March 17, 2021

Адлия ва депутатлар халқ манфаатлари йўлида...

Асака туман адлия бўлими томонидан ўтказилган сайёр қабулларда Асака тумани ҳудудида жойлашган айрим кўп квартирали уйларда яшовчи аҳоли хонадонларида табиий газ етказиб бериш учун газ қувурлари мавжуд бўлсада, табиий газ билан таъминланмаганлиги сабабли аҳоли яшаш хонадонларини иситиш ва овқат тайёрлаш учун электр энергиясидан фойдаланиб келаётганлиги сабабли электр таъминоти корхоналаридан қарздорлиқлари ошиб кетмоқдалиги, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиши, автоматика қурилмаларининг муваффақиятли ишламаслиги туфайли электр энергияси истеъмол қилишнинг чекланишига, бир вақтнинг ўзида бир нечта линиялар бўйича электр энергияси олувчи истеъмолчилар учун битта ёки бир нечта электр энергияси етказиб бериш линияларининг узиб қўйилиши туфайли содир бўладиган танаффуслар келиб чиқишига сабаб бўлмоқдалиги маълум бўлган.

Туман адлия бўлими томонидан муқаддам мониторинг ўтказилганида Асака туманидаги жами 25 та кўп қаватли уйларда табиий газ билан таъминланмаганлиги, тармоғдан узилганлиги ҳамда ушбу кўп қаватли уйларда яшовчи жами 1230 та аҳоли яшаш хонадонларини иситиш ва овкат тайёрлаш учун электр энергиясидан фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорида “Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган электр энергияси ҳақи ушбу тариф гуруҳига кирадиган амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўланади” деб кўрсатилган бўлсада лекин ушбу имтиёзлар Асака туманида белгиланган тартибда тадбиқ этилмаган.

Бироқ, “Ўзэнергоинспекция” Андижон ҳудудий бўлимининг 2021 йил 04 февралдаги №17/248-сонли ҳатига асосан Андижон шаҳри Султон Жўра МФЙ, А.Мусаев кўчасидаги 16 қаватли уйларда яшовчи хонадонлар келгусида фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларда 50 фоизлик тариф билан юритилиши бўйича тегишли ўзгаришлар киритилган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 17 март куни туман адлия бўлими ва Халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутатлари билан Асака туман “Хамдўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп квартирали уй-жойларда яшовчи аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилди. Мазкур аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида ушбу кўп квартирали уй-жойларда таббий газ қувурлари мавжуд бўлсада лекин 10 йилдан буён табиий газ билан таъминланмаганлиги сабабли аҳоли яшаш хонадонларини иситиш ва овкат тайёрлаш учун электр энергиясидан фойдаланиб келаётганлиги ҳамда кўп қаватли уй-жойларда пропан газ (балон) сиғимларидан фойдаланиш мумкин бўлмасада аммо аҳоли улардан фойдаланишга мажбур бўлмоқдалиги аниқланган.

Юқоридагиларга асосан, мазкур кўп квартирали уй-жойларда яшовчи истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган электр энергияси ҳақи амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўланишини таъминлаш мақсадида туман адлия бўлими, Халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутатлари ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари иштирокида ишчи гурух тузилиб тумандаги барча кўп квартирали уй-жойлар хатловдан ўтказилиб, сўнг мазкур қарор ижросини таъминлаши бўйича чора-тадбирлар белгиланиши маълум қилинади.

Асака туман адлия бўлими

Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/

0

0