Shu ondan meniki
Шу кунлар давомида никоҳимиз бутунлай барбод бўлгандек туюлганди, аммо Ноза мени ҳайратда қолдирди. Уни остонада кўрганимда — шунчалик гўзал, шунчалик нафис эдики — ақлимни йўқотаёздим.
У ўз ихтиёри билан, ўзи истаб ёнимга келди... Кўзларида ҳам хоҳиш, ҳам мен кутган ўша уят бор эди. Ҳеч нарса демай туриб ҳам, у мени ўсмир боладек ҳаяжонга сололди... Ҳеч бир аёл буни уддалай олмаган.
Менинг аёлим покиза... маъсум. Ҳамма нарсани уқувсизларча, беғуборлик билан қиларди.
— Тўхтаманг, — деб пичирлади у ярим очиқ лабларимга. — Мен бутунлай сизникиман, Умар...
Ноза шунчалик ширин эдики, унинг висол дамларида ўзини жиловламаслиги менга ҳузур бағишларди. Унинг овози... фарёдлари... ҳар қандай эркакни ақлдан оздириши мумкин. У муҳаббат ўйинига ўзини шундай бахш этардики, барча саҳналарда асосий сиймога айланарди. Айниқса, ҳозир — у келиб, устимдан бутун ҳокимиятни ўз қўлига олган лаҳзаларда.
Ҳар бир ҳаракатимиз билан бу аёлга нақадар муҳтожлигимни англаб борардим. Фақат унга. Менга бошқаси керак эмас. Сен ҳаётим саҳросидаги ҳавойим ва бир қултум сувим.
Нозага термулиш, уни ўрганиш, яқинлигимиздаги янги ўзгаришларни кашф этиш менга ёқарди. Менинг оғушимда уни сармаст қиладиган ҳар бир ҳолатни хотирамга муҳрладим. Лабларини ўз лабларим билан забт этаман; у жавоб қайтаради ва висол интизорлигида вужуди қалтирайди...
Эшикни очиб, хонага оҳиста кирдим. Ноза ётоқда ўтирганча нималарнидир чизарди.
У сочларини қўллари билан йиғиб, турмаклаб олди. Ҳали ҳам мени сезмади. Бор эътибори қоғозда. Унга яқин бордим ва қўлларимни нозик белига қўярканман, кутилмаган тегинишдан у сесканиб тушди...
Ноза менинг оғушимдалиги, йиллар давомида туя олган энг гўзал туйғуйим гўё.
Ноза мен томонга ўгирилганида, мен унинг кўзларида авваллари бўлмаган табассумни кўрдим.
— Қачондан бери бу ерда ўтирибсан? — аёлимни ўзимга маҳкам босдим.
— Мен... шунчаки буни тугатишим керак.
— Эрингга ҳам вақт ажратишинг керак, Ноза... Сени соғиндим.
У лабини тишлаганча юзини ўгирди. Мен эса унинг ҳар бир ҳаракатини, ўзгараётган чеҳрасини кузатиб, бу аёлга тобора кўпроқ кўнгил қўяётганимни англадим. Менга у доим камдек туюлар, уни бутунлай ўзимники қилишни истардим.
Нозани бутунлай ўзимга қаратдим-да лабларимизни бирлаштирдим. У бир зумда жавоб қайтарди... Бир қўлим билан унинг йиғилган сочларини ёйиб юбордим...
Менинг рафиқам... Ҳолбуки, қачонлардир ўзимга у ҳақида ўйлашни ҳам тақиқлагандим. Отам сени уйимизга олиб келиб, сенга уйланишни буюрганида ҳаммаси бир лаҳзада ўзгарди. Отам менга дунёдаги энг қимматли ва энг орзу қилинган неъматни ҳадя этганини билмасди.
Ноза оғир нафас оларкан,уни бундай ҳолда кўриш менга ёқарди. Шундай... самимий ҳолда. Кўйлагини оҳиста тушириб, очилган гўзал вужудига маҳлиё бўлиб боқдим. У мукаммал эди. Ноза уялиб, ўзини қўллари билан тўсишга уринди — бу ҳолат мени ҳаяжонлантириб юборди.
— Ундан қилма! — дедим кескин оҳангда. У сўзларимдан қотиб қолди. Қўлим билан қорнини силаб, танасидан таралаётган тафтни ҳис қилдим. — Мендан ўзингни яширишга уринма. Сен менинг хотинимсан. Мен сени кўраман ва ўзимникини оламан.
Унинг андишасини тушунардим, шунинг учун буни тўғрилашга ҳаракат қилдим. Суҳбатларимиздан сўнг у ўзига ишончлироқ бўлиб борар, очиқ бўлишни ўрганарди.
— Менга сенинг тананг ёқади, — деб очиқ иқрор бўлдим. У сўзларимдан нимтабассум қилди. — Сендаги ҳамма нарса менга ёқади. Сенинг ўзгаришингни кутмайман. Биласанми нега?
Ноза савол назари билан менга боқди ва сезиларли даражада бўшашди. Нозик бўйнига яқинлашиб, тилим билан тегиндим ва дарров ўзим кутган реакцияни олдим.
Бошимни кўтариб Нозанинг кўзларига боқдим, у ҳам менга термулиб турарди... Унинг қўллари юзимда кезаркан, менга чексиз меҳр ва муҳаббат билан боқарди.
— Чунки сени қандай бўлсанг... шундайлигингча севиб қолганман...
— Н...нима? — деб қайта сўрадим, томоғимга тиқилган аччиқ ҳаяжонни зўрға ютиб.
Эримнинг нигоҳлари илиди... ҳозир у хотиржам ва ўзидан бутунлай мамнун кўринарди.
— Сени севаман, Ноза. Сени телбаларча севаман, — у ҳар бир сўзни доналаб, шошилмай айтди.
Қайси лаҳзада эканини билмайман, аммо кўзларимдан ёш қуйила бошлади... бахт кўзёшлари.
Ҳар бир аёл ҳаёти давомида ўз эркаги уни бутун борлиғи билан севишини, фақат уни кўриб, фақат уни ҳис қилишини орзу қилади. Ва ҳозир, биринчи никоҳимдаги барча кулфатлардан, барча қийинчилик ва синовлардан сўнг, ҳаётимда «севаман» дейдиган ва буни бутун борлиғи билан исботлайдиган инсон бор. Бу сўзлар менинг яраланган қалбимга малҳамдек ёқарди.
Умар менинг муносабатимни жим кузатди. Эркак киши сифатида унга менинг нималарни ҳис қилаётганимни билиш муҳим, мен эса илк бор бундай туйғуларни туяётган эдим. У мени севади... бу менга куч беради, нормал ҳаётга қайтишимга ва ўзимни аёлдек ҳис қилишимга ёрдам беради.
Бутун хаёлим шунда... Мен унга кўнгил қўйганимни ва буни тан олганимни билсам-да, Умар ҳамон сукут сақларди. Унга керак эмасманми, ундан севги кутиб бўлмасмикан, деб хавотирда эдим. Аммо ундай эмас экан.
Ва ҳозир англаб етдимки, Умар мени ҳеч қачон Икром каби ёлғиз ташлаб кетмайди. Илк бор кимдир ўз муҳаббатини бундай очиқ-ойдин изҳор қилмоқда... Бу мен учун янгилик, аммо нақадар муҳимлигини ҳис қилаяпман.
Маълум бўлишича, бахтдан ҳам йиғлаш мумкин экан, буни мен Умар билан турмушимда билдим. Мен унга телбаларча ошиқман, у билан ақлимни йўқотар, унинг ёнида ўзимни хавфсиз ҳис қилардим... Ҳаттоки энг оғир дамларда ҳам у ёнимда бўлди. Бу ишонч аёлни нозик, эркакни эса кучли қилади.
— Мен ҳам... Мен ҳам сизни севаман, — дедим паст овозда. Эрим жилмайди, унинг юзида зўрға сезиладиган кулгич пайдо бўлди.
Мен эса бўса олиш учун унга талпиндим ва танасини қўлларим билан қучоқладим. Тафти бутун вужудимга ёйила бошлади. Бу худди вулқон отилганидек, томирларим бўйлаб оқаётган нафис ва иссиқ оқим эди. Умар мени майинлик билан ўпар, қўллари эса оёқларимни оҳиста силаб, танамга миллионлаб титроқ совға қиларди.
У танамга тегинганида, мен унинг қўлларида эриб кетардим. Ўзимни бундай нафис туйғуларни ҳис қилишга қодир бўлган энг севимли аёлдек сезардим.
Унинг лаблари вужудимни ўрганиб, секин-аста қорнимга тушди. Унинг иссиқ лаблари пастроққа туша бошлагани мени таранглаштирди. Бу янгича эркалашлар. Мен ҳаммасини ўрганаётган эдим, аммо бундай "дарс" бизда ҳали бўлмаганди. Бир муддат ўзимни тийдим, ўзимни қандай тутишни билмай қолдим.
— Умар...
Мен бироз ўзимни тортганимда, у мени маҳкамроқ тортди. У нима қилаётганини яхши билар ва менга шундай тикилиб турардики, уятдан лабларимни қонатгунимча тишладим. Бу тасаввур қилиб бўлмас туйғулар эди...
Гўё тумандадекман... ҳамма нарса ич-ичимдан ҳузур-ҳаловат билан портлаб кетаётганда, қўлларим чойшабга ёпишиб, уни ўзимга тортардим. Энди уят иккинчи даражага тушди... Мен учун ғайритабиий, кутилмаган, аммо имконсиз даражада ёқимли туйғулар... Бу худди осмонга етиб, унга қўллар билан тегинишдек гап...
Кўзларимни очдим ва Умарни кўрдим, унинг кўзлари ҳар доимгидан қуюқроқ, нигоҳи оч йиртқичники каби эди. Мен бу нигоҳни яхши танийман, у ўзидан кейин янада ёқимли лаҳзаларни етаклаб келади.
— Ширин... жуда ҳам ширинсан.
У мени яна ўпа бошлади, лекин бу сафар кескин ва шиддат билан. Бармоқлари вужудимнинг энг қайноқ нуқталарида кезаркан, мен ҳузур-ҳаловат гирдобига ғарқ бўлаётган эдим; унинг ҳаракатлари янада "тажовузкор" ва ташна бўлиб борди.
Оҳларим тўхтамасди. Қўлларим унинг кўйлагига етди ва уни юлқиб ечиб ташладим. Унинг қайноқ танасига тегишим билан эрим ҳузурдан таранглашди. Шу лаҳзада у ҳақиқатан ҳам йиртқичга ўхшарди. Менинг суюкли йиртқичим!
Унинг шиддатига дош беролмай, лабларини тишлаб олдим, у эса оғир нафас олганча мендан бироз узоқлашди. Унинг эҳтиросини ҳатто ечаётган кийимлари орқали ҳам ҳис қилардим.
— Умар... — деб қичқирдим, у эса сочларимни қўлига ўраб, бошимни орқага тортди ва бўйнимни ўз лаблари ихтиёрига топширди.
Эрим мени забт этаркан, овозларим бўғилиб қолди.
— Гўзалсан... қанчалар гўзал. Ҳозир ичимда қандай туйғулар қайнаётганини тасаввур ҳам қилолмайсан...
У тили билан бўйин суякларимни силади.
— Сенинг ҳидинг мени ақлдан оздиряпти. Сен худди тақиқланган мевасан... худди асалсан...
Умар менга ёқимли сўзларни пичирлашдан тўхтамасди. У вужудимда тили билан кезиб, мени ҳайратга солишни давом этарди. Эҳтимол, унинг сўзлари ва лаблари менга шундай таъсир қилардики, унга янада маҳкамроқ ёпишдим.
Оёқларим билан унинг белини қучоқладим ва янги ҳузур тўлқинидан чинқириб юбордим. Бошимни ёстиққа ташлаб, унинг узиқ-узиқ нафас олишини эшитардим.
— Менинг Нозам, буни қанча кутганман. Сен меникисан, фақат меники...
Унинг лаблари юзимнинг ҳар бир нуқтасини ўпарди. У телбаларча шиддат билан бўйнимдан тишлаб, қайноқ из қолдирди. Унинг бутун вужуди таранглашганини ва сўнгги шиддатли ҳаракатини хис қиларканман, ичимда пайдо бўлган кучли ҳаяжон ва орзиқишдан ҳамма нарса сиқилиб кетди. Аммо энди ҳеч нарса деёлмасдим, чарчоқдан киприкларим оғирлашди.
Севимли инсонимнинг оғушида ширин уйқу домига ғарқ бўлдим...
Кўзларимни очиб, ётоқда ёлғиз эканлигимни англадим. Ён томонимга ўгирилиб, жилмайиб қўйдим; бутун вужудимда ёқимли бир ҳорғинлик сезиларди...
Ўзимни чинакамига бахтиёр ҳис қилаётган эдим. Ўрнимдан туриб, ичимда бир қўшиқни хиргойи қилганча душ хонасига йўналдим...
Кўзгу ёнидан ўтаётиб, беихтиёр ортга таҳлил билан қадам ташларканман, ўзимни танимай қолаёздим. Танамдаги бундай ўзгаришларга ҳамон кўниколмаётгандим... Лекин бу ҳолатдан мамнунман. Чунки ўзимни ҳақиқий аёлдек ҳис қилаябман.
Ювиниб бўлгач, хонага қайтдим. Қариндошлар олдига тушиш учун сочларингни шошилиб тарарканман, нигоҳим тўй суратимизда тўхтади; узоқ вақт қотиб қолиб, икки бахтли инсонга термулиб турдим. Буни бошқача номлаб ҳам бўлмасди. Гўё ўша кундан бери асрлар ўтгандек... Умар билан бирга бўлиш учун юзлаб синовларни босиб ўтдим.
Ўшанда мени нималар кутаётганини, турмуш ўртоғим аслида қандай инсон бўлиб чиқишини ва менга қандай муносабатда бўлишини билмасдим. Бармоғимдаги узук ва қимматбаҳо келинлик либоси энди Умар Шахмаранга тегишли эканлигимдан далолат берарди, холос.
Бу никоҳга розилик бериб, ҳақиқий ва садоқатли муҳаббатимни топаман деб ўйламагандим...
Қайнотамнинг ҳовлисига чиқиб, қизларни кўрдим.
— Хайрли тонг!
Мария менга қараб жилмайди, аммо Марямдан ҳеч қандай муносабат бўлмади, бу эса мени хавотирга солди.
— Акамни бугун кўрдим, иш юзасидан зарур юмушлари борлигини айтиб, саҳарда кетибдилар... — деди Мария.
Мен тасдиқ маъносида бош силкидим ва хаёлчанлик билан Марямга юзландим; у узоқларга тикилиб ўтирарди. Аввалгидан кўра тетикроқ кўринса-да, барибир қандайдир бегона эди.
— Аҳволинг қалай? — деб сўрадим секингина.
Унинг мовий кўзлари менга қадалди. Ратмир Верховсев билан бўлган хайрлашув қандай якун топгани мен учун жуда қизиқ эди.
— У... у кетди, — деди Марям жонсиз овозда.
Опаси киприклари остидан унга айбдорона нигоҳ ташлади.
— Бу энг тўғри йўл, Марям. У билан келажагинг йўқ эди... — Опасининг бу сўзларига у аччиқ истеҳзо билан кулиб қўйди ва яна аллақаерга тикилди.
— Сизлар мени ҳеч қачон тушунмайсизлар, шундай эмасми?
— Марям, жоним, биз сени тушунамиз, — қўлларим билан унинг узун сочларини меҳр билан силадим. — Лекин ҳамма гапдан хабардорсан, сизлар бирга бўлишингиз мумкин эмас.
У жавоб бермади, шунчаки сукутга чўмди.
— Ўзингни қўлга олсанг-чи энди! — Мария овозини баландлатди. — У акамизнинг душмани-ку! Авлодимизнинг, Шахмаранлар уруғининг душмани! Наҳотки сенинг муҳаббатинг бутун оиламиздан, шаънимиздан устун бўлса?!
— Ундай дема... — лабимни тишлаб қўйдим. Марям ҳозир нақадар оғир ҳолатда эканини ич-ичимдан ҳис қилиб турардим...
У бор кучи билан чидашга, уни унутишга, ўтмишда қолдиришга ҳаракат қиларди, аммо бунинг учун вақт керак.
— Яна нима дейишим керак?! Сен ўз хавфсизлигингни ва... — Мария оғир нафас олиб, пичирлаб қўшиб қўйди, — шаънингни ўйламай, у билан учрашишга бординг-ку...
Бу сўзлардан кўзларим қинидан чиқиб кетаёзди. Бу тарсакидан ҳам ёмонроқ эди!
— Мария! Бўлди, етар! — Менинг овозимдан у қотиб қолди ва ўзига келди.
Марям яноқларидаги ёшни артиб, опасига ўгирилди:
— Мен унга ишондим, чунки у инсонни севиб қолгандим. Ратмир менинг ихтиёримга қарши бирор марта ҳам менга қўл теккизгани йўқ.
Бу сафар Мария "йўқ" дегандек бош чайқади-да, синглисини маҳкам қучоқлаб олди. Бу манзарани кўриб кўнглим ғаш бўлди.
Бир опа иккинчисини суюкли инсонини унутиши учун овутарди. Бундан ҳам ёмонроқ нарса борми?!
— Мени кечир... — Мария айтган сўзлари учун узр сўради.
У учун оила ва шаън худди эрим Умар каби биринчи ўринда эди. Марям бўлса... у шунчаки севарди ва Ратмир билан бирга бўлишни истарди. Табиатан у худди биллурдек нозик ва синувчан...
Икки опа-сингил бир-бирининг буткул акси... ва иккаласи ҳам бир-бирини йўқотишдан қўрқарди.
— Кечирдим... — Марям бурнини тортиб пичирлади. Уни тушунардим. Душман бўладими, христиан бўладими — унинг қалбида фақат ўша инсон яшайди.
Соатимга қараб ўрнимдан турдим.
— Мен шаҳар марказига боришим керак. Ўқиш бўйича чизмаларни топшираман.
Марям сўзларимга нимтабассум қилди.
— Ўқишларингиз қалай кетяпти? — деб сўради у. Мен қўлимни силтаб қўйдим:
— Улгуряпман. Умар ёрдам беряпди.
— Дарвоқе, шундоқ акамнинг офисига ҳам ўтиб келсангиз бўлар экан. Сюрприз қиласиз, қалай?
— Ҳа. Бу ажойиб ғоя!
Опа-сингиллар менга умид билан қараб туришарди. Лабимни тишлаб, уларга тасдиқ маъносида бош силкидим.
Нега энди йўқ? Уни нақадар соғинганимни ҳис қилаётгандим. Эримни кўргим, қучоғига отилиб, дунёни унутгим келарди.
Фақат бу учрашув менга нималар олиб келишини ҳали билмасдим...
Хонамга қайтиб, кийим жавонимга яқинлашдим. Либосларимни бир-бир кўздан кечириб, қизил кўйлакка келганда тўхтаб қолдим. Мато қўлга жуда ёқимли, бахмал бўлиб, этак қисмида кичик бир кесмаси бор эди.
Ичимда бир шубҳа ғимирлади: эримнинг бунга муносабати қандай бўларкин? Кейин Умарнинг шу пайтгача бирор марта менга рад жавобини бермаганини, ҳеч нарсани тақиқламагани ёдимга тушди.
Кўйлакни кийиб, кўзгу қаршисида турдим. Ўз аксимдан ўзим ҳайратда эдим. Эримга ёқишни жуда-жуда истардим... Сочларимни ёйиб, чиройли тўлқинлар ҳосил қилдим. Бир оз пардоз ва баланд пошнали туфли. Кўзгудан менга ўзига ишонган аёл боқиб турарди.
Ноза Шахмаран... Мен фамилиям билан, эримга тегишли бўлган барча нарса билан фахрланардим. Кўйлак танамга ўлчаб тикилгандек эди. Умарга ҳам бу либосим, ҳам ўзим ёқишимга ишончим комил. Ўқув чизмаларимни олиб, машинанинг орқа ўриндиғига ўтирдим. Ҳайдовчи эшикни ёпиб, ўз жойини эгаллади.
— Қаерга борамиз, хоним? — у менга қарамасди. Бу ҳолатдан кулгим қистади. Эрим мана шундай тартиб-қоидаларга жуда қаттиқ туришини билардим.
— Мени аввал марказий олийгоҳга, кейин эса Умарнинг офисига олиб боринг.
У бош силкиди, лекин ҳаракатларида қандайдир сусткашлик борлигини сездим.
— Буйруғингиз бош устига, аммо жанобнинг бундан хабарлари борми? Бизга у кишидан ҳеч қандай тасдиқ келмаганди...
— Ҳасан, — унинг гапини кескин бўлдим, — эрим лозим топсалар, ўзлари сизга хабар берадилар, шундай эмасми?
— Албатта, хоним, — у бошқа сўз қотмади. Ўзимдаги бу ишончли оҳанг ва қатъиятдан ҳайрон қолдим.
Университет олдида тўхтадик. Ҳаяжон билан йўлакдан юриб, ниҳоят керакли эшикни очдим.
— Ассалому алайкум, Фотима Иброҳимова.
Аёл кўзойнагини ечиб, ўтиришим учун ишора қилди.
— Ва алайкум ассалом, Ноза. Бунча эрта келибсан?
— Ишимни битирдим ва уни сизга олиб келдим.
У ҳайрон бўлиб, чизмани қўлимдан олди-ю, ҳайратдан ёқа ушлади.
— Буни ҳаммасини ўзинг қилдингми?!
— Ҳа, — аслида "эрим ҳам ёрдам берди" деб қўшиб қўйгим келди, лекин барибир кўпини ўзим чизганим учун индамай қўя қолдим.
— Ажойиб иш! Ҳали бундай қисқа вақтда топшириқни бажарган талабам бўлмаганди. — Унинг ўткир кўзлари менга қизиқиш билан боқди. — Сен ҳаммадан олдин диплом оласан, Ноза. Ишингга жуда юқори баҳо бердим.
Унинг сўзларидан чеҳрам ёришди. Орзуларим ушалмоқда... Умарнинг шарофати билан албатта.
— Кетишинг мумкин, мен сенга синов баҳосини қўяман. Кейинги учрашувимизгача дам олсанг ҳам бўлади.
Хушхабар билан эримнинг ёнига ошиқдим. Ютуқларимни у билан баҳам кўргим, унга бўлган муҳаббатимни яна бир бор изҳор этгим келарди... Ўзимни яна суюкли ва керакли аёлдек ҳис қилишни истардим.
— Келиб қолдик, хоним, — бармоғида никоҳ узуги ялтираб турган ёшгина хайдовчининг овозини эшитдим.
Бошимни кўтардим-у, қотиб қолдим. Бино шунчалик маҳобатли эдики, ҳайратдан кўзларим катта-катта бўлиб кетди. Пошналаримни тақиллатиб, мағрур қадамлар билан ичкарига кирдим. Атрофдагиларнинг ҳайратомуз нигоҳларини ҳис қиларканман, кимдир жилмайиб салом берар, кимдир эса ҳасад ва нафрат билан боқарди.
— Умар Шахмараннинг олдига келдим. Улар ўзларидами?
Қабулхонадаги қиз яшил кўзларини менга қаратди-ю, жавоб беришга шошилмади.
— Учрашув белгиланганмидилар?
— Йўқ, — дедим паст овозда.
— Унда, афсуски, сизни ичкарига киритолмайман.
Лабларимда истеҳзо пайдо бўлди. Унинг бу сурбетлигидан ҳайратда эдим.
— Эримнинг хонаси қаерда?
— Сиз тушунмадингиз шекилли...
— Эримнинг иш хонаси қаерда деб сўраяпман?! — Бу сафар овозимни баландлатдим. У дарров қаддини ростлаб, ўрнидан туриб кетди.
— Ноза Шахмаран... мен... узр сўрайман.
У ютуниб, қўлларини мушт қилиб тугди.
— Яна бир бор сўрашим шартми?
— Ўн учинчи қаватга кўтарилишингиз керак.
Ортимга ўгирилиб лифтга кирдим. Ичкарида икки нафар қиз бор эди, улар ҳам мен чиқадиган қават тугмасини босишди.
— Йўқ, сен ҳозир жиддий айтяпсанми? Ахир у уйланган-ку... — деб гап бошлади қора кўйлакли қиз. Наригиси эса менга ёқмаган даражада очиқ кийинган эди.
— Нима қилибди? Биласан-ку, улар ҳаттоки иккинчи хотин ҳам олишади.
— Малика, сен Умар Шахмараннинг иккинчи хотини бўлмоқчимисан?
— Нима... — лабларим титраб, пичирладим. Қўлларим бехосдан кўйлагим матосига ёпишди. Бу қизларнинг сўзларидан бутун вужудим қалтирай бошлади.
Малика дегани кулиб юборди-да, блузкасининг битта тугмасини ечиб, кўзгудаги аксига мамнуният билан қаради.
— Умар мени кўрса ақлдан озади, доим шундай бўлган... Мен унга у ололмаётган нарсасини беришга тайёрман...
Кўз олдим қоронғулашди. Томоғимга аччиқ бир нарса тиқилди. Йўқ... у менга бундай қилмайди. Хиёнат қилмайди!
— Малика, у уйланган. У хотинини севади, ҳамма шундай деяпти!
— Севмайди! У шунчаки ўша туғмас, бахтсиз жувонга раҳми келяпти, холос! Кимга керак у?! У фақат отасининг хоҳиши билан унга уйланган!
Юзимдан бир томчи ёш сирғалиб тушди. Уни асабийлик билан артдим ва бармоғимдаги никоҳ узугига термулдим...
— Сафсата! Бутун халқ унинг муҳаббати ҳақида гапираётганини билмайсанми?
— Нима бўпти! — ғазабланди Малика. — Умарни ўзимники қилиш учун ҳамма нарсага тайёрман! Майли, иккинчи хотини бўлсам ҳам, биринчисидан қутулиш мен учун қийин эмас.
Унинг овозидан бутун вужудимга титроқ югурди... Оёқ бармоқларимга қадар музлаб, гапларининг давомини эшитишга ўзимни мажбурладим.
— Ахир ўзинг у билан бирга бўлишга тайёрлигингни билдириб, жазмани бўлишни таклиф қилганингда, у сени ҳайдаб солганини айтгандинг-ку?
— Ҳа... шундай бўлганди.
Лабларимда нимтабассум пайдо бўлди. Бир оз эркин нафас олдим. Нигоҳим эрим билан муносабатларимизни бузмоқчи бўлган ўша қизга михланиб қолганди.
— Барибир бир кун келиб у хотинидан безиллайди ва ўзи мени ёнига чақиради. Кўрасан ҳали!
Суҳбатдоши унинг гапларига шунчаки кулиб қўя қолди. Мен эса уларнинг ортида турардим, улар мени пайқашмади ҳам. Балки сирлашишга шунчалик берилиб кетишганидандир, суҳбатларига ким гувоҳ бўлаётганининг уларга қизиғи йўқ эди.
— Бировнинг оиласига суқулмаслигингни маслаҳат бераман. Умар ҳеч қачон хотинини ташлаб кетмайду. Шахмаранларда талоқ йўқ. Улар бир марта ва бутун умрга уйланишади.
Малика фақат пишқириб қўйди-ю, унга ҳақиқатни тушунтирмоқчи бўлган дугонасига қўл силтади. У ҳеч нарсани тушунмас, ўз айтганидан қайтмасди.
Оёқларимда дармон қолмаганини ҳис қиларканман лифтдан чиқиб, ўнг томондаги "ювиниш хонаси" деган ёзув томонга бурилдим. Юзимга сув уриб, ўзимни ўнглаб олмоқчи эдим. Бахтимга, у ерда ҳеч ким йўқ экан. Акс ҳолда, ишчиларнинг қизиқувчан нигоҳлари ва ғийбатларига чидашимга тўғри келарди.
Томоғимга тиқилган кўнгил айнишини ҳайдаш учун тез-тез нафас олдим. Кучли ҳаяжондан қўлларим муздек, вужудим эса аксинча, томирларимда олов оқаётгандек ёнарди. Кўзёшларимни артиб, ўзимни тартибга келтиришга уриндим.
Ҳозир энг муҳими — Умарни кўриш. Бу мен учун сув ва ҳаводек зарур. У менга ҳеч қачон хиёнат қилмаган, мен унга ишонардим. Эрим Икром каби менга нисбатан ҳеч қачон бундай пасткашлик қилмайди. Малика менинг никоҳимни бузишни, эримни йўлдан уришни истарди, бироқ у ҳали ўз бахтим йўлида нималарга қодирлигимни билмасди. Агар керак бўлса, энг ёмон аёлга айланаман, лекин эримни бировга бериб қўймайман.
Ўзимни қўлга олиб, чуқур нафас олдим ва юзимга табассум югуртириб, ўша таниш эшикни қидира бошладим. Атрофдагиларнинг нигоҳидан ноқулайлик сезсам-да, бунга эътибор бермаслик кераклигини тушуниб турардим. Умар Шахмараннинг рафиқаси ҳеч кимга ҳисоб бермаслиги ёки оқланмаслиги керак. Эримнинг хонасини топиб, эшикни оҳиста очдим. У менга орқа ўгириб турар ва ким биландир телефонда гаплашарди.
Лабимни тишлаганча у томонга бир қадам босдим. Эрим шу заҳоти менга ўгирилди. Умарнинг нигоҳлари танам бўйлаб эринчоқлик ва узоқ вақт кезди — у ўз "ўлжасини" муносиб баҳолаётгандек гўё.
У қўли билан кўйлагининг тугмасини ечаркан нафас олиши ўзгара бошлади. Телефонни бир четга қўйиб, мен томонга юрди... Юзим ловуллаб кетаётганини ҳис қиларканман, қуриб қолган лабларимни ялаб, уни кузатдим... Худойим... уни нақадар севардим! Мени ақлдан оздирадиган ўша нигоҳлари...
Умар индамасди, шунчаки менга термулганча, бошимдан оёғимгача синчиклаб ўрганарди.
— Ёқмадими? — деб сўрадим секингина.
У жавоб ўрнига шунчаки бош чайқади. Мен нима бўлаётганини англашга улгурмасимдан, оёқларим ердан узилганини ҳис қилдим... Эрим бир ҳаракат билан мени белимдан кўтариб олди. Унинг талабчан лаблари лабларимга ёпишганида, мен ҳам унга талпиндим.
Менинг кучли эркагимнинг қўлларида эриб кетаётгандим. Умар мени очкўзлик билан, қатъият ва ҳукмронлик билан ўпарди. Илгари у гўё ўзини тийиб тургандек эди, аммо ҳозир унинг шиддатли хоҳишини бутун борлиғим билан ҳис қиляпман. Бу мени унга бутунлай таслим бўлишга ундарди.
У бўсадан узилиб, менга оч йиртқичдек, худди телбалардек термулди.
— Сен қаердан пайдо бўлдинг ўзи?
Унинг сўзларидан жилмайиб қўйдим. Аммо у мутлақо жиддий оҳангда давом этди:
— Сен ҳаддан ташқари гўзалсан. Бундайлар энди йўқ деб ўйлардим...
Унинг сўзлари менга шундай кучли таъсир қилдики... бошим айланиб кетди. Қўлларим билан унинг юзларини силай бошладим... Умар жавобан кўзларини юмаркан, мен унинг елкасига бошимни қўйдим.
— Мен сиздек инсонга муносиб эмасман, Умар... — дедим пичирлаб, лекин у эшитди. — Сиз жуда мукаммалсиз, мен эса ўша... ўтмиши хунук, туғмас, омадсиз бир аёлман...
Эрим оғир нафас чиқариб, бошимни кўтаришга ва кўзларига боқишга мажбур қилди. Мен унинг қорайиб кетган кўзларига таслим бўлиб термулдим.
— Ким сен ҳақингда нима деса десин, нима ўйласа ўйласин, бунинг менга қизиғи йўқ! Чунки менинг кўзимда сен — дунёдаги энг муносиб аёлсан.
У бармоқлари билан сочларимни елкамдан суриб, бўйнимни очди.
— Токи мен тирик эканман, ҳеч ким сенга қўл теккизишга ботинолмайди. Сен — менинг аёлимсан. Менинг номусимсан.
Унинг сўзларидан нафасим ичимга тушиб кетди, нигоҳимни ерга қаратиб, оҳиста бош силкидим.
— Бошқа бу ҳақда ўйлашга ботинма, Ноза. Сенга уйланганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Ҳеч қачон!
Уни маҳкам қучоқлаб олдим. Вужудим ловулларкан, менга энди орамизда ҳеч қандай тўсиқ қолмагандек туюларди.