АСАКАДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИ 500 МЛН СЎМДАН ОРТИҚ МАБЛАҒЛАРИ ТЕЖАБ ҚОЛИНАДИ
Ўқитувчини жамиятда обрўсини ошириш, халқ таълими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий мухофаза қилишни яхшилаш, уларнинг самарали ишлаши учун шароитларни яратиш бўйича мамлакатимизда сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.
Бироқ, айрим ҳолларда азиз ўқитувчиларга қонун билан белгиланган имтиёзлар қўланмасдан келинмоқда.
Жумладан, Асака туман адлия бўлимининг иш юритувига Асака туманидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг мурожаатлари келиб тушган.
Ўқитувчилар мазкур мурожаатларида иш фаолияти давомида мактабларда педагог сифатида фаолият олиб бориш учун тиббий кўриклардан ўтиш учун Асака туманида жойлашган тиббиёт муассасаларида тиббий кўриклардан ўтиш пуллик бўлганлиги сабабли ўз маблағлари ҳисобидан ўтишга мажбур бўлмоқдалиги ва шу сабабли тумандаги тиббиёт муассасаларидан бепул тиббий кўриклардан ўтишда амалий ёрдам беришликни сўрашган.
Шунингдек, Асака туман халқ таълим бўлими томонидан умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимларни бепул тиббий кўриклардан ўтказилишда амалий ёрдам сўраб туман тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига мурожаат қилган бўлсада лекин улар томонидан ходимларни тиббий кўриклардан ўтказиш, белгиланган тартибда шартнома асосида пул кўчириш йўли билан амалга оширилиши маълум қилинган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунинг 45-моддасида педагог ходимларни давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиши белгиланган.
Юқоридаги ҳолатлардан кўриниб турибдики, туман Тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан мазкур қонун талабларига риоя қилмасдан, педагог ходимларни бепул тиббий кўриклардан ўтиш ҳуқуқларини бузилишига сабабчи бўлган.
Туман адлия бўлими томонидан мазкур мурожаатларни ўрганиш давомида туман Халқ таълим бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида жами 3950 нафар педагог ходимлардан хар бири, бир йилда ўз хисобидан ўртача 150 минг сўм миқдорида харажат қилишиб тиббий кўриклардан ўтишлиги ва натижада жами педагог ходимлар бир йилда 592 млн сўм миқдорида харажат қилишлари аниқланган.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан Андижон туманлараро Маъмурий судига умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини белгиланган тартибда бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича туман Тиббиёт бирлашмаси ва СЭО ва ЖСБга мажбурият юклаш тўғрисида ариза киритилган ва натижада Андижон туманлараро Маъмурий суди томонидан тумандаги 29 ва 45 сонли умумтаълим мактабларида сайёр суд тартибида кўрилиб барча аризалар каноатлантирилган.
Хулоса қилиб айтганда, ҳар қайси инсон илк бор ёзиш, чизиш, ўқишни ана шу мўътабар касб эгалари бўлган ўқитувчидан ўрганади. Унинг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия олади. Бугун биз бирон касбни эгаллаб, юрт корига хизмат қилар эканмиз, аввало, устоз ва мураббийларимиздан миннатдор бўламиз.
Асака туман адлия бўлими
Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/