"Адлия тадбиркорга дўст" лойиҳаси доирасида
Асака туман адлия бўлими томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тумандаги “Тадбиркор-6” хусусий корхонаси раҳбари С.Ташлановнинг мурожаати юзасидан жойга чиқиб ўрганиш ўтказилди.
Жумладан, “Тадбиркор-6” хусусий корхонаси раҳбари С.Ташланов ўз мурожаатида мазкур корхонанинг розилик ҳатига асосан туман ҳокимининг 2020 йил 18 ноябрь кунги № 743-Қ-сонли “Асака тумани (шаҳар) “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини Гулшан кўчасида жойлашган “Тадбиркор-6” хусусий корхонасига тегишли Омборхона сув иншооти” биноси жойлашган ер майдонини туман ҳокимлиги захира фондига қисман олиш ва Андижон вилояти Сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Асака тумани бўлимига ўтказиб бериш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги лекин туман ҳокимининг мазкур қарорида мазмун моҳияти тушунарсизлиги ва ушбу ер ва мулк эгаси бўлган “Тадбиркор-6” хусусий корхонаси манфаатлари қарорни бирорта бандида белгиланмаганлиги маълум қилинган.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан мазкур хусусий корхона раҳбарининг мурожаати юзасидан туман ҳокимлигини маъсул ходимларига тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва кўрсатмалар берилиши натижасида туман ҳокимлиги ва “Тадбиркор-6” хусусий корхонаси билан қўшимча келишув тузилиб ушбу корхона манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди.
Асака туман адлия бўлими
Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/