October 8, 2020

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳаларда бўлганидек, таълим соҳасида ҳам катта кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилиб, соҳа ходимларининг келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом фикрлайдиган ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаши учун зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида ўқитувчи ва мураббийларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятдаги мавқеини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Маълкумки, миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларимизда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлганда, ҳашарлар унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда, ҳашарлар доирасида барча бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва иш ўринларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилиши таъкидланган.

Республикамизда меҳнат соҳасида халқаро ва миллий қонунчилик талабларига қатъий риоя этилиши юзасидан қатор ҳужжатлар қабул қилиниб, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётган бўлсада, жойларда айрим раҳбарлар томонидан ходимларни ўз вазифасига кирмайдиган ишларга, шу жумладан қурилиш ва ободонлаштириш ишларига жалб этиш ҳолатлари ҳали ҳам кузатилаётгани бу борада барчамизнинг масъулиятимизни оширишни талаб этади.

Шу ўринда иш берувчиларга, айниқса, мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши самарали курашишга тўсқинлик қилаётган айрим раҳбарларга ходимларни ўз хизмат вазифаларига кирмайдиган қўшимча ишлар билан банд қилиш уларни руҳий ва жисмоний толиқтириши ҳамда меҳнат унумдорлигига жиддий салбий таъсир қилишини унутмасликларини сўраб мурожаат қилмоқчимиз. Зеро мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бундай салбий иллатларга йўл қўймаслик бўйича барчадан бирдек масъулият талаб этади.

Асака туман адлия бўлими!

Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/