April 28, 2021

АДЛИЯ АРАЛАШУВИ БИЛАН ТАДБИРКОР АЁЛГА КРЕДИТ АЖРАТИЛДИ

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Асака туман адлия бўлими томонидан "Адлия - тадбиркорга дўст" лойиҳаси доирасида тадбиркор аёлларларни мурожаатлари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Жумладан, туман адлия бўлимига Асака туман, Бобур МФЙ, Кўнгил кўчаси, 20-уйда яшовчи фуқаро Д.Абдуллаева мурожаат қилиб тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида кредит олиш учун Ҳалқ банки Асака туман филиалига мурожаат қилиб тегишли ҳужжатлар топширган бўлсада лекин филиал томонидан кредит ажратилмаётганлигини маълум қилиб, кредит ажратиб берилишида амалий ёрдам сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сонли қарорида АТ Халқ банки томонидан тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар ажратилиши белгиланган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан Ҳалқ банки Асака туман филиалига берилган кўрсатма ва ҳуқуқий маслахатлар натижасида фуқаро Д.Абдуллаевага тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун 29 500 000 сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.

Асака туман адлия бўлими

Асака туман адлия бўлимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/asaka_adliyabolimiFacebook тармоғидаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/asaka.adliya/