March 29, 2020

Ниқобни тақиш ва ечиш тартиби қандай?

Ниқобни тақиш тартиби:
• ниқобни олишдан олдин қўлингизни яхшилаб совун билан ювинг, антисептиклар билан ишлов беринг;
• ниқобни қўлингизга олиб йиртилган, ситилган, кесилган жойи ёки тешиги бор йўқлигига ишонч ҳосил қилинг;
• ниқобнинг устки тарафи (ичида метал сим бор) қаерда эканлигини кўриб олинг;
• ниқобни бўялган тарафини ташқарига қилган ҳолда тақиб олганингизга ишонч ҳосил қилинг;
• ниқобнинг устидаги метал симини қўлингиз билан эгиб, бурнингизга мослаб олинг;
• ниқобни ушлаб олганча пастга қараб тортинг ва иягингиз ҳамда оғзингизни ёпинг;

Ниқобни ечиш тартиби:
• ниқобни қулоққа илинган резина боғламидан ушлаб ечинг, зинҳор қўлингизга, кийимингизга теккизманг, у ер ифлосланиши мумкин;
• ишлатиб бўлинган ниқобни чиқинди қутисига ташланг.