February 19, 2019

Сирли “51-ҳудуд”

Биласизми? Лас-Вегасдан унча узоқ бўлмаган чўл ҳудудида дунёнинг энг сирли ҳарбий базаларидан бири жойлашган. “51-ҳудуд” деб номланувчи бу база ҳақида кўплаб китоблар ёзилган, бу маскан ҳақида олинган бадиий фильмларнинг саноғи йўқ.

“51-ҳудуд”нинг мавжудлигини АҚШ ҳукумати 2013 йилгача инкор этиб келган. Ахборот эркинлиги ҳақидаги қонун расмий ҳукуматни ушбу махфий база мавжудлигини тан олишга мажбур қилди.

База ҳақиқатан мавжуд 

2013 йили Америка Қўшма Штатлари “51-ҳудуд” мавжудлигини расман тан олди. Тўғри, ўзга сайёраликлар, қор одамлар ва бошқа сирли мавжудотларнинг суратлари ёки улар ҳақидаги маълумотлар намойиш этилмади. Фақат бу ерда қандайдир янги қуролни синаб кўришаётгани билдирилди холос.

“51-ҳудуд”нинг расмий лойиҳалари

Ўша 2013 йилда совуқ уруш даврида яратилган учта лойиҳа ва битта замонавий лойиҳа намойиш этилди. Барча тадқиқотлар ҳарбий-ҳаво кучларига тааллуқли эди. Журналистларга учта дастурнинг номи маълум бўлди: “U-2”, “OXCART” ва “Have Blue/F-117”. Улар ўта махфий самолётларнинг номларини билдиради.

Розуэлл воқеаси

1947 йилнинг июлида Розуэлл шаҳарчасининг номи бутун дунёга машҳур бўлиб кетди. Шаҳарчадан сал нарида сирли учувчи жисм қулади ва шу заҳоти мамлакат хавфсизлик ходимлари томонидан олиб кетилди. Ўттиз йил давомида ушбу воқеа тилга олинмади. 1978 йилдагина операция қатнашчиларидан бири бўлган майор Жесси Марселнинг интервьюси чоп этилди. У номаълум учар жисм ва унинг ўзга сайёралик учувчисини базага олиб бориш унинг гуруҳига юклатилганини билдирди.

Энни Жейкобсеннинг тадқиқоти

Журналист Энни Жейкобсеннинг 2011 йилда чоп этилган “51-ҳудуд. Американинг ўта махфий ҳарбий базаси ҳақида” деб номланган китобида ўша даврларда базада хизмат қилган 74 нафар кишининг интервьюси берилди. Уларнинг аксарият қисми АҚШнинг товушдан тез учувчи самолёт яратиш борасидаги лойиҳаларини тасдиқлашган. Китобнинг иккинчи қисми эса янада антиқа.

Сталиннинг ўзга сайёраликлари

Китобнинг иккинчи қисмида Энни Жейкобсен ҳеч қандай ўзга сайёраликлар кемаси қуламаганини таъкидлайди. Унинг айтишича, қулаган учувчилар АҚШни қўрқитиш учун Сталин томонидан жўнатилган оддий инсонлар бўлишган. Журналистнинг ёзишича, Сталин Америка радиосида эълон қилинган “Дунёлар уруши” декламациясидан шу даражада таъсирланганки, уни амалда синаб кўрмоқчи бўлган.

“Қулаган жисм ичидан жасадлар топилган. Улар ўзга сайёраликлар ёки учувчилар эмас, балки тажриба остидаги оддий одамлар бўлишган. Уларнинг бўйлари атиги беш фут бўлган”.

Сталиннинг буйруғи билан рақиб давлат ҳудудига ғайриоддий шаклдаги разведкачи самолёт жўнатилган. Унинг ичида эса шифокорлар томонидан жисмоний ўзгаришларга учраган болалар бўлишган. Бу болалар устида Сталиннинг буйруғи билан қутқариб қолинган нацистлар шифокори Йозеф Менгеле иш олиб борган.

Manba: Xabardor.uz

Kanalimizga qo'shiling: @wikipedia_MA