Павел Дуров ўз "Telegram" каналида маслаҳатлар билан бўлишди.
Етарли қадрланмайдиган 3 нарса:
1. Уйқу. Уйқу иммунитетни кучайтиради, ижодкорлик ва психологик соғликни яхшилайди.
2. Табиат. Табиат биз биологик жиҳатдан ўзимизни яхши ҳис қиладиган муҳитдир.
3. Ёлғизлик. Ёлғиз бўлиш одамга руҳий ва интеллектуал кашфиётлар қилиш учун эркинлик беради.
Керагидан ортиқ қадрланадиган 7 нарса:
1. Катта шаҳарлар. Улардаги ресурслардан фойдаланиш яхши, лекин улардан ташқарида яшаш тавсия қилинади.
2. Ресторанлар. Ресторанлар энг секин ва самарасиз овқатланиш йўли ҳисобланади. Уйда овқат қилиш соғлом турмуш тарзи ва овқат таркибини назорат қилиш имконини беради.
3. Иссиқ об-ҳаво. Қуёшли ҳаво нафақат одамни дангаса қилади, балки тез қариш ва саратонга чалиниш хавфини ҳам оширади. Совуқроқ ҳарорат, аксинча, руҳ, бадан ва ақлни тозалайди.
4. Мода. Доим ўзгариб борадиган трендларга эргашиш қиммат ва кераксиздир. Қулай кийинишга эътибор бериш ҳаётни осонроқ қилади ва муҳим нарсалар учун жой қолдиради.
5. Кўчмас мулк. Кўчмас мулк сотиб олиш одамнинг танлов имкониятини чеклайди ва савол остидаги сармоядир. Ижара эса эркин ҳаракат қилиш ва турли ҳудудларни кўриш имкониятини беради.
6. Ижтимоий тармоқлар. Ижтимоий тармоқлардан миямизга тинимсиз оқиб кираётган ахлат бахтни ва ижодкорликни камайтиради. Бундай интернет хизматларидан узилиш исталган бир кунда биз қилишимиз мумкин бўлган энг яхши нарсадир.
7. Машҳурлар маслаҳати. Машҳур одамлар кўпинча ўзларининг соҳаси бўлмаган йўналишларда маслаҳатлар беради. Ҳаётдаги муҳим мавзуларда илм-фанга ва экспертлар фикрига эргашиш керак.
TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт