October 13, 2021

“Coworking” нима ва у кимлар учун керак?

TheMaqsad

“Coworking” инглизча сўз бўлиб “ҳамкорлик” деган маънони билдиради. Кенг маънода умумий бир жойда турли хил касб эгаларининг келиб ишлайдиган жойга айтилади. Коворкинг ҳозирги даврда кўплаб марказий шаҳарларда мавжуд бўлиб, ташриф буюрувчиларнинг самарали ишлашлари учун қулай муҳитга эгалиги билан ажралиб туради.

Коворкингнинг асосий ташриф буюрувчилари фрилансерлар, стартаперлар, соҳа мутахасислари, тадбиркорлар ва талабалар ҳисобланади. Коворкингларда ташриф буюрувчиларга соғлом муҳит ва ўзаро фикр алмашишга имконият яратиб берилган.

Стартаперлар ва масофадан туриб ишловчи касб эгалари учун офис ҳаражатлари ҳамда ортиқча муаммоларсиз муҳит бераолиши коворкингларнинг энг қулай жиҳатидир. Шу жумладан у интелектуал касб эгаларининг йиғиладиган жойи ҳам ҳисобланади.

Дунёдаги энг биринчи коворкинг

C-Base

Дунёдаги энг биринчи коворкинг 1995 йил Германияда (Берлин) очилган бўлиб. Ундан компьютер мухандислари учун уларга керак бўлган ускуналар топиш ва ўзаро ҳамкорлик мақсадида фойдаланилган. Унинг номи "C-Base" бўлиб 17 та компьютер мухандиси томонидан асос солинган. Кейинчалик 1999 йилда америкалик ўйин дизайнери, муаллиф, ўқитувчи Бернард ДеКовен томонидан "Coworking" атамаси қўлланилган. У бу атамани жой номига эмас балки иш услубини назарда тутиб қўллаган.

Ҳозирги кўринишдаги коворкинг

Schraubenfabrik

2002 йилда икки австриялик тадбиркор Счраубенфабрикда, Вена шаҳридаги эски фабрика, ҳозирги кўринишдаги коворкингни очишди. Ундан кўзланган мақсад архитекторлар, ПР бўйича маслаҳатчилар, стартаперлар ва фрилансерларни бир жойга тўплаш эди. Аммо бу марказ тадбиркорлар маркази дея аталарди.

Дунёдаги биринчи расмий коворкинг

San Francisco Coworking Space

2005 йил 9 августда америкалик Бред Неуберг томонидан биринчи расмий коворкинг очилди. У ер Сан-Франсиско коворкинг майдони дея номланди. Бу илк коворкингнинг илк ташриф буюрувчилари Рей Бахтер исмли спортчи ва стартапер эди. Аммо бир йил ўтгач у ер ёпилиб ўрнига бош кийимлар фабрикаси қурилди.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида ҳам кўплаб коворкинг мареазлари иш олиб бормоқда. Қуйида улардан бир нечтаси билан танишамиз.

GroundZero

GroundZero Minor

Улардан бири “GroundZero” бўлиб ҳозирги кунда иккита филиалдан иборат. Коворкингнинг “GroundZero Minor” филиали 24 соатлик тартибда иш олиб боради. Коворкингда бир ойлик обуна нархи 1,2 млн. сўмни ташкил қилади. "GroundZero Minor" Юнусобод тумани, С-6, 70 бинода, "GroundZero Kitob Olami" Мустақиллик кўчаси 6-уйда жойлашган.

CSpace

CSpace

“CSpace” коворкинг маркази Тошкент шаҳри, Чуст кўчаси, 1-уйда жойлашган. Ушбу коворкингда бир ойлик обуна нархи 1,5 млн. сўмни ташкил қилади. Коворкинг 24 соатлик тартибда иш олиб боради. У ҳозирги кунда Тошкентдаги энг кўркам коворкинг марказларидан биридир.

UWork

UWork

“Uwork” коворкинг маркази эса Тошкент шаҳри, Миробoд тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 36 А уйда жойлашган. Ушбу коворкингда ҳам бир ойлик обуна нархи 1,5 млн. сўмни ташкил қилади. Коворкинг кундузги 09:00 дан кечки соат 21:00 гача фаолият кўрсатади.


TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт