April 19, 2021

ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ ОЛИШ УЧУН МАКТАБНИ 14 ЁШДА БИТИРИШ КЕРАКМИ....

Асака туман адлия бўлими иш юритувига Асака шаҳар юқумли касаликлар шифохонасида ишловчи шифокор С.Азизовани мурожаати келиб тушган.

Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида С.Азизова 1985 йили умумтаълим мактабни битириб сўнг ушбу йилни ўзида Андижон Давлат Тиббиёт Институтига талаба сифатида ўқишга қирганлигини ҳамда 1991 йили ушбу олийгохни битириб орадан иққи йил (ушбу даврда бола парваришида бўлган) ўтиб 1993 йилда Асака шаҳар юқумли касалаклар шифохонасига ишга кириб ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқдалигини, ҳозирда 50 ёшда бўлсада лекин имтиёзли равишда пенсияга чиқиш юзасидан мурожаати Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Асака туман бўлими томонидан рад этилганлиги маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12 моддасида “умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқининг л-бандига асосан ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари учун махсус иш стажи қишлоқ жойларда 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунинг 11-моддасида “Олий маълумотли кадрларни тайёрлаш олий таълим ташкилотларида (университетлар, академиялар, институтлар, олий мактаблар) амалга оширилади, умумий ўрта (ўн бир йиллик таълим) олган шахслар олий маълумот олиш ҳуқуқига эга” деб кўрсатилган.

Бироқ, 18 ёшда мактабни битирган аёллар тиббиёт институтларида ўртача 6 йил бакалавриат мутахассисликлари бўйича таълим олиб сўнг 24 ёшида ихтисослашган тиббий муассасаларига ишга кириб сўнг имтиёзли пенсияга чиқиш учун 30 йил давомида ишлаган тақдирида хам ушбу аёллар фақатгина 54 ёшларида имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунида “Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар” деб кўрсатилган яъни ихтисослашган тиббий (соғлиги учун хавфли) муассасаларида ишлаган аёлларни имтиёзли пенсияга чиқишдан кўра ёшга доир пенсия чиқиши мақул бўлмоқда.

Шунга кўра, амалдаги қонун талабларига асосан ихтисослашган тиббий муассасаларида ишлаган аёллар имтиёзли пенсия чиқиш учун умумтаълим мактабларини 14 ёшларида битирса, шундан сўнгина умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Юқоридагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12 моддасига умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқининг ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари учун махсус иш стажи шаҳарларда белгиланган 30 йилик тартибини бекор қилиб, 25 йилга ўзгартириш юзасидан таклифи ишлаб чиқилди.

Асака туман адлия бўлими

Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/