March 23, 2021

ТАДБИРКОРЛАРГА ЕР БЕРИШ ТАРТИБИ ТУШУНТИРИЛДИ

Асака туман адлия бўлими томонидан “Адлия - тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ўртасида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиби юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида тадбиркорлардан нисбатан кўп келиб тушган мурожаатларни тури ва қўйилган масалалари юзасидан туман Бош вазир қабулхонасидан таҳлилий маълумотнома олинганида, 2020 йил давомида тадбиркорлардан ер ажратиш масалалари бўйича жами 55 та мурожаатлар келиб тушганлиги маълум бўлди ва ўз навбатида ушбу ҳолат туманда фаолият кўрсатаётган аксарият тадбиркорларни бўш турган ер участкалари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши тартиби тўғрисида ҳабардор эмаслиги маълум бўлди.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарор талабларига асосан бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали олиш тартиби бўйича қадамма-қадам кўрсатилган плакат (постер) таёрланиб тумандаги Бош вазир қабулхонаси, Давлат хизматлари маркази, Асака дехкон (озиқ-овкат) бозори ва Асака буюм бозори ҳудудига аҳоли гавжум жойларига жойлаштирилди ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиби бўйича маслаҳатлар берилди.

Асака туман адлия бўлими

Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/