May 11, 2021

ИНВЕСТОРГА КЎМАК БЕРИЛДИ

"Бир инвесторга бир адлия ходими" лойиҳаси доирасида туман адлия бўлими ходимлари томонидан Асака туманида фаолият олиб бораётган ASAKA CITY TEX корхонасига ташриф буюриб, корхона ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашув давомида ASAKA CITY TEX корхонаси раҳбари томонидан ҳозирда ушбу корхона фаолиятини янада кенгайтириш ва ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт миқдорини ошириш учун яна 200 нафар ишчи аёлларга эхтиёжи борлигини ва шу сабабли тумандаги ишсиз ёшларни мазкур корхонага ишга жалб қилишда амалий ёрдам беришликни сўраган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан 2019-2020 йилларда тумандаги умумтаълим мактабларини битирган ва ҳозирда ишсиз бўлган ёшларни рўйҳати маҳалла фуқаролар йиғини кесимида шакллантирилиб уларни Асака тумани “Мехнатобод” МФЙ ҳудудида жойлашган ASAKA CITY TEX корхонасига ишга жалб қилиш мақсадида Асака тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига кўрсатма хати берилди ва натижада ишсиз бўлган ёш қизлар ва аёллар мазкур корхонага “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича бириктирилиб ишга олинмоқда.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан мазкур корхона раҳбарига меҳнат қонунчилиги юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда келгусида ҳар қандай ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар кўрсатилиши юзасидан адлия бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинди.

Асака туман адлия бўлими

Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/