ХОДИМЛАРГА КАМ ТЎЛАНГАН ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК НАФАҚАЛАРИ УНДИРИЛИБ БЕРИЛДИ
Асака туман адлия бўлими томонидан жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари бузилишига муросасиз муносабатини шакллантириш мақсадида туманидаги мавжуд давлат органлари ва ташкилотларида ишловчи ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши аҳволини сўров ўтказиш йўли билан тахлил ўтказилганида ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланишида қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон фармонида “Коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар, шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади” деб кўрсатилган.
Бироқ, туман адлия бўлими томонидан Асака туманида мавжуд давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилган мониторинг натижасида туман мактабгача таълим бўлими, туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва тиббиёт бирлашмасида жами 50 нафар коронавирус инфекцияси билан зарарланиши муносабати билан карантинга жойлаштирилиб даволанган ходим ва ишчиларга 80 ва 60 фоиз миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланганлиги аниқланган.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан туман мактабгача таълим бўлими, туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилди ва натижада коронавирус инфекцияси билан зарарланиши муносабати билан карантинга жойлаштирилиб даволанган 50 нафар ходимларга қам тўланган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси миқдори қайта хисобланиб, жами 18 млн сўм миқдорида пул маблағлари ундирилиб берилиши таъминланди.
Асака туман адлия бўлими!
Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/