"Адлия - тадбиркорга дўст" лойиҳаси доирасида тадбиркорларни мурожаатлари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда
“Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш юзасидан Асака туман адлия бўлими ходимлари томонидан жойларда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этган ҳолда, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 14 апрель куни Асака тумани “Дастурхончи” МФЙ да Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Асака туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси билан ҳамкорликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида сайёр учрашув ташкил этилди.
Мазкур ўтказилган сайёр учрашувлар давомида тадбиркорлар Ш.Алиев ва С.Розиковлар келгусида фаолиятини кенгайтириб янги иш ўринлари яратиш мақсадида Асака туман “Дастурхончи” МФЙ ва “Қипчоқ” МФЙ ҳудудларида жойлашган бўш ер участкаларни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари бўлими иш юритувига қабул қилинди.
Бундан ташқари, “Асака Ғайрати” фермер хўжалиги рахбари Ғ.Назаровнинг мурожаати бўлими иш юритувига қабул қилинди.
Ғ.Назаров мазкур мурожаатида Асака туман ҳокимининг 2020 йил 26 октябрь кунги № 701-Қ-сонли қарори билан “Асака Ғайрати” фермер хўжалигига 0.50 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлсада лекин мазкур қарор туман ҳокимининг 2021 йил 2 март кунги № 154-Қ-сонли қарори бекор қилинганлиги ва бунинг натижасида фермер хўжалиги жами 551.920.000 сўм миқдорида моддий зарар кўрганлигини ва шу сабабли туман ҳокимининг 2020 йил 26 октябрь кунги № 701-Қ-сонли қарорининг қонуний кучига ишониш сабабли келиб чиққан мулкий зарарнинг ундириб беришда амалий ёрдам беришликни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунда “Манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониш сабабли келиб чиққан ёки муқаррар бўлган мулкий зарарнинг ўрни қопланади” деб кўрсатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармонида “жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг ноқонуний маъмурий ҳужжати қабул қилиниши оқибатида етказилган зарар давлат томонидан, биринчи навбатда, тегишли органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади” деб кўрсатилган.
Шунга кўра, адлия бўлими томонидан Асака туман ҳокимлигига “Асака Ғайрати” фермер хўжалиги ҳисобига туман ҳокимининг 2020 йил 26 октябрь кунги № 701-Қ-сонли қарорининг қонуний кучига ишониши сабабли келиб чиққан мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш юзасидан тақдимнома киритилиши таъминланди.
Асака туман адлия бўлими
Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/