АСАКАДА ТАБИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА НОРЕАЛ ҚАРЗДОРЛИКЛАР ҲИСОБЛАНГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ
Асака туман адлия бўлими томонидан “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйча фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимини топиш мақсадида Асака туман “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган сайёр қабуллар давомида кўп қаватли уйларида яшовчи фуқароларни мурожаатлари бўлим иш юритувига қабул қилинган.
Кўп қаватли уйларида яшовчи фуқаролар мазкур мурожаатларида 2020-2021 йил куз-қиш мавсумида белгиланган тартибда табиий газ етказиб берилмаган бўлсада лекин жорий йилнинг март ойида “Асакатумангаз” газ таъминоти ходимлари томонидан автоматлаштирилган ҳисоблагичлар ўрнатилганидан сўнг уларга асоссиз равишда табий газ учун қарздорликлар ҳисобланганлигини ва шу сабабли уларни амалда истеъмол қилинган табиий газдан бўлган қарздорлиқларини белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб беришликда амалий ёрдам беришликни сўрашган.
Туман адлия бўлими томонидан мазкур мурожаатларга асосан “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлимида “Амир Темур” МФЙ кўп қаватли уйларида яшовчи фуқароларни табиий газдан бўлган қарздорликлари бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганида 16 нафар фуқароларга жами 5.302.995 сўм миқдорида асоссиз равишда нореал қарздорлик ҳисобланиб келинганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон қарорида табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш ҳолати, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли, ўзаро ҳисоб-китоблар ва мавжуд дебитор-кредитор қарздорликларининг таҳлили ва мониторингини олиб бориш, ушбу йўналишларда тегишли чоралар кўриб бориши белгиланган.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлимига тегишли кўрсатма ва ҳуқуқий маслахатлар берилди ва натижада газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан 16 нафар истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган нореал қарздорликлар бўйича далолотнома расмийлаштирилди ва 5.302.995 сўм миқдорида нореал қарздорликлар ушбу истеъмолчиларни қарздорликларидан чиқариб ташланиши таъминланди.
Ҳозирда туман адлия бўлими томонидан “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлимига белгиланган тартибда кўп қаватли уйларда яшовчи барча табиий газ истеъмолчиларини мавжуд қарздорликларини қайта ҳисоб-китоб қилиши юзасидан кўрсатма берилди.
Асака туман адлия бўлими
Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/