Ходимга Коронавирус инфекцияси юқтириб олишига сабабчи бўлган раҳбар жазоланди
Асака туман адлия бўлими иш юритувига туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги юқумли касалликлар шифохонасида ҳамшира вазифасида ишловчи фуқаро Т.Долимовани мурожаати келиб тушган.
Т.Долимова мазкур мурожаатида Асака туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги юқумли касаликлар шифохонасида ҳамшира вазифасида ишлашлигини, 2020 йилнинг октябрь ойида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олганлигини, коронавирус инфекциясини оила аъзоларига хам юктирганлигини, шундан сўнг мазкур шифохонада даволаниб чиқганлигини, тиббиёт бирлашмаси томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олганлиги натижасида ўзининг ва оила аъзоларининг соғлиги зарарланганлиги учун ҳеч қандай пул маблағлари берилмаганлигини маълум қилиб ҳозирда амалдаги қонун ҳужжатларига асосан белгиланган имтиёзларни олишда амалий ёрдам беришликни сўраган.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан фуқаро Т.Долимовани мазкур важлари бўйича Асака туман санитария-эпидемиология осойишталик марказига сўровнома юбориш орқали ўрганиш ўтказилганида Т.Долимовага коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар билан ишлаган вақтда 4 дона махсус форма, 4 дона тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоблар билан таъминланиши керак бўлсада лекин иш берувчи томонидан таъминланмаган ва натижада Т.Долимова Коронавирус инфекциясини иш жараёнида юқтириб олганлиги аниқланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 211 моддасида “Барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак, бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради, иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун жавобгар бўлади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сонли қарорида “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга тўланадиган бир марталик тўлов миқдори 100 миллион сўм” деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан Асака туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига таклиф киритилган ва натижада туман тиббиёт бирлашмаси мудири Ш.Қ га нисбатан энг кам ойлик иш хақининг (базавий ҳисоблаш миқдорининг) 7 (етти) баравари 1.715.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди ҳамда фуқаро Т.Долимовага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2020 йилдаги ПҚ-4652-сонли қарори талабларига асосан бир марталик 100 миллион сўм тўловни ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришлик юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судига даъво аризаси киритилиши таъминланди.
Асака туман адлия бўлими
Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/