April 20

Shu ondan meniki

66-боб

Унинг қўллари сочларим оралаб майин кезди.
— Сенга қизил ранг жуда ярашар экан, — деди эрим тан бериб. — Ва бугун бу кўйлакни сенинг эгнингдан фақат мен ечаман.
Мен жилмайиб, лабимни тишладим... Агар у шундай деётган бўлса, демак, бу оқшом учун эримнинг ўз режалари бор.
— Ҳозир муҳим мажлисим бор, бекор қилолмайман. Ҳаммаси тугагунча мени кутиб тура оласанми?
— Албатта, шу ерда бўламан...
Унинг қора кўзларида чақнаш пайдо бўлди. Нигоҳи кўйлагимнинг очиқ қисмига қадалди. Аммо у ўзини қўлга олишга мажбурлади-да, қийналиб, норози қиёфада аллақандай ҳужжатни қўлига олди.
— Бу мажлис нақадар бемаҳал бўлди-я. Ҳаммасини лаънатлаб, ҳайдаб юборсанг-да.
Мен кулиб юбордим, у эса бошини чайқаб, мени ёлғиз қолдириб чиқиб кетди.
Умарнинг ишхонасини айланиб чиқдим ва унинг иш столи ёнига келиб тўхтадим. Унинг ўриндиғига ўтириб, бемалол ястандим... Бошимни буриб, унинг номига берилган кўплаб мукофотларни кўрдим. Мен у билан фахрланаман!
Аммо кейин кўрганларим мени чинакамига ҳайратда қолдирди. Вужудимга титроқ югурди; стол устида бизнинг биргаликдаги суратимиз турарди. Ва у битта эмасди: улар жуда кўп эди... мен буни энди пайқабман. Шундан сўнг эримнинг севгисига заррача шубҳа қилолмасдим...
Ҳеч иккиланмай, Умарнинг котибаси телефонига уланган қўнғироқ тугмасини босдим.
— Лаббай? — деди Малика ишвали овозда...
— Жаноб Умар сени ўз хонасига чақиряпти, Малика.
— Мени?! А... албатта, мен... ҳозир бораман.
— Ва қаҳва ҳам олиб кел!
Алоқани дарров уздим ва бизни айирмоқчи бўлган ярамас қиз кириб келадиган эшикка тикилдим.
— Қаҳвангиз, Умар ака...
Лабларимда заҳарханда табассум пайдо бўлди, қошларим эса ҳайратдан юқорига кўтарилди. Унинг кўкраклари юпқа блузкасидан кўриниб турарди; калта юбкаси эса эрталаб кўрганимдан ҳам калтароқ бўлиб қолган.
Мени кўриши билан у қотиб қолди. Унинг ортидан эса эрталаб у билан гаплашган қиз кириб келди.
— Яқинроқ кел... — деб буюрдим. У иккиланиб қаршимда тўхтаркан, қаҳва чашкасини қўлимга олиб, бошимни у томонга кўтардим...
— Менга нотўғри эшитилдими ёки сен менинг эримни исми билан чақиряпсанми?
— Сизнинг... эрингиз? — деб қайта сўради .
Қўлим бехосдан силтаниб кетди-ю, иссиқ қаҳва унинг қўли ва кўкрагига тўкилди. У чинқириб юбориб, мендан ортга тисариларкан, кўзларида ёш қалқиди, аммо бу менга заррача таъсир қилмади.
— Нима қилиб қўйдингиз?!
— Қўлим силтаниб кетди, жоним, — дедим унга ачиниш билан қараб. — Саволимга жавоб берасанми?
— Мен... йўқ, албатта, шунчаки... — у дудуқланиб қолди.
Тилимни тақиллатиб, у томон қадам ташларканман, Малика бир қадам ортга чекинди ва секин ютинди.
— Шунчаки? Йўқ. Ҳеч нарса шунчаки бўлмайди.
— Биз бир-биримизни нотўғри тушундик.
Мен тўғри у томонга юрдим, у эса жимиб қолди. Яшил кўзлари билан менинг кийимим ва ўзимга... баҳо бериб қаради.
— Эримни кўзлаб юрганмидинг? — дедим қўполлик билан.
— Йўқ, нималар деяпсиз...
Бармоқларим унинг сочларига ёпишди. Мен илк бор кимгадир атайлаб озор беришга уринаётган эдим.
Унинг дугонаси эса воқеаларни жим кузатарди, ҳатто жанжалимизни ҳеч ким эшитмасин деб эшикни ёпиб қўйди.
— Мени яхшилаб эшит, суюғоёқ! — деб шивирладим, у оғриқдан кўзларини чирт юмиб олди. — Ўз хоҳишинг билан ишдан бўшайсан ва бошқа Умарнинг ҳаётида кўринмайсан. Ҳозироқ ҳужжатларингни оласан ва бу ерни тарк этасан, тушунарлими?!
Малика ғазабдан қизариб кетди. Кўзлари нам, ўзи эса асабийлашганча дир-дир титрарди.
— Агар қилмасам-чи? — деб сўради у.
Унинг бунчалик жасоратидан ҳайрон қолдим.
— Унда сенинг гапларингни Умарга етказишимга тўғри келади, ўшанда у сени шарманда қилиб ҳайдайди, шундай эмасми?
У лабини тишлади ва менга бош силкиди.
— Сизни тушундим...
— Демак, унчалик аҳмоқ эмас экансан. Тўғри қарор қабул қилдинг.
Уни қўйиб юборганимда, кўзларини яширганча кийимларини тўғирлади ва эшик томон югуриб кетди.
— Мен ҳам бориб нарсаларимни йиғиштирайми? — деб сўради дугонаси менга ҳайрат билан боқиб.

— Сен қаёққа отландинг?
— Сиз ишдан бўшатдингиз-ку...
— Сени эмас, дугонангни... — деб тушунтирдим унга. У тинчланиб, енгил нафас олди.
— Раҳмат сизга, мен талабаман, бу иш мен учун мухум.
— Ўйлайманки, сенга ишониш мумкин. Сен яхши қизсан.
У елкаларини қисди ва жилмайди.
— Сен шу ерда ишлайсан ва менга мана шундай ҳолатлар ҳақида хабар бериб турасан...
— Жосуслик қиламанми? — унинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди.
— Буни ҳамкорлик деб атаймиз.
У бош силкиди. Энди мен яна эримнинг курсисига ўтиришим мумкин. У юзида табассум билан мени кузатиб турарди.
— Менга бошқа қаҳва олиб кел, илтимос.
— Албатта... — у тез қадамлар билан чиқиб кетди.
Бизнинг суратимизга қараб, тўғри йўл тутганимга амин бўлдим. Мен ўз никоҳимни қутқардим. Севимли инсонимни...
Умар фақат меники, мен уни ҳеч ким билан бўлишмоқчи эмасман.
Бизнинг никоҳимиз узоқ йиллар бахтли давом этади, чунки мен аввалги Ноза эмас, Ноза Шахмаранман.

67-боб

Бир хафтадан сўнг

Базм учун мўлжалланган зумрадранг либосимни қўлларим билан оҳиста текислаб, кўзгудаги аксимга боқиб жилмайдим — у ердаги қиёфа мени қувонтирарди. Ўта гўзал кўриняпман, хаёлларим унчалик камтарона бўлмаса-да, бу айни ҳақиқат эди.
Мен доим ўзимга танқидий кўз билан боқардим, чунки атрофимдагилар мени эримга муносиб эмаслигимга, гўё "нуқсонли" эканлигимга ишонтиришга уринишарди. Буларнинг барчаси ўзимга бўлган ишончимни сўндириб юборганди. Фақат Умар билан учрашгачгина, мен аёл бўлиш нима эканини англадим. Ўзига ишонган ва гўзал аёл бўлишни. Нозик ва суюкли бўлишни.
Шу сабабли ҳам, ҳозир кўзгуда айнан ўша аёлни — Умар кўра олган аёлни кўриб турибман.
Бугун қайнотамнинг танишининг тўйига кетяпмиз. У ерда одам кўп бўлишини билардим... Ўзимни нафақат ғийбатларга, балки уларни маза қилиб чайнайдиганларга қарши ҳам руҳан тайёрламоқдаман. Ахир бизнинг оиламиз атрофида турли миш-мишлар тарқаб ётарди. Мен туфайли эримнинг оиласи муҳокама қилинишини хоҳламасдим, шунинг учун қайнотамдан бирор марта таъна эшитмаслик учун ҳаракат қилардим.
Лекин мен энди уларга эътибор бермасликни ўрганяпман. Буни менга эрим ўргатди... Кучли бўлишни, ҳеч нарса ҳақида ўйламасликни, ҳеч нарсага парво қилмасликни... Фақат ўз оилавий ҳаётимдан завқланиб яшашни. Менинг ҳаётим эса ҳақиқатда гўзал. Ақлли, ғамхўр, келишган эр — бу ҳар қандай аёлнинг орзуси.
Ортимга ўгирилиб, Умарни кўрдим. У қомати келишган костюмда, қўлларини қовуштириб мени кузатиб турарди. Унинг кўриниши доимгидек мукаммал. Эримнинг диди жуда нозик ва у ҳар доим бенуқсон кўринишни билади.
Лабларимда дарров табассум уйғонди. Унинг ўткир ва ёниб турган нигоҳларидан ўзимни янада кучлироқ ҳис қиламан... бу қарашлар менга ишонч бағишлайди. Умар шошилмай бир неча қадам босиб, ортимда тўхтади. Белимдан қучоқлаб, нафаси билан бўйнимни куйдирди — бу ҳаракатидан ҳузурланганча, кўзларимни юмдим.
— Шунчалик гўзалсанки... Термулиб тўймайман, — деб пичирлади у қулоғимга. — Сенга бошқа эркаклар қарашини ўйласам... Ноза, ақлдан озаман... Сени ҳамманинг кўзидан яшириб қўйгим келади.
— Сиз мени уялтиряпсиз, Умар...
Умар қўли билан яноқларимни силаркан, қуриб қолган лабларимни яладим. Туйғуларим тошиб, юрагим икки баробар тезроқ ура бошлади.
— Сен менинг хазинамсан... — Унинг лаблари ҳаракатга келди. Мени кескин ўзига бурди-да, лабларимдан бўса оларкан, лабларини узмаган ҳолда олдинга қадам босди, шунда у нима қилмоқчи эканини англадим, ахир ортимизда ётоқ турарди... Эрим қўлини очилиб турган сонимга қўйиб, кўйлагимни юқорига кўтарганида, лабларимдан беихтиёр нола чиқди.
Оғир нафас олганча, ундан зўрға узилдим. Унинг нигоҳи тобора оч йиртқични эслатарди. Жуда оч қолган йиртқични...
— Умар... кетишимиз керак, — деб нафасимни чиқардим. Эрим кўзларини юмди ва афсусланган ҳолда бош силкиди.
Унинг жўшқинлигидан ҳамон ҳайратда қоламан. Эрим ҳамма нарсада ҳаддан ташқари яхши. Ҳаттоки тўшакда ҳам у гоҳ имконсиз даражада майин, гоҳ қатъиятли ва кескин бўлади... Мен эса доим ундан мамнунман. Умар мени эҳтирос чўққисида чинқиришга ва завқдан йиғлашга мажбур қилади...
Мен кийимларимни тартибга келтирар эканман, эримнинг қадам товушларини эшитдим. У бахмал қутини очди ва мен кўрган биринчи нарса — олмос маржон бўлди. У ақлбовар қилмайдиган даражада гўзал, худди сеҳрли нарсадек порларди. Олмослар ёруғликда ҳар бир қирраси билан товланарди.
Илгари ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман, тўғриси, Умар билан учрашгунча дунёда кўп нарсани кўрмаган эканман.
Мен жим қолдим, у эса буни сўзсиз тушунди. Шу кунгача ҳеч ким менга совғалар бермаган, мени бундай тез-тез эркатмаган. Умар индамай яқинлашиб, бу гўзал тақинчоқни бўйнимга тақиб қўйди.
— Сени пастда кутаман, гўзалим...
У эшик томон юриш учун мендан ўгирилди, аммо кутилмаганда уни ушлаб қолганимдан тўхтаб қолди.
— Раҳмат... ҳамма нарса учун... — Эрим кўзларимга боқди, уларнинг ёшга тўлганини кўриб қошларини чимирди.
— Мен сенинг эрингман, Ноза. Ўз аёлим учун қилаётган ишларим учун ҳеч қачон менга раҳмат дема...

68-боб

Белгиланган манзилга етиб келгач, Шахмаранлар ўз автомобилларини тарк этишди. Эрим мен томондаги эшикни очиб, қўлини узатаркан, жилмайиб, кафтимни унинг кафтига қўйдим.
Умар атрофдаги бегона одамларга эътибор ҳам бермай, мени ўзига маҳкам босиб олди ва биргаликда меҳмонлар билан тўла оломон ичига кириб бордик.
— Жаноб, сизларнинг жойингиз энг олдинги қаторларда. Шахмаранлар номига банд қилинган, марҳамат.
Умар қуруққина бош силкиди-да, мени олдинга ўтказди. Эрим ва қайнотам танишлари билан суҳбатга берилиб кетишганида, мен жойимга ўтирдим... Умарнинг аммаси қизлар билан ўтириб, уларга алланималарни уқтирарди. Мария унга завқ билан жавоб қайтарар, Марям эса жим ўтирганча атрофга алангларди.
Шу пайт нигоҳим собиқ эрим Икромга тушди ва кутилмаганда кўзларимиз тўқнашди. Мен дарров юзимни ўгирдим, аммо у мени синчиклаб кўришга улгурди шекилли. Унинг ёнида Анора ўтирарди. У менга бир муддат тикилиб турди-да, сўнг салом маъносида бош силкиди. Иккиландим, аммо мен ҳам худди шундай жавоб қайтардим.
Уларнинг ёнида эса собиқ қайнонам... у ҳамон ўзини худди султонлардек тутарди. Ҳаммага паст назар билан қарар, аммо кўзларида ғазаб аралаш бир ғамгинлик бор. Ҳаётимни барбод қилган, кетишимга йўл қўймаган, мени қўрқитиб, куч билан ушлаб турган аёл айнан шу! У мени келин эмас, хизматкор деб биларди. Ҳозир эса Анорага қайрилиб ҳам қарамаяпти. Улардан четроқда ўтириб, менга тикилганча жим қолганди...
Ҳамма мендан бу учрашувга нисбатан қандайдир реакция кутарди, аммо мен уларга бу завқни бермадим. Кўзларим билан менга томон келаётган эримни қидирдим.
— Қаранг, анави илон сизга қандай тикиляпти, — Мария уларга нафрат билан қараб пичирлади.
— Эътибор берма. Майли, қарайверсин, — дедим секингина ва Умарга ўгирилдим.
У ёнимга ўтирди ва бир қўли билан елкамдан қучоқлади; бу билан ҳаммага менинг аслида кимга тегишли эканимни кўрсатиб қўйди. Эрим ликопчамни гўшт ва салатлар билан тўлдираётганида, мен унга жилмайиб боқдим. У эса ўзига фақатгина тўқ рангли ичимлик қуйди.
Овқатланишни бошладим, негадур кун сайин иштаҳам очилиб бораётгандек.
— Ммм... жуда мазали экан, — гўштнинг серширалигидан завқланиб, кўзларимни юмдим ва лабларимни яладим.
Кўзларимни очганимда эса, Умар менга кўз узатмай тикилиб турганини кўрдим. У менга яқинлашиб, қулоғимга шивирлади:
— Мени гуноҳга ботирасан-а, хотинжон...
Лабимни тишлаб, жилмайиб қўйдим. Унинг нима демоқчи эканини тушунардим ва ўзим ҳам... ўз эримни хоҳлардим. Унинг қайноқ нафасидан ичимда кучли эҳтирос уйғонди. Менга аниқ нимадур бўлябди, ўзим ҳам тушунмаябман.
— Умар, ундай қилманг. Ҳамма бизга қараяпти, — дедим бир нафасда. У эса шунчаки кулиб қўйди; бу вазият унга завқ бағишлаябди шекилли.
У ниҳоят мендан узоқлашди, мен эса Марямни кузатдим. У узр сўраб ўрнидан турди, мен ҳам унинг ортидан туриб, ювиниш хонасига боришимни айтдим. Умар бош силкиб, мени кузатиб қолди. Атрофдагиларнинг тикилган нигоҳларидан орқам ёниб кетаётгандек гўё. Марям аёллар хонасига кириб кетганида, мен кўзгуда ўз аксимга боқдим. Қўлларим ўз-ўзидан эримнинг совғасини сийпалади. Ширин хаёллар суриб жилмайиб турганимда, кўзгуда собиқ қайнонамнинг ўша таниш ва совуқ сиймоси пайдо бўлди.
Амина Солиева менга худди бир буюмга қарагандек синчиклаб тикиларди... Мен ҳам иягимни баланд кўтардим ва нигоҳимни қатъият билан ундан узмадим.
— Очилиб кетибсан, — унинг бу сўзларидан фақат кулиш мумкин эди.
— Албатта. Менга ҳеч ким сизлар каби муносабатда бўлаётгани йўқ...
Икромнинг онаси нигоҳини тақинчоғимга қаратди.
— Шахмаранга турмушга чиқиб нима топдинг? Анорани кундош сифатида қабул қилганингда, ҳеч қандай ғам кўрмай яшаб юраверардинг...
Ўзимни тутолмай кулиб юбордим. У эса менинг реакциямдан қотиб қолганча, бир қадам ортга чекиниб, оқ рўмолини тўғрилади.

— Мен Умар билан никоҳимдан жуда кўп нарса топдим, — дедим ҳар бир сўзни доналаб, токи бу аёлнинг миясига етиб борсин.
— Бунинг ҳаммаси узоққа боради деб ўйлайсанми? Шахмаран сени ташлаб кетади!
— Худди ўғлингиз Анорани ташлаб кетгани каби-ми?
У лабларини қимтиб, ғазабдан қизариб кетди. Агар мен Умарнинг хотини бўлмаганимда, у мени урган бўларди...
— Ўзгарибсан, — деди у саволимни жавобсиз қолдириб. — Барибир сенга ачинаман... — Унинг нигоҳи танам бўйлаб эринчоқлик билан кезди. — Сен шарманда бўлгансан. Туғмаслигинг билан ном чиқаргансан, ҳеч қандай қимматбаҳо тақинчоқ буни яширолмайди, Ноза!
Мен рад маъносида бошимни чайқадим, аммо у тўхтамасди.
— Агар соғлом бўлганингда, аллақачон эрингга меросхўр туғиб берган бўлардинг! Демак, миш-мишлар ҳақиқат экан-да.
Собиқ қайнонамнинг сўзларидан кўзларимни чирт юмиб олдим ва гўё оёқларим остидаги ер қочиб кетаётганини ҳис қилдим...

69-боб

Қўлларим зўрға панжарага ёпишаркан, кўзларимни очиб, ўзимга келишга уриндим. Бу аёлнинг аччиқ сўзлари нафасимни қайтариб юборди.
Амина хоним заҳарли сўзлари нишонга аниқ текканини англаб, ғолибона жилмаяркан, лаблари маҳкам қисилган бўлса-да, кўзларида пинҳона бир масхара бор эди.
Мен довдираганча, қотиб қолдим. Аммо кутилмаганда Аноранинг овози эшитилиб, мени ғафлатдан уйғотди.
— Мен эса сизни қидириб юрибман, қайнонажон...
Ажабланарлиси, унинг сўзларидан Аминанинг лаблари янада қаттиқроқ буришди ва норози оҳангда бош силкиди. Анора ёнимизга келиб, рангпар юзимга синчиклаб тикилди.
— Кўряпман, зерикиб қолибсизлар, шундайми?
— Нима? — деб сўради қайнонаси гангиб. Анора унинг бу ҳолидан кулиб қўйди ва яна нигоҳини менга қаратди.
—Заҳрингизни сочишни бошлабсизку, — деб пичирлади у, аммо мен буни аниқ-тиниқ эшитдим. Келиннинг ўз қайнонасига бундай муомаласидан кўзларим катта-катта бўлиб кетди. — Бу ерда нимангизни йўқотдингиз ўзи?!
— Бунинг гапини қаранг... Сенга ҳисобот берадиган жойим йўқ!
Анора у билан ортиқча гаплашиб ўтирмади. Бошини чайқади-ю, кутилмаганда қайнонасини қўлидан тутиб, мендан узоқлаштирди. Амина хоним нималардир деб ғулдирар, Икромнинг хотини эса унга жавобан шунчаки кулиб қўярди.
Енгил нафас олдим. Тўғрисини айтсам, Анора мени қутқарди... бунинг учун ундан миннатдорман. Бир қадам олдинга босиб, дукиллаб ураётган юрагимни босишга ҳаракат қилдим.
Собиқ қайнонам яна қалбимга озор берди. Мен учун энг оғриқли нуқтани — "нуқсоним"ни эслатиб ўтди... Лекин бу ундай эмас-ку! Йўқ! У нима қилмоқчи ўзи? У доим оқибатини ўйламай, оғзига келганини валдирарди.
Фақат бир нарсага ақлим етмасди: улар интизорлик билан кутган, дунёга келиши учун ҳамма нарсага тайёр бўлишган ўша "меросхўр" қани?
Хаёлларимни қувиш учун бошимни чайқадим. Шунда Марямнинг мен томонга жуда суст ва ҳорғин қадамлар билан келаётганини кўрдим.
— Ҳаммаси жойидами? Рангинг оқариб кетибди...
— Ҳаммаси жойида, — дедим секингина, гарчи жилмайишга уринишим муваффақияциз чиққан бўлса-да. — Кетдик.
У аҳволимга изоҳ бермади, индамай ортимдан эргашди. Меҳмонларнинг шовқини ва мусиқа садолари остида ўз жойимизга қайтдик.
Эрим четроқда ким биландир телефонда гаплашаркан, қайтганимни кўргач жилмайиб қўйди.
Томоғим қуриб бораётганини ҳис қилгамча, кўзларим билан сув қидирдим, жуда ҳам чанқаган эдим. Қўлларим ўз-ўзидан сувга чўзилди ва уни очкўзлик билан ютдим.
Даврадаги ошиқ жуфтликлар секин тушиладиган рақсга туша бошлашди. Тўсатдан елкамда бировнинг қўлини ҳис қилиб, чўчиб тушдим. Бошимни кўтардим-у, суюкли инсонимнинг ўткир нигоҳларига дуч келдим.
Умар ҳаракатга келди. У ҳеч қандай сўзсиз мени ўзига тортди. Менинг савол бериб боққан нигоҳларимга жавоб қайтармай, ўз ихтиёри билан етаклади. Мен ҳам қаршилик кўрсатмай унга эргашдим.
Кутилмаганда эрим мени ўзига буриб, маҳкам бағрига босди. Атрофдагиларнинг тикилган нигоҳлари унга заррача қизиқ эмас. Умар ҳеч қачон ёлғон миш-мишлар туфайли мендан уялмаган, уни айнан мана шу хислати учун ҳам жонимдан ортиқ севаман...
Сокин мусиқа остида тебрана бошларканмиз, Умар ҳамманинг кўзида, гарчи мумкин бўлмаса-да, мени ўзига жуда яқин тутарди.
— Қалтиряпсан... — у қўлларимга ишора қилди.
Нигоҳимни ерга қаратиб, уялиб кетдим. Буларнинг барчаси эримнинг яқинлигидан ахир. Секин-аста бўшашдим ва нигоҳимни суюкли инсонимдан узмадим. Унинг қора кўзларига ҳайрат билан тикилганча, уларга ғарқ бўлдим.
— Менга бундай қарама, — деб шивирлади у бирдан ва мени рақсда оҳиста айлантирди. — Одамлар тушуниб қолишади, Ноза...
Қошларим ҳайратдан юқорига кўтарилди, унинг нима демоқчи эканини тушунишга ҳаракат қилиб, сўз тополмай қолдим. У қўли билан юзимни силаркан, сочимнинг бир толасини четга суриб, қулоғимга пичирлади:

— Менга ошиқ эканингни ҳамма тушуниб қолади.
Лабларимдан беихтиёр чуқур нафас чиқиб кетди.
Жойимизга қайтганимизда қайнотамнинг нигоҳига дуч келдим. У ўз ўғлига жилмайиб, ҳатто қандайдир фахр билан қараб турарди. У бизнинг эрим билан тил топишиб кетишимизни кутмаган менимча. Ахир Умар менга фақат отасининг хоҳиши билан уйланган-ку... Бахтли никоҳдан умид ҳам йўқ эди... Аммо биз...
—Ота, биз энди кетсак... — эрим уйга қайтишимизни маълум қилди. Қайнотам бош силкиганча алланималарни тайинлади.
Орқамдан Солиевлар оиласининг нигоҳлари "куйдириб" турганини ҳис қиларканман, уларга истар-истамас ўгирилдим. Шу лаҳзада англадимки, уларга нисбатан қалбимда ҳеч қандай туйғу қолмаган. Ҳаттоки нафрат ва ғазаб ҳам.
Вужудимни совуқ титроқ босди, қўлларим билан ўзимни қучоқладим. Бинонинг ичи иссиқ бўлса-да, негадир совқотябман...
— Совқотяпсанми? — Умар буни дарров пайқади ва жавобимни кутиб ўтирмай, елкамга ўз костюмини ташлаб қўйди. Икром, Умарнинг бу ҳаракатидан беихтиёр юзини ўгириб, ўз хотинига қараганини кўрдим.
Эрим қўлимдан тутди ва ҳамма билан хайрлашиб, мен билан бирга зални тарк этди...

70-боб

Эртаси куни пастга тушганимда, қайнотам ва барча Шахмаранлар бизникида нонушта қилишаётганини кўрдим. Юзимга табассум югурди.
​— Ҳаммага хайрли тонг!
​— Хайрли тонг, қизим, — деб жавоб берди Хадича амма. У менга синовчан нигоҳ ташлаб, мамнунлик билан бош силкиб қўйди. — Биз айтмасдан келавердик, сизларни кўргимиз келди.
​— Бу сизнинг ҳам уйингиз, ота. Биз фақат хурсанд бўламиз.
​Қайнотам гапларимни тасдиқлаб бош силкиб қўяркан, мен ​Марямнинг ёнига ўтирдим, лекин унинг хаёли паришон эди. Қиз ўйчан ҳолда ликопчасига термулиб, дўрдоқ лабларини тишлаб ўтирарди.
​Нонушта деярли жимжитликда ўтди. Фақат эрим отаси билан иш ҳақида гаплашарди. Иссиқ чойдан бир хўплаб турган эдим, Хадича амманинг овози эшитилди:
​— Ноза, сенга айтиш ёдимдан кўтарилибди. Иброҳимовлар оиласи бизни Мавлюдга таклиф қилишди.
​— Бугунми?
​У тасдиқ маъносида бош силкиркан, мен у ерда кимларни учратишим мумкинлиги ҳақида ўйладим. Солиевларнинг барча аёллари — бутун аёллар жамоаси у ерда йиғилган бўлади.


Белгиланган манзилга яқинлашганимизда аёлларнинг шовқин-сурони босиб турган йўлакдан бошимни мағрур кўтариб, йўлимда учраган ҳар бир кимсанинг кўзига дадил боқдим. Одамлар мени Шахмаранлар оиласига номуносиб деб билишарди. Ҳеч ким Умар аввалги никоҳида шарманда қилинган, ажрашган аёлга уйланишини кутмаганди албатта.
Амина Хоним менинг номимга доғ тушира олмаганидан кўнглим хотиржам. Мен бунга йўл қўймадим! Аммо бунинг эвазига озодлигим билан ҳақ тўлашимга тўғри келди. Энди менда уят ҳисси йўқ. Менга ишонадиган оилам борлигига ишончим комил!
Ичкарига қадам босар эканман, дарров ўзимга қаратилган қизиқувчан нигоҳларни ҳис қилдим. Авваллари одамлар мен ҳақимда нима дейишидан хавотирланиб, саросимага тушардим. Аммо ҳозир... улар қаршисида бошимни бир сантиметр ҳам эгмайман.
— Киринглар, сизларни кутиб қолдик.
Шахмаранлар атрофида парвона бўлаётган хонадон эгаларига босиқлик билан жилмайиб қўйдим. Атрофда аёллар жуда кўп... ғиж-ғиж. Уларнинг бари бошқа уруғ вакилларидан.
Собиқ қайнонамнинг таниш овозини эшитган ҳамомо ўша томонга қарадим. У меҳмонлар қуршовида ўтириб, аллақандай янги ғийбатларни завқ билан сўзлар, ёнида эса илон каби ўралиб қизлари ва келини Анора ўтирарди.
У менинг нигоҳимни ҳис қилди чоғи, норози кўзлари билан менга кибрли боқди. Мен ҳам Солиевлар оиласининг рўпарасига бориб ўтирдим. Хадича амма менинг бу ҳаракатимга эътироз билдирмади, аксинча, у ҳам ёнимдан жой олди.
Дастурхонга ширинликлар келтирилди, уларни кўриб иштаҳам очилиб кетди ва албатта татиб кўришни кўнглимга тугдим.
— Хадича, бу сенинг келинингми? — деб сўради менга бўлган нафратини яширмаган бир аёл. Мен унинг кўзларига тик боқдимги, у пичинг билан нимтабассум қилди.
Хадича амма ҳам, ҳар бир сўзини дона-дона қилиб жавоб берди:
— Заҳро, унинг Шахмаранлар келини экани кўриниб турибди-ку, шундай эмасми?
Аёл қизариб кетди ва инкор маъносида қўл силкиди. Атрофдаги барча суҳбатни тўхтатиб, бизга қулоқ тутди. Энди шовқин йўқ, фақат сукунат ва менинг шахсимга бўлган чексиз эътибор ҳукмрон эди...
Амина Солиева жилмайиб қўйди. Бу вазият собиқ қайнонамни завқлантираётгани турган гап.
— Менга бир эслатиб юборинг-чи, адашмасам, сиз аввал турмуш қурганмидингиз? Бу Умар Шахмаран билан иккинчи никоҳингиз-а?
— Ҳа, Умардан аввал турмушга чиққанман, — дедим кутилганидан баландроқ овозда ва бошимни баланд кўтардим.
— Шунақа дегин... — Заҳро яна ёнидаги аёлга қаради.
— Тўппа-тўғри! — деб қичқирди собиқ қайнонам. — У менинг ўғлим Икромнинг хотини эди, аммо бепуштлиги сабабли ўғлим уни ҳайдаб юборган.
Аламдан лабимни қонагунча тишладим. Беихтиёр кўзларим намланаркан, кўйлагимнинг этагини бармоқларим билан маҳкам чангалладим ва томоғимга тиқилган аччиқ ўксикни ютишга ҳаракат қилдим.

— Шунақа дегин... Ҳеч бўлмаса уялмадингми?
Лабларимда аччиқ истеҳзо пайдо бўлди.
— Нима учун уялишим керак?! — ҳиссиётларимни жиловлай олмадим. Бу одамлар ўзларини пок ва диёнатли, мени эса нопок деб ҳисоблашарди. — Пайғамбаримиз (с.а.в) Ҳадича онамизга, у зот аввал икки марта турмушга чиққан бўлсалар-да, уйланмаганмидилар?!
Бу саволимдан сўнг ҳамма айбдордек бошини қуйи солди. Эримнинг аммаси ҳам қўлларимни ушлаганча, менга фахр билан боқди. Мен эса тинчланишга ҳаракат қиларканман, стол устидаги қаҳвадан ичдим.
Шу ҳолатимда англадимки, бу одамлар ҳеч қачон тинчишмайди. Мени ҳамиша омадсиз никоҳимда айблаб ўтишади... Мен эса бунга умримнинг охиригача афсусланиб ўтаман.
— Хафа бўлманг. Улар айнан шуни кутишмоқда, — деб пичирлади Марям. У жилмайишга ҳаракат қилса-да, ғоят толиққан кўринарди.
Бирдан ҳамма эшик томонга ўгирилди, у ерда бир ғалати кўринишдаги кампир пайдо бўлди: бармоқларида талайгина узуклар, эгнида узун қора кўйлак. Ҳайратдан кўзларимни қисиб қарадим — кампирнинг юзида "дак" (анъанавий татуировка) бор эди.
Унинг нигоҳи барча меҳмонларни ваҳимага солди. Ҳеч ким чурқ этмас, ҳамма жимликда ширинлик ер ёки ичида дуо ўқирди.
Кампирнинг кўзлари меники билан тўқнашди. Унинг нима учун менга бундай тикилиб турганини тушунолмасдим. Гўё у ниманидир англашга, нимагадир ишонч ҳосил қилишга уринаётгандек, кўзларини қисиб, бир қўли билан рўмолини тузатди. Сўнг мени бошдан-оёқ кузатиб чиқди. Мен эса нигоҳимни олиб қочишга шошилдим. Шу маҳал у менга нотаниш тилда гапириб, қўли билан мени кўрсатди.
— Нега айтмаябсан, Хадича! — кампирнинг гапидан қошларим ҳайратдан кўтарилди. — Ахир келининг ҳомиладор-ку!
Бу сўзларни эшитиб, кўйлагимга янада қаттиқроқ ёпишдим. Бу кампирнинг оғир энергиясидан нафасим қайтгандек бўлди. У қорнимга қараб бош силкиркан, беихтиёр қўлим билан қорнимни тўсиб олдим.
— Сиз... Адашаётган бўлсангиз керак... — собиқ қайнонам ўша заҳарханда ва чийилдоқ овози билан кампирнинг гапини бўлди. — У бепушт! Бола кўролмайди, бу кампир нималар деяпти! — у ғазабдан қизара бошлади.
Мен ишончсизлик билан Хадича аммага қарадим. Унинг кўзлари эса бу гаплар ҳақиқат бўлиб чиқишига умид билан боқарди.
— Ҳеч қандай хатолик йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Онахон кўряптики, Нозанинг вужудида Шахмаранлар вориси бор!
— Бўлиши мумкин эмас! — Амина Солиева бақиришдан тўхтамасди.
Кампир бармоғини силкитиб, унинг ҳайқириқларини бўғди. Сўнг яна ўша тушунарли, аммо шевали тилда гапириб, ҳаммани карахт қилиб қўйди:
— Ўчир овозингни, хотин! Жим бўл! Парвардигорингдан қўрқ. Акс ҳолда... — у яна менга қаради ва Икромнинг онасига қараб вишиллади. — Мен кўп нарсани кўриб турибман, ўз шармандалигингни бу бегуноҳ қиз билан ёпишга уринма.
— Нима?! Нималар деяпсан, эй фолбин! — Амина хоним сурбетлигига фақат ҳайратланиш мумкин.
— Борини айтяпман. Сизларнинг уруғингизда бепуштлик бор, лекин бу қизда эмас...
Ҳамма ёқасини ушлади. Мен эса кўз ёшларим орасидан ҳаммадан яшириб, қўлим билан тўсиб олган қорнимга қарадим.
Бизнинг фарзандимиз бўлади...
Умарнинг қони...
Наҳотки мен ҳомиладор бўлсам?
Наҳотки буларнинг бари ҳақиқат?