НОГИРОН БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ БЕРУВЧИ 83 НАФАР ЎҚИТУВЧИЛАРГА КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛЛАРИ УНДИРИЛИБ БЕРИЛДИ
Мамлакатимизда таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятда мавқеи ошиб бориб, касбий фаолиятига боғлиқ бўлмаган турли ишларга жалб этишга барҳам берилиб, ойлик маошлар ҳам бир неча баробар ошган бўлсада лекин айрим ҳоларда уларга белгиланган қўшимча ҳақ ва компенсация пуллари тўланмасдан келинмоқда.
Жумладан, Асака туман адлия бўлими томонидан, туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларда жисмоний ва психик ривожланишда нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг якка тартибда таълим олиш ҳуқуқи реализация қилиниши юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Мазкур ўтказилган ўрганиш давомида тумандаги умумтаълим мактабларда жисмоний ва психик ривожланишда нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларга уйда якка тартибда дарс берувчи 83 нафар ўқитувчиларга 2020 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида жами 24 млн. сўм миқдорида йўл ҳақи компенсациялари тўланмаганлиги аниқланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 30 июнда 2691-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомда “Ўқувчига таълим бераётган ўқитувчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча ҳақ ва йўл ҳақи компенсацияси тўланади” деб кўрсатилган.
Юқоридагиларига кўра, туман адлия бўлими томонидан Асака туман Халқ таълим бўлимига тақдимнома киритилган ва натижада умумтаълим мактабларда жисмоний ва психик ривожланишда нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларга уйда якка тартибда дарс берувчи 83 нафар ўқитувчиларга жами 24 млн. сўм миқдорида йўл ҳақи компенсация пуллари ундирилиб берилиши таъминланди.
Хулоса қилиб айтганда, ҳар қайси инсон илк бор ёзиш, чизиш, ўқишни ана шу мўътабар касб эгалари бўлган ўқитувчидан ўрганади. Унинг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия олади. Бугун биз бирон касбни эгаллаб, юрт корига хизмат қилар эканмиз, аввало, устоз ва мураббийларимиздан миннатдор бўламиз.
Асака туман адлия бўлими
Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/
0
0