March 27, 2025

Менинг Асенам 2 фасл

Менинг Асенам 2 фасл
Умар шафқациз қотилга айланиб улгурганди. У энди на муҳаббат, на раҳм-шафқатни танирди. Асенанинг ўлими уни тубсиз зулматга тортиб кетганди. Энди унинг ягона мақсади қасос олиш эди.

Асена ва туғилмаган фарзандининг ўлими билан боғлиқ изларни қидириб, у мафия оламининг энг ёвуз қатлами билан ҳамкорлик қила бошлади. Ниҳоят, узоқ йиллик изланишлар уни ҳақиқатга олиб келди Асенанинг ўлими тасодиф эмас, бу қасд эди. Ва қотил – Зуля исмли ёш аёл эди.

*
Умарнинг одамларидан бири Бек, унга янги маълумот билан келди.

— Зуля Кореянинг Сеул шаҳрида яшириниб юрибди. У сенинг ўлдирган одамингнинг қизи, Умар. У Асена орқали сенга қасд олган!

Бу сўзлар Умарнинг ичидаги ёввойи ғазабни уйғотди. Йиллар давомида у ўз севгисини йўқотганига, фарзандидан айрилганига кўниколмаган эди. Аммо энди, олдида ҳақиқий қотил бор эди.

— Менга у қизни олиб келинглар! — Умарнинг овози чақмоқдек совуқ жаранглади.

*

Зуля кўп йиллардан бери қочиб юрарди. У Умарнинг қандай йиртқичга айланганини биларди, аммо қўрқув унинг қасос истагини сўндира олмасди.

Лекин бир кун келиб, у Умар олдида тиз чўкди. Елкалари боғланган, юзлари кўкариб кетган эди. Унинг қўрқинчли кўзлари қаттиқ, аммо сўниб борарди.

— Бу ҳаммаси сен учун эди! Сен отамни, оиламни ўлдирдинг! Мен эса энг азиз инсонингни тортиб олдим!

Умар унга совуқ нигоҳ ташлади.

— Сен Асена эмас эдинг. Сен менинг севгилим эмас эдинг, Зуля. Сени ўлдириш бу адолат.

У Зулияни ўлдиришни қониқарли туюлиши учун узоқ қийноққа солди. Йиллар давомида тўпланган ғазаб ва нафрат унинг қўлларида кучга айланди. Қиз эса тинмай қичқирарди, аммо бу қичқириқлар Умарнинг вужудига татимади. Унинг кўнглида аллақачон ҳеч қандай туйғу қолмаганди.
*
Зуля энди йўқ эди. Аммо Умар учун бу етарли эмасди. У йиллар давомида ёмонлик ва қасос ичида яшади. У ортга қайтолмасди. Асена йўқ. Унинг фарзанди йўқ. Ўша ғам-андуҳнинг боши йўқ ва охири йўқ.

Энди Умар учун ҳаётда биргина мақсад бор эди энг қудратли ва шафқациз мафия бошлиғига айланиш. У энди на одам, на йиртқич эди. У энди қотил эди ва дунё унга қарши бўлишини билар эди.

*
Умар энди бутунлай зулматни танлаганди. У Асенани ва туғилмаган фарзандини йўқотиб, яна севиш ёки орзу қилиш қобилиятидан маҳрум бўлганди. Йиллар давомида тўпланган дард ва ғазаб унга янги йўл кўрсатди – бу дунёда севги йўқ, фақат куч бор! Энди у энг шафқациз, энг ёвуз мафия бошлиғига айланиш йўлида эди.

Унинг атрофига жамланган одамлар ҳам буни яхши билишарди. Умарнинг буйруқлари энди шафқацизликдан иборат эди. Ким унга қарши чиқса, йўқ қилинарди. Зуля унга қасд олишни хоҳлаган бўлса-да, бу фақат Умарнинг юрагини янада совуқлаштирди, ичидаги ёвузликни кучайтирди.

Энди у ҳар қандай душманни йўқ қилишга, ҳатто ўз йўлида турган одамларни ҳам аямай, ваҳшийлик билан йўқ қилишга тайёр эди.

*

Умарнинг қудрати ортиб борар, аммо ички изтироби тинмас эди. Ҳар кеча бир хил тушни кўрарди Асена унга қараб турарди, кўзларида нафрат, вужуди эса қон ичида эди.

— Сен мени йўқ қилдинг, Умар… Сен мени ўлдирдинг!

У бақириб уйғонарди, аммо ҳеч кимга ҳеч нарса демасди. Гарчи дунё уни қўрқинчли шахс сифатида билса-да, юрагининг тубида Асена бор эди. Аммо бу юрак энди тошга айланганди.

Бир куни кечаси, Умар балконда турганида Бек унга янги маълумот олиб келди.

— Умар ака, яна бир нарса бор… Асенанинг жасади топилмаган. Самолёт қулаган, лекин унинг ўлиги йўқ.

Умар бир зум қотиб қолди. Йиллар давомида кўнглига сиғдирган ғам, қасос ва нафрат бир лаҳзада сўниб кетгандай бўлди. У хотиралар ичига тушиб кетди. Асенанинг овози, унинг қўрқинчдан титраётган қўллари, йиғлаган кўзлари – буларнинг бари қайта жонланди.

— Демак… у тирик?

Бек елка қисди.

— Аниқ билмаймиз. Аммо бир нарса бор… Агар у тирик бўлса, уни топиш мумкин.

Умарнинг юраги қаттиқ ура бошлади. У йиллар давомида фақат қасос ҳақида ўйлаган эди. Лекин Асена ҳақиқатан ҳам тирик бўлса-чи?

Янги сафар бошланаётган эди…

*

#Asena
Ўлишим керак бўлган вақт мен бир бор адашиб кареяга учган самалётга улгимадим. Самалёт етиб боргунимга қадар учиб кетганди бунга илк бор аерапортга борганим сабаб бўлган бўлса керак. Мен қочиб кетолмадим аммо уйга ҳам кетолмасдим аерапортга қайтиб кирганимда форма куйган бир эркак мени қўлимдан судраб кети. ..

— Жим мен бувингиз одамиман!

Шунда тушундимки Ўзбекистонда яширингани бувам менга ёрдам беролишини муҳими Умар мени кареядан қидирарди Ўзбекистондан эмас.

*

Ҳозирги вақт
Асена қўрқув ичида аеропорт ичида югурарди. Юраги гупилларди, оёқлари титрарди, аммо у ортига қарамасди. Ортидан қувиб келаётган одамлардан қочиб, иложи борича тез ҳаракат қилишга интилди.

"Фақат кетишим керак… У мени яна топишидан олдин!"

У қайси самолёт эканига эътибор ҳам бермай, бирига шошилиб чиқди. Хавфсизлик текширувчилари бир неча сония унга қараб туришди, лекин самолёт шахсий бўлгани учун ортиқча сўроқ қилишмади. Асена ичкарига кириб, нафасини ростлашга ҳаракат қилди.

— Бу ер хавфсиз бўлиши керак…

У энди тинчланаман деб ўйлади. Лекин… бу самолёт қаерга кетаётганини ҳам билмасди.

Самолётнинг ички қисми дабдабали эди. Бу оддий рейс эмаслиги аниқ эди. Асена бир зум атрофга қаради. Кўркам кийинган эркаклар, ҳимоячилар ва сирли одамлар… Ким экан булар?

— Ким бу? — кутилмаганда орқадан қўпол овоз эшитилди.

Асена юраги орқага тортилгандай бўлди. Секин орқасига ўгирилди. Унинг олдида қора костюмда, совуқ нигоҳ билан тикилиб турган баланд бўйли эркак турарди.

— Сиз кимсиз? — деди эркак яна, шубҳа билан.

Асена бир неча сония ичида нималар бўлаётганини англашга ҳаракат қилди. Бу оддий бизнес самолёти эмас эди. Бу… мафия самолёти эди.

"Мен қаерга тушиб қолдим?!"
*

Орадан бир неча соат ўтгач, самолёт қўнди. Асенани зўрлик билан олиб тушишди. У энди қочиб қутула олмаслигини тушунди.

— Қани, юринг!

Асенани кимдир олдига олиб боришди. Ичкарида стулда ўтирган, қора кўзойнак таққан эркак унга эътибор бермай, тамаки тутатиб ўтирарди.

Лекин у бошини кўтарганида… Асена музлаб қолди.

Бу… Умар эди.

Икки йил ўтиб, у энди ундан ҳам қўрқинчли, ундан ҳам совуқ кўринарди. Кўзлари ғазаб билан ёнарди, аммо ички бир шубҳа ҳам сезиларди.

— Демак, сен тирик экансан, — унинг овози қуюқ ғазаб билан чиқди. — Мени алдадинг, Асена. Мени йиллар давомида алдаган экансан!

Асена юраги ёрилиб кетгандай титради. Унинг олдида энди шунчаки ёвуз Умар эмас эди. Энди у бутунлай зулматга ботган шайтон эди…

*
Хонага сукунат чўкди. Асена титраб, кўзларини Умардан олиб қочди. Унинг қаршисида турган бу шахс ўша Умар эмас эди. Бу одамнинг юраги тошга айланган, ҳис-туйғулари йўқолган эди.

Умар унга совуқ нигоҳ ташлаб, секин ўрнидан турди.

— Икки йил… — у шивирлади, лекин бу шивир ички ғазабни яшира олмасди. — Икки йил давомида мен сени ўлик деб ўйладим. Сени деб қон тўкдим, Асена. Сени деб дунё менга душман бўлди.

Асена қўлларини қалтираб олдинга узатди.

— Умар, мен… мен бундай бўлишини истамаган эдим…

Умар кулиб юборди. Совуқ, нафрат билан тўла кулги.

— Сен хиёнат қилдинг, Асена. Мендан қочдинг. Менинг энг заиф жойимни нишонга олдинг…

У бирдан қўлини кўтарди ва эшик томонга ишора қилди.

— Киритинг!

Асена хонага иккита одам кирганини кўриб, юраги тўхтаб қолай деди. Улар орасида кичкина бола бор эди бир ярим ёшлардаги, жингалак сочли, қўрқинчдан қалтираётган болакай.

Асена ҳайқириб юборди.

— Юнус!

У болага қараб югурмоқчи бўлди, лекин Умар унинг олдига тўғаноқ бўлиб туриб олди. Унинг нигоҳи совуқ эди.

— Шу болани танийсанми?

Асена нафас ололмай қолди. Кўзларидан ёш оқиб кетди.

— У… у менинг ўғлим…

Умар унга қизиқиб қаради.

— Ҳа, сенинг ўғлинг. Лекин биласанми, у менинг ҳам фарзандим. Сен қочганингда, сен ўзингни ўлик қилганингда, сен мени қасос йўлига ташлаб кетганингда, мен буни билмаган эдим.

Асена зўрға оёқда турарди.

— Умар… илтимос, унга тегма…

Умар секин олдинга бир қадам ташлади.

— Нега? Сен мендан қочганингда уни ўйлаганмидинг? Сен ўзингни йўқ қилганингда уни

ким ҳимоя қилади деб ўйлаганмидинг?

У шунчалик совуқ гапирардики, Асена юраги эзилиб бораётганини ҳис қилди.

— Мен ҳеч қачон кечирмайман, Асена.

У шундай деб эшикка ишора қилди. Юнусни олиб чиқишди. Бола кетаётганида ортига қаради.

Асена додлаб, унинг ортидан чопмоқчи бўлди.

— Юнус! Йўқ!

Лекин Умар унинг йўлини тўсди. Унинг кўзлари аллақачон бошқача эди.

— Энди сен мендан ҳеч қаерга қочмайсан, Асена. Энди сен мен билан қоласан.

Асена ич-ичидан сезди – бу Умар аввалгидек эмас. У фақат ғазаб билан яшаётган йиртқичга айланганди.

*
Кунлар ўтарди. Асена қамоқдагидай яшарди. Хона ҳашаматли эди, лекин деразалар қалин панжаралар билан ўралган, эшиклар қулфланган эди.

Ҳар куни Юнусни кўришига рухсат беришарди, лекин фақат қисқа вақтга. Ҳар сафар бола кетаётганда, Асена йиғлаб қоларди.

Умар эса доимо кузатарди. Ҳар доим совуқ, ҳиссиз қарашлари билан. Унинг сўзлари кескин, юраги эса муздай эди.

— Сенга яшаш учун ҳамма нарсани бердим, Асена. Лекин сен мени йўқ қилдинг.

— Мен сени севардим, Умар…

— Йўқ, сен мендан нафратланардинг, — деди у қўлларини ёнига ташлаб. — Энди эса мен сенга худди сен менга қилганингдек муносабатда бўламан.

Асена юраги увушиб, унга тикилди.

— Сен мени ёмон кўряпсанми?

Умар бир лаҳзага жим қолди. Кейин эса юзига совуқ табассум югурди.

— Йўқ, Асена. Мен сени ҳозир ҳам севаман. Лекин бу муҳаббат сени йўқ қиладиган муҳаббат.

Асена титраб кетди. Унинг олдида аввалгидек эҳтиросли ва қаттиққўл Умар эмас эди. Бу ёвуз, севгисиз ва ҳатто умидсиз инсон эди.

Энди у шундай яшайди. Умар севади… лекин бу муҳаббат ўтмишда ёнган олов эмасди. Бу шафқациз эҳтирос эди.

*
Умар кечаси Асенанинг хонасига кирди. Жим эди, бироқ унинг нигоҳи нимадир истаётган йиртқичнинг қарашларидан фарқ қилмасди.

Асена уни сезди. Юраги тез ура бошлади. Бу икки йил ичида Умарнинг севгисидан шубҳаланган эди, лекин бугун… унинг кўзларида яна ўша оловни кўрди.

Умар унинг ёнига келди. Бир зум сукут сақлади. Кейин, қўлини унинг юзига оҳиста тегизди.

— Мен сени унутолмадим, Асена…

Асена кўзларини юмди. Бу сўзларни эшитиш унинг учун йиллар давомида орзу бўлиб қолган эди. У энди ҳеч нарса ўйламасди.

Умар унга яқинлашди. Нафаси иссиқ, овози паст эди.

— Энди қочмайсанми?

Асена нигоҳини унга қадади. Унинг юраги бошқа нарса истарди. Унинг қалби аллақачон таслим бўлганди.

— Сизни севаман, Умар…

Бу сўзлар Умарни тўхтатди. У Асенага тикилди. Юраги яна ўша эски оғриқ билан урарди.

— Яна айт…

Асена унинг елкасига қўл қўйди ва оҳиста шивирлади.

— Сизни севаман…

Умарнинг кўзларида ғазаб йўқ эди. Энди бу фақат муҳаббат эди. Севгисиз ўтган йиллар, изтироб ва қайғу… энди бу тунда уларнинг ҳеч бирига жой қолмади.

*
Умар биринчи бор ўзини бутунлай бахтли ҳис қилаётганди. Унинг бағрида Асена ётарди, кўзлари юмилган, лабларида енгил табассум бор эди. Йиллар давомида азоб билан ўтган тунларнинг ўрнига бу тун… сокинлик олиб келганди.

Умар Асенанинг юзига қаради. Унинг ҳар бир нафас олиши юрагини тинчлантирарди. Қўлларини сочлари орасига юбориб, уни меҳр билан силади.

— Асена… — у шивирлади.

Асена секин кўзларини очди. Нигоҳи юмшоқ ва илиқ эди.

— Ҳм?

Умар ҳеч нарса демади, шунчаки уни қучоқлади. Унинг юраги шундай сокин ураётганидан ҳайрон эди. Йиллар давомида қўрқув, ғазаб ва изтироб ичида яшади. Ҳар тун нотинч тушлар кўриб, уйқусиз тунларни кечирди. Лекин бугун… бугун ҳаммаси бошқача эди.

— Мен сени асрайман, Асена, — Умар пичирлади.

Асена унинг қўлларини ушлаб, оҳиста жилмайди.

— Биламан…

Умар ўша заҳоти тушунмади. Асена нега бу қадар осуда эди? Нега бугун унга таслим бўлди?

Лекин бу саволлар уни қийнамади. Бугун ўтмиш ҳақида эмас, ҳозирги дам ҳақида ўйлашни истарди.

У Асенани бағрига тортди ва биринчи бор юраги бутунлай ҳотиржам тортди.

Эртанги кун қандай бўлишини билмасди. Лекин бугун… бугун у яхши тушлар кўрарди.

Менинг Асенам
Умар ўша кеча Асенанинг ёнидан узоқлаша олмади. У бир умр севган, унга дунёни бўйсундирган қизиқ тусдаги қиз ҳозир унинг бағрида ётар, юраги эса тинч. Асена унинг елкасига юзини қўйган, нафас олиши секин, лекин нотекис. У ухламаётганини Умар сезди.

— Сен ҳали ухламадингми? — паст овозда сўради у.

Асена киприкларини қоқмай жим ётди. Кейин унинг лаблари бироз қимирлади.

— Раҳмат.

Умарнинг юраги гўё бўғзига келиб тиқилгандек бўлди. Бу сўз шунчаки айтилмаганини билар эди. У Асенанинг белидан қаттиқроқ қучоқлади.

— Нимага?

— Билмайман... — Асенанинг овози шивирлашга яқин чиқди. — Балки менга доим суянишим мумкин бўлган одам борлигини ҳис қилганим учундир.

Умар кулимсиради, лекин кулгиси оғриқли эди. Асена яна гапирди.

— Мен сизни севаман...

Унинг овозида ҳеч қандай тортиниш йўқ эди. Йиллар давомида тўпланган, туғилган, лекин айтилмаган сўзлар энди тилга кўчаётганди. Умар бу сўзларни эшитишни орзу қилган, аммо шубҳалар уни доим ич-этини ер эди.

— Такрорла, — деди Умар унинг сочлари орасига юзини яшириб.

— Севаман, — яна шивирлади Асена.

Бу сафар Умар жавоб қайтармади. Унинг юраги тинчланган, бу сўз унга етарли эди. У Асенани ҳеч қачон қўйиб юбормаслигини яна бир бор тушунди.

Орадан кунлар ўтиб борарди...

Умар учун энди ҳаётнинг ягона маркази бор эди: Асена. У аёлига нисбатан шафқацизлигини тўхтатган эди. Энди Асена юриш-туришида ҳам аввалгидек титраб турмас, гўё кўнглидаги қоронғулик тарқаётгандек эди.

Бироқ ҳаммаси ҳам осонгина кетмади. Бир куни тонг саҳарда Асена ўзини ёмон ҳис қилиб уйғонди.

— Нима бўлди? — Умар дарров сезди ва унинг қўлларини ушлади.

Асена лабларини тишлади. Кейин аста-секин юрагини эзган саволни сўради.

— Мен ҳақиқатдан ҳам бахтлиманми?..

Умарнинг юраги бирдан сиқилди.

— Нега шундай дейсан?

Асена унга қаради. Кўзларида шубҳа бор эди.

— Чунки мен ҳаётимда жуда кўп азоб чекканман. Бахтли бўлишимга ишониш қийин.

Умар чуқур нафас олди. Асенанинг юзидан ушлади ва секин оҳангда деди:

— Сен бахтлисан. Ва мен сени ҳар доим шундай севаман.

Асена узоқ унга термулди. Сўнгра секин табассум қилди. У ҳаётида илк марта ич-ичидан ишонч ҳис қилаётганди...

Орадан вақт ўтди. Асена 2 фарзандга ҳомиладор бўлди бу эса Умар ва Асена орасини янада яхшилади. Асена ҳомиладорликни тинч ўтказаётган бўлса-да, баъзида юрагини ғалати ҳислар қамраб олар эди. Бу гал ҳаммаси бошқача эди. Умар аввалгидек зўравон эмас, у Асенани эҳтиёт қиларди. Бироқ, юрагининг бир четида қаттиқ оғриқ бор эди.

Умар эса унинг қўрқувларини сезарди. Тунлари Асенанинг ёнида ётаркан, унга узоқ термуларди. У аёлини шунчалар яхши кўриб қолган эдики, бу севги ўзининг олдинги ваҳший табиатини ҳам пасайтириб юборганди.

Бир куни кечаси Асена орқасига ўгирилди ва шивирлади:

— Мени ташлаб кетмайсизми?

Умар кўзларини қисди.

— Қандай аҳмоқона савол бу?

— Чунки мен ҳамма нарсани йўқотишдан қўрқаман...

Умар жаҳл билан Асенани бағрига тортди. Унинг юраги тез ураётганини ҳис қилди.

— Бу гал ҳеч ким сендан ҳеч нарсани тортиб ололмайди, Асена.
*

Орада вақт ўтиб, Юнус уч ёшга тўлай деди. У улғайиб, янада шўх ва тадбиркор бола бўлиб бораётганди. Ҳамманинг гапига жавоб қайтарадиган, отасининг қаҳрли нигоҳларидан ҳам қўрқмайдиган ягона одам эди у.

— Дада! — деб бақирди у бир куни кечқурун. Умар креслода ўтирган эди. Ўғли югуриб келиб, унинг тиззасига сакради. — Мен энди акаман!

Умар кулимсиради.

— Ҳа, акасан. Лекин сенинг сингилинг ёки уканг ҳали туғилмади.

— Мен уни кутолмайман! — деди Юнус жаҳлдор оҳангда.

Умар унинг бошини силади.

— Қачон дунёга келса, сен уни биринчи бўлиб кўрасан, хўпми?

— Онамга ҳам айтинг, у тезроқ чақалоғини берсин!

Асена ошхонадан чиққанча кулиб юборди.

— Ўғлим, бу унчалик осон эмас, — деди у юмшоқ оҳангда.

Юнус отасининг қучоғидан тушиб, онасининг қорнига термулди. Сўнг кичкина қўллари билан у ердан ниманидир сезмоқчидек ушлаб кўрди.

— Ҳали у ерда ким яшаётганини билмайсизми?

Асена ва Умар бир-бирига қараб қўйишди. Улар ҳали жинсини аниқламаган эдилар.

— Яна бир ўғил бўлса-чи? — деди Умар хазл оҳангда.

— Ёки қиз... — деди Асена.

Юнус қизиқсиниб онасининг қорнига яна қўлини қўйди.

— Балки у мен билан гаплашаётгандир?

Умар кулимсиради.

— Балки... - деди Умар.

Асена эса бундай илиқ оилавий онлар бир умр сақланиб қолишини истарди. Бу оиланинг маркази Умар эди, лекин энди у фақат ҳукмдор ёки ваҳший эмасди у отага айланган эди. Бу сафар ҳаммаси бошқача эди.
*
Асенанинг ҳомиладорлиги етти ойлик бўлди. Энди унинг қорни сезиларли даражада катталашган, ҳаракатлари секинлашган эди. Бироқ, бу сафар у аввалгидек қўрқув билан яшамаётган эди. Чунки Умар у билан эди. Умар эса ўзгараётган эди. У фақат шафқациз мафия бошлиғи эмасди энди. У бизнес билан шуғулланишни бошлаб юборган эди. Илгари фақат қурол ва қон билан ишлаган одам энди қонуний йўллар орқали пул топишни ўрганаётган эди. Лекин... Мафиядан буткул кетиш имконсиз эди. Унинг номи ҳали ҳам соялар оламида кучли эди.

— Сиз чиндан ҳам бу ишларни ташламоқчимисиз? — деб сўради бир куни Асена.

Умар унга ўгирилди. Аёлининг юзи хотиржам, лекин нигоҳларида шубҳа бор эди.

— Мен бу дунёда туғилганман, Асена. Лекин энди ўзимни бошқача йўл билан таъминлайман.

— Ҳали ҳам одам ўлдирасизми?

Умар бир лаҳза жим қолди. Сўнг оҳиста жавоб берди:

— Йўқ, энди бундай қилмайман.

Асена унга ишонгиси келди. Чунки Умар ҳозир унга меҳрибон эди. У аввалгидек қаттиқ, шафқациз ва зўравон эмас эди. Лекин... Бу фақат унинг олдида эди.

Кутилмаган хабар

Ўша куни кечаси Асена ўзини ёмон ҳис қилди. Унинг қорнида нимадир ғалати оғриқ бера бошлади. У аввалига бунга эътибор бермади, лекин оғриқ зўрайиб борарди.

— Умар... — у қўрққанча эрининг қўлидан тортди.

Умар бир зумда ҳушёр тортди.

— Нима бўлди?

— Қорним... — Асена оғриқдан юзини буриштирди.

Умар қўрқув билан уни кўтариб олди ва бир лаҳзада шифокор чақирди.

— Ҳали 7 ойлик бўлди, эрта туғилмайдими? — Асена зўрға шивирлади.

— Йўқ, сенинг ёнингда бўламан, — деди Умар жиддий овозда.

Шифокор келгунча Умар Асенанинг қўлини маҳкам ушлаб турди. У бир умр ҳукмрон бўлишни, ҳамма нарсани назорат қилишни ўрганган эди. Лекин ҳозир... у ҳеч нарса қила олмасди.

Шифокор келиб, Асенани текшириб кўрди.

— Ҳаммаси жойида, аммо ҳомила ҳаракатлари кучайган, эҳтиёт бўлиш керак.

Умар шифокорнинг гапидан кейин чуқур нафас олди.

— Уни қаерга ётқизай?

— Энг қулай жойга. Ва кўпроқ дам олиши керак.

Умар Асенани оҳиста бағрига олди ва ётоққа ётқизди. У Асенанинг сочларини силаркан, шивирлади:

— Ҳали ҳеч нарса тугамади. Сен ва боламиз яхши бўласан.

Асена эса унинг нигоҳига қараб, юрагида илиқлик ҳис қилди.

Умар мафиядан буткул кетолмасди. Буни Асена биларди. Лекин... у ўзгараётган эди.

*
Умар ўзгараётган эди, лекин бу ўзгариш унинг ичида қанчалик самимий эканини ҳеч ким билмасди. У Асена олдида сокин, меҳрибон ва шафқатли бўлиб кўринарди. Аммо аслида… у ҳали ҳам аввалги Умар эди. Шафқациз, қонхўр ва таъсир доирасини йўқотишни истамайдиган одам.

У кечалар Асена ёнида бўлса, кундузлари яна ўз дунёсига шўнғирди. Ташқаридан қараганда у энди бизнесмен эди, лекин бу бизнес қанчалик қон билан суғорилганини ҳеч ким билмасди.

Бир куни кечқурун у ўзининг одамлари билан ертўладаги махсус хонасида учрашди. Стол устида гиёҳванд моддалар тарқалган, қурол-яроғлар ёнма-ён тахлаб қўйилган эди. У столнинг нариги тарафида қўрқиб ўтирган одамга термулди.

— Менинг ҳудудимда ишлайсан, лекин менинг улушимни беришни унутасанми? — унинг овози сокин эди, аммо бу хотиржамлик орқасида бўғувчи хавф сезиларди.

— Умар ака… кечиринг, мен… мен тўлашни унутмадим… шунчаки…

Умар шундай кулиб юбордики, хонадаги одамлар ҳам ҳайратда, ҳам даҳшатда қотиб қолдилар.

— Унутмадинг? — у ўрнидан туриб, стол атрофини айланиб юрди. — Демак, қасддан қилган бўлсанг керак?

— Йўқ! Мен… мен хатога йўл қўйдим, кечиринг…

— Хато? Менинг ҳаётимда хатога жой йўқ.

У ёнидаги соқчисига бош ирғади. Секин, лекин аниқ ҳаракат билан соқчи қуролни олди ва теварак-атроф жим бўлди.

Банг!

Эрга қонга беланган жасад қулади.

Умар эса тинчгина столига қайтиб ўтирди. Сўнг қўлларини бир-бирига чалиштириб, ўзининг одамлари орасига кўз югуртирди.

— Энди ким яна хато қилмоқчи?

Ўша ертўладаги қоронғу дунёда у ҳали ҳам ҳукмдор эди. У ҳалигача одамларнинг ҳаёти билан ўйнаётган, қон кечаётган эди. Лекин… Асена буни билмасди.

Асенага кутилмаган совға ҳам бўлди. Шу кунларнинг бирида Умар Асенага ёқимли сюрприз тайёрлади. У узоқ вақт ўйлади: қандай қилиб унга яна бир бор бахт ҳадя қилиши мумкин? Шунда у Асенанинг болалигини эслади, унинг оиласи билан боғлиқ орзуларини…

Шунинг учун у Асенанинг бувасини топишга қарор қилди.

Бувиси судя бўлгани учун кўп йиллар давомида Умар оиласи билан алоқа қила олмаган эди. Лекин Умар буваси билан боғланишнинг ўз йўлини топди. У кексани топди, унга Асена ҳақида гапирди.

— Сизнинг неварангиз бахтли, — деди Умар унга.

Кекса одам эса унга бир зум жим қараб турди ва сўнг оҳиста сўз қотди:

— Менинг неварам зўравон одам билан яшаётган бўлса, қандай қилиб бахтли бўлиши мумкин?

Умар бир сония сукут қилди. Аммо жавоб бермади.

— Менга эмас, Асенага бу гапларни айтинг. Уни кўришни хоҳлайсизми?

Кекса буванинг кўзларида шубҳа бор эди. Лекин у бош ирғади.

— Албатта.

Кўришув

Ўша куни кечқурун Умар Асенани қўлларидан ушлаб, уни ташқарига олиб чиқди.

— Қаерга кетаяпмиз? — ҳайрат билан сўради Асена.

— Сен учун кутилмаган совға бор.

У машинага чиқиб, узоқ вақт ҳеч нарса демади. Асена ҳаяжон билан атрофга қарарди. Ниҳоят, машина тўхтади ва олдида аллақачон кўп йиллар кўрмаган инсон пайдо бўлди.

— Бува…?

Асена шокка тушди. Юраги гупиллай бошлади. У машинадан тушиши билан кекса бувасига интилди. Бувиси эса унга меҳр билан термулди.

— Асена…

Асена йиғлаб юборди. Ўзининг болалиги, ота-онаси вафот этганидан кейин унга бувиси қандай ғамхўрлик қилгани, қандай қилиб уни тарбиялаганини эслади.

У бувисининг бағрига ўзини ташлади.

Умар эса уларга узоқдан қараб турди. Унинг юзида табассум йўқ эди, аммо ичида қандайдир ғалати ҳиссиёт бор эди. У Асена учун нимадир яхши иш қилганини биларди. Аммо, шу билан бирга… У ҳали ҳам ўша шафқациз одам эди.

*

( Умарнинг кечаси )

Умар тунги шаҳарни ёқтирарди. Айниқса, жимжит, енгил туман оралаган сўқмоқларда юришни. Лекин бугун у бу жимжитликдан қочишни истади. Юрагининг бир четида ғалати туйғу бор эди. У бу туйғуни аниқ номлай олмасди, лекин ичида нимадир қизғин ёнарди. У Асенани севарди. Буни рад эта олмасди. Аммо у ҳозир унга тегинолмасди. Асена ҳомиладор эди, заиф эди. Унга эҳтиёт бўлиши керак эди. Лекин бу унинг эҳтиросларини ўчира олармиди?

Шунинг учун у тунги клубга борди. Бу ер жиноят ва эҳтироснинг ўрни эди. Ёруғлик кам, мусиқалар баланд, ичимликлар эса танани иссиқлик билан қопларди. Умар доим бундай жойларда ўзини эркин ҳис қилган. Бироқ бугун у бошқа сабаб билан шу ерда эди.

Кўп ўтмай, у кўзлари билан ўзига мос ўлжани топди. Қиз ёш, узун сочли ва гўзал эди. Лекин унинг кўзларида айёрлик балқирди. У Умар билан бўлишни истаётган эди. Буни сезиш қийин эмасди.

— Мен сени танладим, — деди Умар бепарво оҳангда.

Қиз кулиб, унинг ёнига ўтирди.

— Унда мен омадлиман.

Улар кўп ичишмади. Чунки Умар ичкилик билан вақт йўқотадиган одам эмасди. У нима истаётганини аниқ биларди. Шунинг учун қизни бевосита меҳмонхонага олиб борди.

У кеча давомида унга раҳм қилмаган ҳолда, эҳтирос ва зўравонлик билан муносабатда бўлди. Унинг ақлини фақат ёввойи истак қоплаган эди. Қиз эса қаршилик қилмади. Чунки у ҳам бу ўйин ичида эди.

Аммо…

Умар бундай ўйинларни узоқ давом эттирмасди.

Эртаси тонг отганида қиз кўзларини очиб, ёнида ётган одамга қаради. У шунчаки ҳозирги ҳолатдан завқланиб, ўрнидан турмоқчи бўлди. Аммо Умар буни кутаётган эди.

— Сени сотиб олмоқчи эмасман, — деди у совуқ овозда.

Қиз унга кулиб қаради.

— Мен сотиладиган аёллардан эмасман.

— Мен ҳам сенга ишонадиган одам эмасман.

Қиз унинг нигоҳидаги хавфни ҳис қилди ва кўзлари катталашди.

— Сен… мени ўлдирмоқчимисан?

Умар жавоб бермади.

Банг!

Қурол овози хонани қоплади.

У қизнинг қўрқув билан очилган кўзларига бир лаҳза тикилди. Сўнг, ортиқча ортидан қочиб, жасадни йўқ қилишни ўз одамларга буюрди. Бу кеча ҳеч қачон содир бўлмагандай, ҳеч ким буни эсламайдиган даражада йўқ қилиниши керак эди.

Энг муҳими… Асена бу ҳақда ҳеч қачон билмаслиги керак эди.

*

2 фасл 1 боб тугади давоми пулик каналга азо бу́лганларга ташланади буни 2 фасл вокеалари 1 фаслданам кизик еканини корсатиш учун ташладим пулик канал азолари 2 хил окф олади хам лотин хам крилча ! Азо болмокчи кизлар учун @vip_sakamaki пули каналда 57 бобга келган ! Хикоя 3 фасли бонус пули каналда Умар у́гли хакида хам хикоя йозаман