АДЛИЯ АРАЛАШУВИДАН СЎНГ ҚАРЗДОР ИСТЕЪМОЛЧИ ХАҚДОР БЎЛИБ ЧИҚДИ
Асака туман адлия бўлими томонидан “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш мақсадида Асака туман “Қадрият” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган сайёр қабуллар давомида кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларни мурожаатлари бўлим иш юритувига қабул қилинган.
Жумладан, мазкур кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаро Д.Исомутдинов ўз мурожаатида, “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан автоматлаштирилган ҳисоблагичлар ўрнатилганидан сўнг унга 155 минг сўм миқдорида асоссиз равишда табиий газ учун қарздорлик ҳисобланганлигини ва шу сабабли амалда истеъмол қилинган табиий газдан бўлган қарздорлиқларини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб беришликда амалий ёрдам беришликни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон қарорида табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш ҳолати, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли, ўзаро ҳисоб-китоблар ва мавжуд дебитор-кредитор қарздорликларининг таҳлили ва мониторингини олиб бориш, ушбу йўналишларда тегишли чоралар кўриб бориши белгиланган.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан мазкур мурожаатга асосан “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлимида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда истемолчиларни табиий газдан бўлган қарздорлиги бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганида фуқаро Д.Исомутдиновни ҳозирда “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлимидан 100 минг сўм миқдорида хақдорлиги борлиги аниқланди.
Ҳозирда туман адлия бўлими томонидан “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлимига белгиланган тартибда кўп қаватли уйларда яшовчи барча табиий газ истеъмолчиларини мавжуд қарздорликларини қайта ҳисоб-китоб қилиши юзасидан кўрсатма берилди.
Асака туман адлия бўлими
Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/