March 29, 2020

ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Карантинга олинган объектларга жалб этилган ҳарбий хизматчиларимизнинг меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда ўз хизматларини тўлақонли олиб боришларига амалий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда мунтазам равишда ҳудудларга чиқилмоқда ва уларнинг фаолияти ўрганиб борилмоқда.

Бу каби тадбирлар эрта тонгдан Нукус ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан Нукус шаҳри, Нукус ва Тахиаташ туманларидаги карантинга олинган объектларда амалга оширилди.