March 30, 2025

Менинг Асенам

Менинг Асенам
Умар ўша кеча Асенанинг ёнидан узоқлаша олмади. У бир умр севган, унга дунёни бўйсундирган қизиқ тусдаги қиз ҳозир унинг бағрида ётар, юраги эса тинч. Асена унинг елкасига юзини қўйган, нафас олиши секин, лекин нотекис. У ухламаётганини Умар сезди.

— Сен ҳали ухламадингми? — паст овозда сўради у.

Асена киприкларини қоқмай жим ётди. Кейин унинг лаблари бироз қимирлади.

— Раҳмат.

Умарнинг юраги гўё бўғзига келиб тиқилгандек бўлди. Бу сўз шунчаки айтилмаганини билар эди. У Асенанинг белидан қаттиқроқ қучоқлади.

— Нимага?

— Билмайман... — Асенанинг овози шивирлашга яқин чиқди. — Балки менга доим суянишим мумкин бўлган одам борлигини ҳис қилганим учундир.

Умар кулимсиради, лекин кулгиси оғриқли эди. Асена яна гапирди.

— Мен сизни севаман...

Унинг овозида ҳеч қандай тортиниш йўқ эди. Йиллар давомида тўпланган, туғилган, лекин айтилмаган сўзлар энди тилга кўчаётганди. Умар бу сўзларни эшитишни орзу қилган, аммо шубҳалар уни доим ич-этини ер эди.

— Такрорла, — деди Умар унинг сочлари орасига юзини яшириб.

— Севаман, — яна шивирлади Асена.

Бу сафар Умар жавоб қайтармади. Унинг юраги тинчланган, бу сўз унга етарли эди. У Асенани ҳеч қачон қўйиб юбормаслигини яна бир бор тушунди.

Орадан кунлар ўтиб борарди...

Умар учун энди ҳаётнинг ягона маркази бор эди: Асена. У аёлига нисбатан шафқацизлигини тўхтатган эди. Энди Асена юриш-туришида ҳам аввалгидек титраб турмас, гўё кўнглидаги қоронғулик тарқаётгандек эди.

Бироқ ҳаммаси ҳам осонгина кетмади. Бир куни тонг саҳарда Асена ўзини ёмон ҳис қилиб уйғонди.

— Нима бўлди? — Умар дарров сезди ва унинг қўлларини ушлади.

Асена лабларини тишлади. Кейин аста-секин юрагини эзган саволни сўради.

— Мен ҳақиқатдан ҳам бахтлиманми?..

Умарнинг юраги бирдан сиқилди.

— Нега шундай дейсан?

Асена унга қаради. Кўзларида шубҳа бор эди.

— Чунки мен ҳаётимда жуда кўп азоб чекканман. Бахтли бўлишимга ишониш қийин.

Умар чуқур нафас олди. Асенанинг юзидан ушлади ва секин оҳангда деди:

— Сен бахтлисан. Ва мен сени ҳар доим шундай севаман.

Асена узоқ унга термулди. Сўнгра секин табассум қилди. У ҳаётида илк марта ич-ичидан ишонч ҳис қилаётганди...

Орадан вақт ўтди. Асена 2 фарзандга ҳомиладор бўлди бу эса Умар ва Асена орасини янада яхшилади. Асена ҳомиладорликни тинч ўтказаётган бўлса-да, баъзида юрагини ғалати ҳислар қамраб олар эди. Бу гал ҳаммаси бошқача эди. Умар аввалгидек зўравон эмас, у Асенани эҳтиёт қиларди. Бироқ, юрагининг бир четида қаттиқ оғриқ бор эди.

Умар эса унинг қўрқувларини сезарди. Тунлари Асенанинг ёнида ётаркан, унга узоқ термуларди. У аёлини шунчалар яхши кўриб қолган эдики, бу севги ўзининг олдинги ваҳший табиатини ҳам пасайтириб юборганди.

Бир куни кечаси Асена орқасига ўгирилди ва шивирлади:

— Мени ташлаб кетмайсизми?

Умар кўзларини қисди.

— Қандай аҳмоқона савол бу?

— Чунки мен ҳамма нарсани йўқотишдан қўрқаман...

Умар жаҳл билан Асенани бағрига тортди. Унинг юраги тез ураётганини ҳис қилди.

— Бу гал ҳеч ким сендан ҳеч нарсани тортиб ололмайди, Асена.
*

Орада вақт ўтиб, Юнус уч ёшга тўлай деди. У улғайиб, янада шўх ва тадбиркор бола бўлиб бораётганди. Ҳамманинг гапига жавоб қайтарадиган, отасининг қаҳрли нигоҳларидан ҳам қўрқмайдиган ягона одам эди у.

— Дада! — деб бақирди у бир куни кечқурун. Умар креслода ўтирган эди. Ўғли югуриб келиб, унинг тиззасига сакради. — Мен энди акаман!

Умар кулимсиради.

— Ҳа, акасан. Лекин сенинг сингилинг ёки уканг ҳали туғилмади.

— Мен уни кутолмайман! — деди Юнус жаҳлдор оҳангда.

Умар унинг бошини силади.

— Қачон дунёга келса, сен уни биринчи бўлиб кўрасан, хўпми?

— Онамга ҳам айтинг, у тезроқ чақалоғини берсин!

Асена ошхонадан чиққанча кулиб юборди.

— Ўғлим, бу унчалик осон эмас, — деди у юмшоқ оҳангда.

Юнус отасининг қучоғидан тушиб, онасининг қорнига термулди. Сўнг кичкина қўллари билан у ердан ниманидир сезмоқчидек ушлаб кўрди.

— Ҳали у ерда ким яшаётганини билмайсизми?

Асена ва Умар бир-бирига қараб қўйишди. Улар ҳали жинсини аниқламаган эдилар.

— Яна бир ўғил бўлса-чи? — деди Умар хазл оҳангда.

— Ёки қиз... — деди Асена.

Юнус қизиқсиниб онасининг қорнига яна қўлини қўйди.

— Балки у мен билан гаплашаётгандир?

Умар кулимсиради.

— Балки... - деди Умар.

Асена эса бундай илиқ оилавий онлар бир умр сақланиб қолишини истарди. Бу оиланинг маркази Умар эди, лекин энди у фақат ҳукмдор ёки ваҳший эмасди у отага айланган эди. Бу сафар ҳаммаси бошқача эди.
*
Асенанинг ҳомиладорлиги етти ойлик бўлди. Энди унинг қорни сезиларли даражада катталашган, ҳаракатлари секинлашган эди. Бироқ, бу сафар у аввалгидек қўрқув билан яшамаётган эди. Чунки Умар у билан эди. Умар эса ўзгараётган эди. У фақат шафқациз мафия бошлиғи эмасди энди. У бизнес билан шуғулланишни бошлаб юборган эди. Илгари фақат қурол ва қон билан ишлаган одам энди қонуний йўллар орқали пул топишни ўрганаётган эди. Лекин... Мафиядан буткул кетиш имконсиз эди. Унинг номи ҳали ҳам соялар оламида кучли эди.

— Сиз чиндан ҳам бу ишларни ташламоқчимисиз? — деб сўради бир куни Асена.

Умар унга ўгирилди. Аёлининг юзи хотиржам, лекин нигоҳларида шубҳа бор эди.

— Мен бу дунёда туғилганман, Асена. Лекин энди ўзимни бошқача йўл билан таъминлайман.

— Ҳали ҳам одам ўлдирасизми?

Умар бир лаҳза жим қолди. Сўнг оҳиста жавоб берди:

— Йўқ, энди бундай қилмайман.

Асена унга ишонгиси келди. Чунки Умар ҳозир унга меҳрибон эди. У аввалгидек қаттиқ, шафқациз ва зўравон эмас эди. Лекин... Бу фақат унинг олдида эди.

Кутилмаган хабар

Ўша куни кечаси Асена ўзини ёмон ҳис қилди. Унинг қорнида нимадир ғалати оғриқ бера бошлади. У аввалига бунга эътибор бермади, лекин оғриқ зўрайиб борарди.

— Умар... — у қўрққанча эрининг қўлидан тортди.

Умар бир зумда ҳушёр тортди.

— Нима бўлди?

— Қорним... — Асена оғриқдан юзини буриштирди.

Умар қўрқув билан уни кўтариб олди ва бир лаҳзада шифокор чақирди.

— Ҳали 7 ойлик бўлди, эрта туғилмайдими? — Асена зўрға шивирлади.

— Йўқ, сенинг ёнингда бўламан, — деди Умар жиддий овозда.

Шифокор келгунча Умар Асенанинг қўлини маҳкам ушлаб турди. У бир умр ҳукмрон бўлишни, ҳамма нарсани назорат қилишни ўрганган эди. Лекин ҳозир... у ҳеч нарса қила олмасди.

Шифокор келиб, Асенани текшириб кўрди.

— Ҳаммаси жойида, аммо ҳомила ҳаракатлари кучайган, эҳтиёт бўлиш керак.

Умар шифокорнинг гапидан кейин чуқур нафас олди.

— Уни қаерга ётқизай?

— Энг қулай жойга. Ва кўпроқ дам олиши керак.

Умар Асенани оҳиста бағрига олди ва ётоққа ётқизди. У Асенанинг сочларини силаркан, шивирлади:

— Ҳали ҳеч нарса тугамади. Сен ва боламиз яхши бўласан.

Асена эса унинг нигоҳига қараб, юрагида илиқлик ҳис қилди.

Умар мафиядан буткул кетолмасди. Буни Асена биларди. Лекин... у ўзгараётган эди.

*
Умар ўзгараётган эди, лекин бу ўзгариш унинг ичида қанчалик самимий эканини ҳеч ким билмасди. У Асена олдида сокин, меҳрибон ва шафқатли бўлиб кўринарди. Аммо аслида… у ҳали ҳам аввалги Умар эди. Шафқациз, қонхўр ва таъсир доирасини йўқотишни истамайдиган одам.

У кечалар Асена ёнида бўлса, кундузлари яна ўз дунёсига шўнғирди. Ташқаридан қараганда у энди бизнесмен эди, лекин бу бизнес қанчалик қон билан суғорилганини ҳеч ким билмасди.

Бир куни кечқурун у ўзининг одамлари билан ертўладаги махсус хонасида учрашди. Стол устида гиёҳванд моддалар тарқалган, қурол-яроғлар ёнма-ён тахлаб қўйилган эди. У столнинг нариги тарафида қўрқиб ўтирган одамга термулди.

— Менинг ҳудудимда ишлайсан, лекин менинг улушимни беришни унутасанми? — унинг овози сокин эди, аммо бу хотиржамлик орқасида бўғувчи хавф сезиларди.

— Умар ака… кечиринг, мен… мен тўлашни унутмадим… шунчаки…

Умар шундай кулиб юбордики, хонадаги одамлар ҳам ҳайратда, ҳам даҳшатда қотиб қолдилар.

— Унутмадинг? — у ўрнидан туриб, стол атрофини айланиб юрди. — Демак, қасддан қилган бўлсанг керак?

— Йўқ! Мен… мен хатога йўл қўйдим, кечиринг…

— Хато? Менинг ҳаётимда хатога жой йўқ.

У ёнидаги соқчисига бош ирғади. Секин, лекин аниқ ҳаракат билан соқчи қуролни олди ва теварак-атроф жим бўлди.

Банг!

Эрга қонга беланган жасад қулади.

Умар эса тинчгина столига қайтиб ўтирди. Сўнг қўлларини бир-бирига чалиштириб, ўзининг одамлари орасига кўз югуртирди.

— Энди ким яна хато қилмоқчи?

Ўша ертўладаги қоронғу дунёда у ҳали ҳам ҳукмдор эди. У ҳалигача одамларнинг ҳаёти билан ўйнаётган, қон кечаётган эди. Лекин… Асена буни билмасди.

Асенага кутилмаган совға ҳам бўлди. Шу кунларнинг бирида Умар Асенага ёқимли сюрприз тайёрлади. У узоқ вақт ўйлади: қандай қилиб унга яна бир бор бахт ҳадя қилиши мумкин? Шунда у Асенанинг болалигини эслади, унинг оиласи билан боғлиқ орзуларини…

Шунинг учун у Асенанинг бувасини топишга қарор қилди.

Бувиси судя бўлгани учун кўп йиллар давомида Умар оиласи билан алоқа қила олмаган эди. Лекин Умар буваси билан боғланишнинг ўз йўлини топди. У кексани топди, унга Асена ҳақида гапирди.

— Сизнинг неварангиз бахтли, — деди Умар унга.

Кекса одам эса унга бир зум жим қараб турди ва сўнг оҳиста сўз қотди:

— Менинг неварам зўравон одам билан яшаётган бўлса, қандай қилиб бахтли бўлиши мумкин?

Умар бир сония сукут қилди. Аммо жавоб бермади.

— Менга эмас, Асенага бу гапларни айтинг. Уни кўришни хоҳлайсизми?

Кекса буванинг кўзларида шубҳа бор эди. Лекин у бош ирғади.

— Албатта.

Кўришув

Ўша куни кечқурун Умар Асенани қўлларидан ушлаб, уни ташқарига олиб чиқди.

— Қаерга кетаяпмиз? — ҳайрат билан сўради Асена.

— Сен учун кутилмаган совға бор.

У машинага чиқиб, узоқ вақт ҳеч нарса демади. Асена ҳаяжон билан атрофга қарарди. Ниҳоят, машина тўхтади ва олдида аллақачон кўп йиллар кўрмаган инсон пайдо бўлди.

— Бува…?

Асена шокка тушди. Юраги гупиллай бошлади. У машинадан тушиши билан кекса бувасига интилди. Бувиси эса унга меҳр билан термулди.

— Асена…

Асена йиғлаб юборди. Ўзининг болалиги, ота-онаси вафот этганидан кейин унга бувиси қандай ғамхўрлик қилгани, қандай қилиб уни тарбиялаганини эслади.

У бувисининг бағрига ўзини ташлади.

Умар эса уларга узоқдан қараб турди. Унинг юзида табассум йўқ эди, аммо ичида қандайдир ғалати ҳиссиёт бор эди. У Асена учун нимадир яхши иш қилганини биларди. Аммо, шу билан бирга… У ҳали ҳам ўша шафқациз одам эди.

*

( Умарнинг кечаси )

Умар тунги шаҳарни ёқтирарди. Айниқса, жимжит, енгил туман оралаган сўқмоқларда юришни. Лекин бугун у бу жимжитликдан қочишни истади. Юрагининг бир четида ғалати туйғу бор эди. У бу туйғуни аниқ номлай олмасди, лекин ичида нимадир қизғин ёнарди. У Асенани севарди. Буни рад эта олмасди. Аммо у ҳозир унга тегинолмасди. Асена ҳомиладор эди, заиф эди. Унга эҳтиёт бўлиши керак эди. Лекин бу унинг эҳтиросларини ўчира олармиди?

Шунинг учун у тунги клубга борди. Бу ер жиноят ва эҳтироснинг ўрни эди. Ёруғлик кам, мусиқалар баланд, ичимликлар эса танани иссиқлик билан қопларди. Умар доим бундай жойларда ўзини эркин ҳис қилган. Бироқ бугун у бошқа сабаб билан шу ерда эди.

Кўп ўтмай, у кўзлари билан ўзига мос ўлжани топди. Қиз ёш, узун сочли ва гўзал эди. Лекин унинг кўзларида айёрлик балқирди. У Умар билан бўлишни истаётган эди. Буни сезиш қийин эмасди.

— Мен сени танладим, — деди Умар бепарво оҳангда.

Қиз кулиб, унинг ёнига ўтирди.

— Унда мен омадлиман.

Улар кўп ичишмади. Чунки Умар ичкилик билан вақт йўқотадиган одам эмасди. У нима истаётганини аниқ биларди. Шунинг учун қизни бевосита меҳмонхонага олиб борди.

У кеча давомида унга раҳм қилмаган ҳолда, эҳтирос ва зўравонлик билан муносабатда бўлди. Унинг ақлини фақат ёввойи истак қоплаган эди. Қиз эса қаршилик қилмади. Чунки у ҳам бу ўйин ичида эди.

Аммо…

Умар бундай ўйинларни узоқ давом эттирмасди.

Эртаси тонг отганида қиз кўзларини очиб, ёнида ётган одамга қаради. У шунчаки ҳозирги ҳолатдан завқланиб, ўрнидан турмоқчи бўлди. Аммо Умар буни кутаётган эди.

— Сени сотиб олмоқчи эмасман, — деди у совуқ овозда.

Қиз унга кулиб қаради.

— Мен сотиладиган аёллардан эмасман.

— Мен ҳам сенга ишонадиган одам эмасман.

Қиз унинг нигоҳидаги хавфни ҳис қилди ва кўзлари катталашди.

— Сен… мени ўлдирмоқчимисан?

Умар жавоб бермади.

Банг!

Қурол овози хонани қоплади.

У қизнинг қўрқув билан очилган кўзларига бир лаҳза тикилди. Сўнг, ортиқча ортидан қочиб, жасадни йўқ қилишни ўз одамларга буюрди. Бу кеча ҳеч қачон содир бўлмагандай, ҳеч ким буни эсламайдиган даражада йўқ қилиниши керак эди.

Энг муҳими… Асена бу ҳақда ҳеч қачон билмаслиги керак эди.

*

Давоми бор