиб, ўриндиққа суяндим ва оғир тин олдим.
Эшик ғийқиллади, лекин у томонга қайрилиб қарамадим. Лекин Нозанинг атри ифорини туйганимда, лабларимга нимтабассум югурди, бошимни кўтардим-у... қотиб қолдим.
Ноза оппоқ, шаффоф тунги кийимда турарди. Бу кийим унинг гўзаллигини яширишдан кўра, кўпроқ намоён этарди. У лабини тишлаганча, мен томонга дадил қадам ташлаб келаркан, мен унга тикилиб туриб, ҳаёлимда вужудларимиз қандай қилиб бир бутун бўлишини тасаввур қилардим...
Ва бу сафар бизни ҳеч ким тўхтатолмайди...
Мен эрим томонга бир қадам босиб, унинг қаршисида тўхтарканман, эрим мени бошдан-оёқ синчковлик билан кузатиб чиқди. Умар менга қўл теккизмасди, аммо мен унинг вужудидаги кучли хоҳишни ҳис қилиб турардим. Унинг кўзларидаги чақноқ учқунлар, таранглашган танаси ва юзидаги нимтабассум ҳамма нарсадан дарак бериб турарди.
Юрагим шунчалик тез урардики, нафас олишни ҳам унутиб қўйгандим. Биринчи марта бир эркак қаршисида бундай очиқ кийимда туришим. Эрим ярим яланғоч танамнинг ҳар бир миллиметрини хотирасига муҳрлашга уринаётгандек узоқ термулиб қолди.
Бунга қарор қилишим осон бўлмади. Ичимда уят ва кучли истак ўртасида кураш кетар, аммо тонгдаги воқеалардан сўнг, мен якуний қарорга келган эдим... Англаб етдимки, бу эркакнинг оғушида бўлиш мен учун катта мукофотдир. Бу никоҳ — менинг нажотим, Умарнинг ўзи эса халоскорим.
Мен уни севардим, аммо қуруқ сўзлар у учун етарли эмас, у мендан амалий исбот кутарди... Унинг нигоҳи кўксимда тўхтаганида, уятдан ловиллаб кетдим. Бу дадил қадамим эримнинг мен учун қилган барча яхшиликларига, унинг чексиз туйғуларига бўлган жавобим эди.
Ким ўйлабди дейсиз... бу никоҳни шунчаки қоғоздагигина деб ўйлагандим. Аммо мен Умарга кўнгил қўйдим ва ҳозир унинг қаршисида ҳар қандай ишга тайёр ҳолда турибмам.
Вужудимни майин тебратиб, унга яқинлашдим ва қўлимни елкасига қўйиб, унинг тиззасига ўтирдим. Эрим ҳайратини яширишга уринса-да, буни сезиб турардим.
— Ноза... — дея гап бошлади у. Унинг бўғиқ, хириллаган овозидан кўзларимни юмиб олдим. — Шуни билгингки, мен энди тўхтамайман.
Унинг бармоқлари юзимда оҳиста кезди. Мен жилмайиб, унга янада маҳкамроқ ёпишарканман, унинг эҳтироси вужудимга уриларди.
— Мен сиз хоҳлагандек келдим, — деб пичирладим. Менинг сўзларимдан унинг нигоҳи янада қорайиб кетди. Лабларимни намлаб, унинг ярим очиқ лабларига яқин келдим: — Тўхтаманг... Мен бутунлай сизникиман, Умар.
Эримнинг қўли бошимнинг орқа қисмидан маҳкам тутди. У мени ўзига тортиб, лабларимни ўзига бўйсундирди. Умар гўё оч қолган йиртқичдек мени ўпарди. Аввалига унинг шиддатидан қўрқиб кетдим, у жуда талабчан эркак... ва бу ҳали бошланиши эканини тушунардим.
— Меникисан... фақат... меники...
Умар яна лабларимни забт этди, бу сафар янада кучлироқ. Унинг бўсалари мени бутунлай сархуш қилиб қўйганди. Қўлларим билан унинг елкаларидан худди нажоткор кемага ёпишгандек тутиб олдим. Мен янада кўпроқ нарсани талаб қилиб талпинардим, у эса оҳ тортиб юборди.
Умар сочларимни маҳкам чангаллаб, ўзига тортди. Бу худди ёввойи вужудни бўйсундиришдек эди. Бир қўли билан кийимимни пастга тушириб, кўксимни очди. Сўнг ўрнидан туриб, мени тўшакка ётқизди. Унинг нигоҳлари вужудимда кезаркан, ҳаяжоним ортарди. Бутунлай унинг ихтиёрида бўлсам-да, у барибир мени уялтирарди.
У кийимларидан халос бўлди, мен эса ийманиб кўзимни олиб қочдим ва лабимни тишладим.
— Танангиз жуда гўзал...
Бу сўзларидан жилмайиб, яна уялиб кетдим. Ундан бироз чекинган эдим, у чақмоқдек тезликда оёғимдан тутиб, мени ўзига тортди ва оёқларим орасига кирди. Кўзим унинг бақувват, баркамол вужудига тушаркан, у ҳаммани ўзига мафтун қила оладиган даражада эканлигини кўрдим... Фақат ҳозиргина нега барча аёллар Умар Шахмарнинг рафиқаси бўлишни орзу қилишини тушуниб етдим.
Умар кўксимдан ўпганида, ихтиёрсиз инқиллаб, кўзларимни юмдим. Қўлларим эса унинг қора сочлари орасига кирди.
— Умар... — деб юбордим, у кийимларимни бутунлай ечиб юборганида.
У худди ўз мулкига эга чиқаётган эгадек ўпарди. Унинг лаблари... сармаст қилади, сеҳрлайди, ақлдан оздиради. Умарнинг бармоқлари вужудимда сирғаларкан, мен фақат лабимни тишлаб, завқдан кўзларимни чирт юмиб турардим. Унинг қайноқ нафаси эса бўйним узра кезарди.
— Мени... ақлдан оздиряпсиз... — Унинг лаблари юзимда кезар, мен эса унинг қўлида энг бахтли аёлга айланаётгандим.
У секин-аста вужудимга кириб бораркан, мен оёқларим билан унинг елкаларига ёпишганча инқиллардим. Эрим менинг ҳар бир ҳаракатимни кузатар, бундан завқланарди. У бахтли эди. Мен у хоҳлагандек унинг ёнига келдим ва ўзимни бутунлай унга топширдим.
У вужудимга кирган лаҳзада вужудим эҳтиросдан қалтираб кетди. Бор овозим билан қичқириб, ёввойи мушукдек эримнинг елкасини тирнадим. Бир зум қотиб қолдим ва оғриқдан инграб юбордим.
— Шшш... ўзингни бўш қўй... — деб пичирлади у меҳр билан. У ҳар бир ҳаракатини эҳтиёткорлик билан қилар, юзимдаги ёшларни ўпиб артарди.
— Мени бағрингизга босинг, — деб ўтиндим паст овозда.
Умарнинг қўллари мени қуршаб олганида кўзларимни юмиб, унинг ўткир атри билан қоришиб кетган қайноқ танасининг ҳидини симирдим ва ўзимни тинчроқ ҳис қила бошладим... Оғриқ секин-аста чекиниб, ўрнини битмас-туганмас завққа бўшатиб берди. Эрим ўзини зўрға тияр, унга жуда қийин бўлаётгани билиниб турарди.
Бошидан тутиб, бўса сўраб талпиндим, Умар эса юзимдан маҳкам тутиб, шафқацизларча, аммо эҳтирос билан ўпа бошлади. Ҳаракатлари ҳам шиддатли тус олди.
— Ноза, — пичирлади у бўйнимдан тишлаб.
Бир лаҳза ҳузур-ҳаловатдан кўз олдим қоронғулашиб кетгандек бўлди.
— Яна... — деб сўрардим ўзим ҳам нима истаётганимни билмай.
Эрим белимдан маҳкам тутиб, бор вужуди билан менга талпинди. Инграшимни тўхтата олмасдим, ич-ичимдан нимадир узилиб кетгандек эди... Ҳаммаси хиралашди. Мен ўзимни ҳеч қачон бундай бахтли ҳис қилмагандим...
— Ум-ар...
Эрим менга ўзимга келишга вақт бермади. Мени тезда ўзига қаратиб, маҳкам бағрига босди. Бир қўли билан сочларимни чангаллаб, бўйнимга ёпишди. Худди йиртқичдек... Мен унинг танасининг ҳидини қайта-қайта симирардим.
— Исмимни айт... овозингни эшитишни истайман... — Унинг сўзлари жодудек янграр, қўллари вужудимда кезар, ҳар бир тегиниши танам бўйлаб кучли оқим каби ўтарди.
— Умар... — овозим чиқмай қолди, лекин оҳларим орасида ягона ва суюкли эркагимнинг исмини қайта-қайта такрорлардим...
Дераза ортида момақалдироқ гумбурлаганини эшитиб, кўзларимни секин очдим...
Бошимни буриб, эримга қарадим. Унинг киприклари қуйи тушган, нафаси бир маромда — у ухлаб ётарди. Лабимни тишлаб, жилмайиб қўйдим. Эримнинг бақувват қўли белимдан маҳкам, хўжайинларча қучоқлаб олган.
Бу шунчалик табиий туюларди-ки... Айниқса, ўша кечадан, бизнинг илк кечамиздан сўнг.
Умар ҳаттоки уйқусида ҳам мени қўйиб юбормасди. Ҳозир бу мен учун нақадар муҳимлигини у билса эди; у мени сўзларсиз ҳам ҳис қилиб турарди.
Қўлларим билан эримнинг юзини ўргана бошладим. Уйқуда бўлса-да, у жуда жиддий, мағрур ва забт этиб бўлмасдек кўринарди. Юз тузилиши кескин: бўртиб турган ёноқ суяклари, қиртишланган ияклари... Унинг қаттиқ тишларининг изи ҳали ҳам менинг сезгир теримда акс этиб турибди.
Умар кутилганидан ҳам жўшқин экан, мен ўзимни йўқотиб қўйгандим, у эса ҳеч иккиланмай, тўхтамай "ўзиникини" олди. Унинг эркалашларидан, тегинишларидан ақлдан озаёздим. Бу шунчаки девоналик эди. Шундай ширин азоб эдики, бу туйғуга қайта-қайта таслим бўлишни истардим.
Нигоҳим унинг қатъий чизилган лабларида тўхтади; уларга бир қарашнинг ўзиёқ юзларимни ловиллатиб юборди. Шу лабларнинг теримда кезган ҳар бир сониясини эслардим. Улар гўё олов бўлиб куйдирган, вужудимда ҳузурбахш "чандиқлар" қолдиргандики... Қанча вақт ўтганини билмайман, фақат унинг душ қабул қилишимга ёрдам берганини ва мени яна бағрига босиб, тўшакка олиб келганини эслайман.
Бутун баданим оғрир, қорнимнинг пастида ёқимсиз симиллаш бор эди, ихтиёрсиз юзимни буриштирдим. Умар мени аямади... Бармоқларим ўз-ўзидан унинг юзида кезиб, пешонасига тушган соч толасини оҳиста четга сурди.
Қачон уни бундай қаттиқ севиб қолишга улгурдим? Билмасдим... Ҳаммаси бехосдан содир бўлди. Туйғулар ихтиёримга бўйсунмади, ҳаммаси бир лаҳзада ўзгариб кетди.
Енгил табассум билан ортимга ўгирилдим ва табиат ҳодисасини кузата бошладим. Жала қуярди; шиддатли шамол осмондан ерга оқиб тушаётган сув оқимини ҳар томонга сочишга уринарди...
Хона чироқлари ёришиб, момақалдироқ қаттиқ гумбурлаганида, эримнинг қўлини маҳкамроқ қисдим ва лабимни тишладим.
— Нега ухламаяпсан? — унинг бўғиқ, хириллаган овозини эшитдим.
Нима деб жавоб беришни билмай жим қолдим ва унга боқдим. Эримнинг кўзлари юмиқ эди... Жавоб ўрнига уни янада маҳкамроқ қучоқлаб олдим. Шунчалик ҳорғин эдимки, дарров ширин уйқу домига ғарқ бўлдим, лекин унинг сўзлари қулоқларим остида аниқ янгради:
— Ухла, митти маликам... ухла.
Эрталаб ёрқин қуёш нурларидан кўзларимни қисганча очарканман. тўшакда ёлғиз эканлигимни англадим. Қаддимни ростладиму, танамдаги оғриқдан юзимни буриштирдим.
Кўзларим билан эримни қидира бошладим, лекин у ҳеч қаерда кўринмасди. Ўрнимдан турдим ва ҳаттоки юриш ҳам менга қийинчилик туғдираётганини тушундим.
"Баракалла..."
Секин қадамлар билан душга йўналдим ва қайноқ сув остида турдим. Сув ўз вазифасини бажарди: оғриқлар секин-аста чекина бошлади.
Умар намунали эр эди. Мен доим шундай оилани орзу қилганман... Қачонлардир умидимни бутунлай узгандим, лекин ҳозир ўзимни усиз тасаввур қилолмайман. Мен унга тегишлиман... у эса менга... фақат менга.
Тўсатдан бошимдан маҳкам тутиб, кимдир ўзига тортганини сездим... Эрим лабларимни ўзиникига бирлаштирди, унинг шиддатига етолмай қолдим; қўллари вужудимни ўргана бошлади...
У ўпишдан тўхтамасди... Тилини шиддат билан оғзимга киритиб, нафасимни қайтара бошлади. Умарнинг эҳтироси жўшиб бораркан, белимдан даст кўтарганида чинқириб юбордим, оёқларим билан унинг танасини маҳкам қучоқлаб олдим. У бир ҳаракат билан мени яна бир бор ўзиники қилди.
— Менинг гўзал рафиқам...
Унинг сўзларига фақат табассум билан жавоб бердим; бу инсоннинг оғушида, унинг ихтиёрида бўлганимда, дунёдаги бошқа барча нарсалар ўз аҳамиятини йўқотарди.
Эҳтирослар бироз тинди. Умар мени оҳиста ерга туширганида оёқларим қалтирарди... у эса жилмайиб турарганча, бу ҳолатдан завқланарди.
— Сени қийнаб юбордим-а... — деди у қизариб кетган юзимга термулиб.
Унинг сўзларидан уялиб, сувни ўчирдим. Эримга ўгирилган эдимки, яна унинг кучли қўллари асирасига айландим. Лабларимдан енгил ўпиб, ортига ўгирилди.
— Сени нонуштада кутаман, Ноза, — деди-да, белига сочиқни ўраб чиқиб кетди.
Мармар деворга суяниб, деярли сирғалиб йиқилаёздим. Юрагимни ушлаганча, тинчланишга ҳаракат қилдим...
Ўзимни тартибга келтириб, кўзгуда ўз аксимга боқар эканман, бир ҳақиқатни англадим: кўзларим порлаяпти, юзларимда қизиллик, лабларимда эса бахтиёрлик кулгуси... Мен бахтлиман.
Беш йил... Кераксиз бир инсон учун беш йилимни сарфладим. Ҳаммасига чидадим, нима учун? Шу ҳақида ўйласам, томоғимга аччиқ бир нарса тиқилади...
Секин қадамлар билан пастга тушиб, чуқур нафас олдим. Ташқарида қуёш чарақлар, тунги даҳшатли момақалдироқдан асар ҳам қолмаганди.
Умарни кўрдим, у айвондаги диванда ястаниб ўтирганча, кўз узмай мени кузатарди. Унинг нигоҳлари вужудимни тилар, мен эса лабимни тишлаб у томонга юрдим.
— Ёнимга кел...
Босиқлик билан бош силкидим ва ёнига ўтирмоқчи бўлдим, лекин эрим бунга рози бўлмади. У белимдан тутиб, мени ўз тиззасига ўтқазди. Унинг танаси билан бир бутунга айландим.
— Менинг гўзалим... — деди Умар. Унинг сўзларидан ўзимни дунёдаги энг севимли ва гўзал аёлдек ҳис қилдим...
Нигоҳимни олиб қочсамда, юзимдаги табассумни яширолмасдим. Эрим менга узоқ тикилиб қолди. Аввал ҳам у менга кўп ва узоқ тикилишини сезардим... лекин ҳозирги қарашлари мутлақо бошқача.
— Ноза, сен менга ҳеч қачон ёлғон гапирмайсан-а? — сўради у тўсатдан. Унинг бағрида қотиб қолдим... ҳатто киприк қоқишга ҳам қўрқардим.
Қуриб қолган лабларимни намлаб, шошилиб жавоб бердим:
— Йўқ...
У мамнуният билан бош силкиди ва бармоқлари билан лабларимни оҳиста босди. Ҳар бир ҳаракати билан унинг нигоҳлари қорайиб борарди.
— Синглим Марямга нима бўляпти? Ўзи нима гап?
Вужудим музлаб кетди... у мендан жавоб кутмоқда. Эрим ҳақиқатни билмаслиги керак, акс ҳолда уни тўхтатиб бўлмайди. У на синглисини, на у кўнгил қўйган йигитни аямайди... Турли миллатлар... бу ердагилар буни қабул қилишмайди. Ва бир навниҳол қизни нобуд қилишади.
— Билмайман, Умар... — дедим паст овозда. Бу гапим Шахмаранлар оиласи учун қандай оқибатларга олиб келишини ҳали ўзим ҳам тасаввур қилолмасдим.
— Нима бўлишидан қатъи назар, ўзингиз у билан гаплашиб, бор ҳақиқатни билишингиз керак. Бу унинг ўзини бундай тутишига нима сабаб бўлганини тушунишингизга ёрдам беради.
Эрим розилик аломати сифатида бош силкиди. Умарнинг барибир ҳақиқат тагига етишига ишончим комил, аммо бу қачон юз беради — буни ҳеч ким билмасди.
Унинг муносабати қандай бўлишини ҳам тахмин қилиб бўлмасди. Бунинг ортидан бизни нима кутаётганини тасаввур қилишга ҳам ботинолмайман. Унга ёлғон гапиришни истамасдим, бироқ биламанки, бу ерларда ҳеч ким бундай ҳақиқатни қабул қилмайди. Шунинг учун ҳам ҳозирги ёлғоним — эзгулик йўлидаги бир алдашдир.
Умар ҳамон нигоҳини мендан узмас, унинг кўзларида нима ёзилганини ўқиш мен учун қийин эди: у мени қизиқиш билан кузатяптими ёки юзимдаги ёлғонни сезиб қолдими?
Унинг кўзларига тик боқишга қийналардим, ўз эримга ёлғон гапирганимдан ич-ичимдан уялардим. Аммо бу — қандай йўл тутишни билмай қолган вазиятим эди.
Вужудимда икки инсон курашмоқда. Бир томондан Умарнинг синглисига таскин бергим келса, иккинчи томондан эримнинг олдида хиёнаткор бўлиб қолишни истамасдим.
Эримнинг ёлғонга нисбатан қандай муносабатда бўлишини Икром билан боғлиқ воқеада яхши кўриб олганман. Шунинг учун ҳам ҳозир тарозининг икки палласи тенг келиб қолган, бу эса мен учун ҳаётимдаги энг оғир синовдир.
Умар нигоҳи билан бўйнимни "эркалади", мен эса ихтиёрсиз кўзларимни юмдим...
— Кўзларингни оч... Сени кўришни истайман! Сенинг сеҳрли кўзларингни...
Суюкли инсоним билан эҳтиросли ва қайноқ лаҳзалар интизорлигидан бошим айланиб кетди. Мен унга... унинг ғамхўрлигига, тафти ва тегинишларига муҳтожман. Яқинлигимиздан янада кўпроқ завқ олгим келарди. Бу туйғу қалбим учун нажот кемасига ўхшарди.
Умар лабларимдан ўпди, унинг қўллари мени ўзига шундай тортдики, танамиз бир бутун бўлиб бирлашди. Бармоқларим учигача титроқ турди, унинг шиддатига етолмай, кўйлагига маҳкам ёпишиб олдим. Ҳали бу борада тажрибасиз ва уқувсиз бўлсам-да, Умарга мени кашф этиш, аёллик латофатимни уйғотиш ёқарди. Мен унинг маромига мослашишга уринардим, аммо бу жуда қийин. Умар ҳаддан ташқари жўшқин ва эҳтиросли эркак.
Мен эса унинг сай-ҳаракатларини қадрлайдиган "аълочи ўқувчи" бўлишга интилардим, эримга мен билан қизиқарли бўлиши мен учун жуда муҳим. Мен у учун ҳар куни янгидан кашф этиладиган жумбоқ бўлишни истардим.
Мен шунчаки мулойим аёл бўлиб қолмай, у учун турлича бўлишни хоҳлардим. Токи ҳар бир висол кечаси унинг хотирасида бир умрга муҳрланиб қолсин. Ҳали кўп нарсани ўрганаётган бўлсам-да, ўйлайманки, эримга муносиб рафиқа бўла оламан. Ниҳоят, у оғир нафас олганча мендан бироз узоқлашди.
— Жуда ширинсан... Худди асалнинг ўзисан.
Табассумимни яширолмай лабимни тишлаб қўйдим. Эрим мени бахтли қила оларди. Энг муҳими, у менга қайтадан яшашни, орзу қилишни ва биргаликдаги келажагимизга ишонишни ўргатди.
Нигоҳим унга михланиб қолган, эримга шунчаки термулиб туриш ҳам менга завқ берарди.
Эрим ҳақида яна кўплаб илиқ сўзлар айтишим мумкин, лекин ҳозирча буларни фақат ичимда такрорлардим. Ибо-ҳаёйим бу сўзларни унинг юзига очиқ айтишга йўл қўймас, унинг муносабатидан чўчирдим. Бу балки аҳмоқликдир, лекин шундай. Мен ҳали ҳаммасини ўрганяпман, бу дарс эса менга жуда қийин кечмоқда.
Ўйлаш доим айтишдан осонроқ. Шунинг учун ҳам кўнглимдаги энг гўзал сўзларни ҳозирча қалбимнинг тубида асраб турибман. Қачондир ҳаммасини баралла айтишни ўрганарман, аммо ҳозир эмас.
— Нонушта қилиб олиб, кейин уйга қайтамизми? — сўрадим ундан. Бу саволимдан унинг қошлари чимирилди.
— Мен сен билан яна бир неча кун ёлғиз қолишни истардим. Лекин ҳақлисан, қайтишимиз керак...
Мен финжонга қўл чўзган эдим, эрим мендан олдин ҳаракат қилиб, ўзи чой қуйиб узатди. Бу ерларда яна қайси эр ўз аёлига шунчалик эҳтиром кўрсатаркан?
Бу саволга ҳеч кимда тайинли жавоб йўқ эди. Аммо ҳамма биладики, бундай муносабат эркакнинг ўзига, унинг дунёқараши ва аёл кишига бўлган ҳурматига боғлиқ.
Болалигимдан отамнинг онамга бўлган ғамхўрлигини кўриб ўсганман. Доим шундай оилани орзу қилардим. Бу менга идеалдек туюларди. Ҳар бир қизалоқ каби мен ҳам ҳаётимда шундай муносабатларни кўришни истардим.
Биринчи омадсиз никоҳим менга қувонч келтирмади, аксинча, ҳаётимнинг энг гўзал йилларини хазон қилди. Шунинг учун ҳам ҳозирги эримни кузатарканман, юрагим ҳаяжондан ҳапқириб, аввалги турмушимни эслайман. Ва англайманки, Умар билан ўтадиган ҳаётим ҳақиқатан ҳам жуда бахтли бўлиши мумкин.
Эрим ширинликларни қанчалик севишимни билгани учун ликопчамни ноз-неъматлар билан тўлдирди. У шарқона ширинликдан бир бўлак олиб, лабларимга яқинлаштирди. Мен ихтиёрсиз равишда оғзимни очдим ва карамел таъмини туйдим... Ҳузур қилиб кўзларимни юмдим, лекин бу ишимдан дарров пушаймон бўлдим. Эрим менга термулиб турарди, у бармоқлари билан лабимга теккан ширинлик қолдиғини оҳиста артиб қўйди.
— Қўйинг... ўзим ейман, — дедим паст овозда. У бу гапимдан ҳайрон бўлди.
— Нега экан?
— Умар, сиз... сиз мени уялтиряпсиз! — Мен унинг оғушидан чиқиб, ўз жойимга ўтирдим, аммо ортимдан эримнинг кулгиси эшитилди.
Ширинликдан бир бўлак еб, нақадар оч қолганимни ҳис қилдим. Умарнинг менга қадалган нигоҳидан яноқларим ловуллаб кетди.
Худди ёш боладек уялардим, ҳамон эримнинг менга бундай тикилишига кўниколмаябман. Унинг нигоҳлари доим қатъий ва ишончли, меники эса ҳамон уятчанг ва иккиланувчан эди. Бизнинг фарқимиз ҳам шунда: у — арслон, мен эса — ўлжа.
— Тўйдингми? — сўради у. Мен тасдиқ маъносида бош силкидим, у эса қўнғироққа жавоб бериш учун ўрнидан турди. Мен ҳам ўзимни қадрдон ҳис қиладиган уй ичига кирдим.
Эшик олдида тўхтаб, йиғиб қўйилган тўшакка қарадим. Бу ердаги ҳар бир нарса менинг ҳақиқий аёлга, Умарнинг ҳақиқий рафиқасига айланган лаҳзаларимни ёдимга соларди.
Шу дам, белимни эримнинг қайноқ қўллари қучоқлаб олди... Кутилмаган тегинишдан сесканиб тушдим.
— Мен ҳам ҳали ҳамон кечаги тун ҳақида ўйлаяпман... — унинг шивирлаган овозидан бутун вужудимга титроқ югурди. — Сен ҳам унутолмайсан...
Ё Парвардигор... унинг сўзларидан эриб кетаёздим. Кўз олдимда ўша қайноқ лаҳзалар гавдаланди. Умар қандай йўл тутишни ва нима дейишни жуда яхши билади. Лабимни тишларканман, нафасим тезлаша бошлади.
У менинг ҳолатимни кўриб завқланаркан, лаблари билан бўйнимдан тишлаб қўйди, мен эса лаззатдан кўзларимни юмдим, аммо унинг қўллари пастга сирғалган ҳамоно яна шошиб кўзларимни очдим.
— Ҳали ҳам оғрияптими? — сўради у оҳиста.
Уятдан юзларим қизариб кетди.
— Бироз, — ростини айтдим. Эрим мени ўзига қаратиб, кўзларимга тик боқди.
— Мен имкон қадар мулойим ва эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қилдим, — унинг бу гаплари кечаги жинниликларини эслаганимда бироз кулгили туюлди.
Бир лаҳза ўйланиб қолдим: агар у айтган "мулойимлик" шундай бўлса, у ҳаяжон отига минганда қандай бўлар экан?
Яна лабимни тишлаб қўйдим. Аммо бир нарсани биламан — ўз эркагим билан муҳаббатнинг барча қирраларини кашф этишга мутлақо тайёрман...
Қўрғонга қайтар эканмиз, хаёлимда фақат Марям ва у билан бўлган сўнгги суҳбатимиз айланарди. Бу қизалоққа жуда ичим ачир, қандайдир жуда жиддий воқеа содир бўлганини сезиб турардим. Шунчаки, бўлар-бўлмасга қизлар бундай аччиқ-тиззиқ бўлиб жанжаллашишмасди.
Мен сингилларимни яхши кўрардим ва улар учун энг яхшисини илинардим. Бироқ бу сафарги низо оддий опасининг синглиси билан айтишувидан анча жиддийроқ кўринди.
Ўша куни гапни нимадан бошлашни билмасдим, Марям менга ҳаммасини сўзлаб беришига ишончим комил эмасди. Лекин таваккал қилиб суҳбат бошлашга қарор қилдим. Қизалоқ менга ишонишини кўриб турардим, ҳар ҳолда шу пайтгача шундай эди.
— Опанг билан нималарни бўлишолмадингизлар? — деб сўрадим, унга босим ўтказмаслик учун гапни энг оддий саволдан бошлаб.
У баттар йиғлаб юборди ва ўзини қучоқлаб олди.
— Менга айтиб бер. Сенга ёрдам беришни жуда хоҳлайман, лекин қандай қилишни билмаяпман.. Агар бу сир бўлса, орамизда қолади, бунга ишонишинг мумкин.
У "йўқ" дегандек бош чайқади. Кўзлари йиғидан қизариб кетган, пастки лаби қалтирарди.
— Айтолмайман... ҳамма билиб қолади.
Унинг аҳволидан тушундимки, вазият ўта қалтис. У мендан нажот кутаётгандек мовий кўзларини жавдиратиб менга тикилди.
— Ҳеч кимга айтмайсизми? Ҳамманинг дили хуфтон бўлади. Бу гап орамизда қолишига ваъда беринг.
Бир оз ўйланиб қолдим, лекин унинг чорасизлигини кўриб, тасдиқ маъносида бош силкидим.
— Йўқ, айтмайман, — дедим қатъий оҳангда.
У қўллари билан яноқларидаги ёшни артишга уринди, аммо кўзёшлари тинмай қуйилар, унга бўйсунмасди.
— Ноза опа... мен севиб қолдим... — ниҳоят тилга кирди у.
Мен жилмайиб унга яқинлашдим:
— Бу-ку жуда яхши! Нега унда йиғлаяпсан? Унга айт, келсин, акангдан ва дадангдан қўлингни сўрасин...
Марям оғир тин олиб, мендан юзини ўгирди. Лаблари орасидан ўксиган товуш чиқди... Ва қалтирай бошлади.
— Марям, сенга нима бўлди?
— Унинг миллати ҳам, дини ҳам бошқа...
Унинг фарёди ва сўзларидан юрагим қинидан чиқиб кетаёзди. Буни қабул қилишмайди! Асло! Шунинг баробарида, бу қизнинг ҳаётини хазон қилишлари ҳам тайин. Қонун-қоида шундай.
— Ким у? — деб сўрадим пичирлаб. Эримнинг синглиси саволимдан сесканиб тушди.
— Ратмир Верховсев... Даҳшатдан кўзларим катта-катта бўлиб кетди.
Ратмир Верховсев! У ҳақида бир неча бор эшитганман. Шу атрофларда яшайди. Айтишларича, у ўта совуққон ва тошбағир инсон. Энг ёмони, у бизнинг халқимизнинг, Шахмаранлар сулоласининг ашаддий душмани. Умарнинг душмани...
— Марям, нима деяпсан?! Ўзингдамисан?! — овозим титраб кетди, у эса ўзини бағрига босганча бош чайқарди.
— У бизнинг душманимиз. У христиан-ку! Қабул қилишмайди, Марям! Ҳеч қачон!
У менга бутунлай бошқача нигоҳ билан боқди. Қаршимда энди ўша биринчи кундан бери ҳамма билан кулиб гаплашадиган шўх қиз йўқ эди...
— Агар у душманимиз бўлмаганида, балки бирор нима қилиш мумкиндир, лекин ҳозир асло иложи йўқ!
— Биламан, лекин уни севаман, мени тушунинг...
У кўзларини юмиб, қўлини юрагига қўйди.
— Мен хоҳламаган эдим, юрагим танлади! Тушуняпсизми?! Қанча қочмайин, барибир ҳар қадамда уни учратдим!
Кўксимда оғриқ тургандек бўлди, гўё бу тақиқланган туйғулар Марямнинг вужудини нимталаб ташлаётгандек эди.
Муҳаббат доим мураккаб бўлган. Аммо бу вазиятда икки инсоннинг бирга бўлиши мутлақо имконсиз. Бу икки оилани ҳам ҳалок қилади. Оилавий урушлар камдан-кам ҳолларда тинчлик билан тугайди.
— Мария билиб қолди, жанжал кўтарди... шунинг учун уришиб қолдик.
У деразани очиб, юзини шамолга тутди. Мен эса уни синчиклаб ўрганишга ҳаракат қилардим.
Қандай қилиб бу ёш қиз бундай одамга кўнгил қўйди? Бу барча қоидаларга зид-ку. Уларни нима яқинлаштириши мумкин? Қаерда ва қандай танишишган? Ҳаммаси тушунарсиз, мантиқсиз ва хатарли.
У шунчалик гўзалки, ўз ҳаётини барбод қилишга ҳайф эди.
— У-чи... у сени севадими?
У жим... фақат унинг азоб чекаётганини кўриб турардим.
— Севаман, деди... Ҳатто уйланишга ҳам ваъда берди...
Унга ишонмаётгандек тикилиб қолдим, мени ваҳима босди.
— Марям, бунинг охири нима билан тугашини биласан-ку, тўғрими?
Унинг лабларида аччиқ истеҳзо пайдо бўлди.
— Мен учун ўлим ва шармандалик билан...
Демак, у ҳаммасини билиб туриб шу йўлдан кетган!
— Наҳотки ҳаётингни барбод қилмоқчи бўлсанг?
Марям секин ювиниш хонасига ўтди, сув овози эшитилди. У нақадар юпқа муз устида юрганини тушунмаяпти, у учун бу йўлнинг охири фожиа билан тугайди.
Агар Умар ҳаммасидан хабар топса, синглисини дарров бошқасига узатиб юборади, Верховсев билан эса уруш бошланади...
Қиз бир оз ўзини қўлга олиб қайтиб чиқди ва ўрнига ётиб, устини ёпди. Мен унинг ёнига чўккалаб, нам юзларини силадим.
— Сен жуда ёшсан, гўзалсан...
— У бизнинг оиламизнинг душмани. Агар сенга зарар етказса-чи? Ёки... — гапимни охирига етказолмадим, у кўзларини юмиб пичирлади:
— У менга қўл теккизгани йўқ...
Енгил тин олдим...
— Бу адоват кўп йиллардан бери давом этиб келяпти ва шунчаки тугаб қолмайди, Марям. Сабабини билмайман-у, лекин бу урушни ҳеч ким, ҳатто сенинг муҳаббатинг ҳам тўхтатолмайди... — буни жуда паст овозда айтдим. Марямнинг бу аччиқ ҳақиқатни инкор қилмаганидан ҳайратда эдим.
— Ҳақлисиз... мен... мен муносабатларимизга нуқта қўяман.
Агар ҳаммаси у айтганчалик осон бўлганида эди, ҳамма низо тезда ҳал бўларди. Лекин бу жуда чигал вазият, унинг тугунини ечиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди.
Бу масалани ҳал қилиш учун нима содир бўлиши кераклигини тасаввур қилиш ҳам қийин.
Кўзларимни қисиб унга қарадим, у рост гапираётгандек эди.
Лекин у ҳақиқатан ҳам Ратмир Верховсевдан воз кеча оладими? Энг муҳими — бу туйғулар самимийми?
У Умардан ўч олиш учун унинг синглисидан фойдаланмаяптимикан?
Саволларнинг охири кўринмасди...