April 4, 2025

Менинг Асенам 1 фасл якун

[ Ҳикояни бошлашдан авал айтиб ўтаман якуний 1 мавсумдан сўнг ҳикоя пуллик каналда давом этади @vip_asena авал бошидан бу ҳикоя пуллик эди талаблар ва Илтмосларга кўра бу каналга ташалди. ]

1 мавсум якун

Умар ҳовлиқиб пастга тушди, Асенани қўлларида маҳкам тутар, унинг оғриқдан инграшлари юрагини ларзага соларди. Хотинининг титраётган танасидан унинг қандай азоб чекаётгани сезилиб турарди.

— Жоним! Чида, сен буни енгиб ўтасан ! — Умар Асенанинг пешонасидан ўпиб, уни эҳтиёткорлик билан машинага жойлаштирди.

Ҳозирги вазият Умар учун жуда оғир эди. Аввалги ҳомиладорликда у Асена билан бирга бўлолмаган, аммо ҳозир унинг ёнида эди. Энг қизиғи, бу иккинчи ҳомиладорлик бўлса-да, Асенадан кўра кўпроқ Умарнинг ўзи ташвишга тушганди.

— Умар, тезроқ! Оғрияпти… Имҳ… — Асена қорнини ушлаб, ён томонга суяниб оғриқдан инграб юборди.

— Уйга шифокор чақирсам, барибир, уларнинг ишлари ишончсиз! Чида, жоним, ўзимнинг касалхонамга олиб кетяпман. Ортда қолади бари, сен фақат чидасанг бас… — Умар тишларини ғижирлатиб, машинани тезлик билан ҳайдай бошлади.

*

Умар мени касалхонага олиб келганидан сўнг ҳамширалар мени замбилга ётқизди оғриқ танамни бўлакларди. Умарга кўзларим ҳўл ивиган юзим билан қарадим. Мени ҳамширалар туғдирамиз деганида жоним чиқай деди. " Сўнг Умар нега эрта эди-ку " деб айтганидан сўнг улар тўхтаб мен ва Умарга қаради.

— Умарбей ҳомила аслида 37 ҳафтага тўлса туғулишга таёр бўлади аммо аёлингиз 2 ҳомилани бачадонда олиб юрибди бу билан айтоламанки 34-35 ҳафтада туғулиши нормал ҳолат лекин тезроқ ишга тушишимиз керак болаларни табий йўл билан туғдириб оламиз аммо бунинг учун сиз бу ёғига шу ерда қолинг.

Буларни эшитар эканман еғлагим келди янада оғриқдан бақириб еғласам эди. Биламан бу нарсаларни биламан қон кетиши 1 бола туғулгач иккинчиси чиқиши вақти узоқ эканини биламан бу жуда тасавуримдам дахшатли фарзандим Юнусда ўзи қанчалар қийналганимни эсласам ўксиниб дод солгим келарди айни шу дамда нолирдим э худойим ўзинг кечир мени. Илтмос Асенанга қуват бергин.

— Яхши Асена бола боши пасда чуқур нафас ол ва чиқар - бу гапларни эшитганимда 50 дан ошган аёл хонада бор эканини мен алақачон бу ерда эканимни сездим.

Эшик ёпиқ аммо қалбим билан Умарни сезардим. Эшик томон оғриқдан бурушган юзимни тикиб " Умар " дея олдим фақат у ёғига онгим ишлашдан буткул тўхтади фақат яшаш учун курашиб қолиш миямга ўрнашганди .

*
Умар каридорда у ёқдан бу ёқа юриб асабий бўйнини қирсилати у кутмаган иш Асенани эрта болаларни туғиши эди. Ичкаридан Асена овозлари эшитиларди оғриқдан қийналётган хотинини эшитиб юрак бағри эзиларди. Ҳали тонг отмаган кўчалар хира шира эди. Умар каридор ойнасидан ташқарига узоқ тикилди қўли четга тирсаги тиралган эди. Асенани ҳар бир оғриқли бақириб еғлашидан ноилож турарди. Овозлар сўнгида чақалоқ еғиси янгради. Манашу онда Умар бужмайган юзи очилиб ортига қаради. Биринчи бола еғиси тинмасидан иккинчиси қўшилди. Умар шошиб эшик тараф борди. Эшик очилиб ҳамшира ва акушер чиқти.

— Умарбей — деди аёл юзида майин табасум билан

— Асена ! Менинг хотиним қандай аҳволи яхшими? - Умар ҳовлиқиб гапирди.

— Асена хоним яхши икки қиз фарзанд ҳам яхши. Сопа-соғлом !

Умар юз тузулиши юмшади лекин кейин жидий юзга қайтиб акушерни ёнига яқин борди.

— Мени биласан . Тўғрими ? - Умар гапидан аёл тушунарсиз бош ирғади. — Асенага ўзларинг тушунтирасизлар деб умит қиламан.

Умар авайлаб ёпинчиқларга ўралётган қизларини кўриш учун хонага кирди.

Тонг ёриша бошлади. Шаҳарда ҳаёт яна қизғин тус олди. Асена ётган касалхона хонасига эса ҳеч ким кира олмасди бу Умарнинг талабига биноан амалга оширилган эди.

Асена аста кўзларини очди ва катта ойнадан ташқарига, шаҳар манзарасига тикилди. У ўзини анча енгил ҳис қиларди. Бироқ ҳали ҳам ўрнидан туролмасди. Шунинг учун ёнига силжиб, тумбадан БонАқуа сувини олди. Стаканга қуйишга эриниб, шунчаки баклашкани лабига босди ва сувдан ҳўплади.

— Cоcа-Cола компаниясининг ягона тўғри иши — БонАқуа яратгани бўлса керак, — деди у майин кулиб.

Шу пайт хонага Асенани туғдирган аёл кириб келди. У бемалол табассум билан Асенага яқинлашди.

— Асена хоним, аҳволингиз яхши. Кўз тегмасин, ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз-ааа — деб сўради аёл.

— Раҳмат, яхшиман. Болаларимни жуда соғиндим, уларни кўргим келяпти, — деди Асена юрагидаги энг катта истакни изҳор қилиб.

— Қизларингизни тез орада олиб келишади, хоним, — деди аёл.

— Улар соғми? Яхшими?

— Кўз тегмасин, қизларингиз бутунлай соғлом, Асена.

Аёл бир лаҳза сукут сақлади, кейин ниманидир ўйлаб, бироз иккиланиб сўз бошлади.

— Асена, бу сизнинг иккинчи ҳомиладорлигингиз тўғрими?

— Ҳа, — деди Асена.

— Олдинги туғруқдан кейин вагинал лазер муолажасини олганмисиз?

— Нима у? Йўқ, олмаганман, — деди Асена ажабланиб.

— Бу муолажа аёлларга туғруқдан кейин тавсия этилади. Оғриқсиз ўтади ва қин мушакларини торайтиришга ёрдам беради.

Асена аёл нима демоқчи эканини энди тушунди.

— Йўқ, илгари бу ҳақда ўйламаганман ҳам, — деди у. Лекин ичида иккиланиб қолди. Уни ҳам қилиб кўриши керакмикан?

— Истасангиз, сизга тавсия этишим мумкин. Оғриқсиз ва тез бажарилади. Қолаверса, иккита фарзанддан кейин…

— Йўқ! Керак эмас! — Асена дарҳол рад этди.

Аёл табассум билан бош ирғади.

— Унда табиий йўлларни синаб кўрасизми?

— Табиий йўллар?

— Ҳа-ҳа, табиий усуллари ҳам бор. Масалан, Кегел машқлари. Кунига 15-20 дақиқа бажарсангиз, 40 кун чилани беҳуда ўтқазмайсиз.

— Ҳайратланарли! — Асена яна бир қултум сув ичди. — Лазерга қаршиман, лекин машқларни ўрганиб кўришим мумкин. Балки бу фойдалидир…

Аёлнинг юзида мамнуният ифодаси пайдо бўлди. Шу пайт хонага икки ҳамшира кичик гўдакларни кўтариб кирди.

Асена уларни кўриб, юзига нур югурди. Ҳамширалар қизчаларни унинг бағрига қўйишди.

— Жаннатдан келган фаришталарим… — деди Асена севинч билан.

У қизларини бағрига босиб, уларнинг майин танасини ҳидлади, қўлчаларини силади. Гўдакларнинг териси худди қуёш нурларида товланаётгандек, оппоқ ва нозик эди. Ҳар бири Асена учун тенгсиз мўжиза бўлиб кўринди.

— Жоним қизларим… — деди у эркалаб, улар томон кўзларини узолмай.

— Хоним, уларни овқатлантириб олинг. Кейин яна биз билан бўлишади, — деди ҳамширалар.

— Ҳа, албатта.

Асена қизларини маҳкам қучганча, улар билан иложи борича узоқроқ вақт қолишга ҳаракат қилди…

Шу пайт хонага яна бир ҳамшира кирди .
— Хоним, сизни текшириш учун шифокор кириши керак. Фарзандларингизни сўнг яна олиб келамиз.

Асена бошини қимирлатиб, розилигини билдирди. У қизларини ширин табассум билан яна бир бор бағрига босди.

— Сизларни жуда яхши кўраман, фаришталарим, — деди у уларни яна ўпиб.

Ҳамширалар болаларни эҳтиёткорлик билан олиб чиқишди. Асена уларнинг ортидан узоқ термулиб қолди. Ичида ғалати бўшлиқ пайдо бўлгандек, қизларисиз хона бир зумда совуқ ва жимжит бўлиб қолгандек туюлди.

Шу пайт хона эшиги яна очилди ва ичкарига уларнинг бош шифокори –л ёши элликдан ошган, аммо тетик ва ишончли кўринишга эга аёл кирди. У шифокорлар хос жиддий оҳангда сўз бошлади.

— Асена хоним, ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

— Яхшиман, раҳмат, — деди Асена.

— Жуда яхши. Бугунги текширувлардан кейин қачон касалхонадан чиқишингиз мумкинлиги бўйича хулоса қиламиз. Шунингдек, бир қанча тавсиялар ҳам берамиз, — шифокор дафтарига қайд қилиб, сўзида давом этди. — Ҳозир сизни яна бир бор текшириб оламиз.

Шифокор Асенанинг умумий ҳолатини текшира бошлади. Ҳарорати, босими, жароҳатларининг тикланиш жараёни барчасини диққат билан кузатди. Сўнг унга баъзи тавсиялар берди.

— Асена хоним, организмингиз ҳали анча кучсиз. Яқин 40 кун ўзингизни эҳтиёт қилишингиз керак. Жиддий жисмоний ҳаракатлардан, оғир нарса кўтаришдан йироқ бўлинг. Айниқса, асабийлашиш сизга мутлақо мумкин эмас.

Асена унинг гапларини эшитиб бош ирғади.
— Яхши тушундим, доктор.
Шифокор унга меҳр билан қаради ва оҳиста оҳангда деди.

— Сиз жуда кучли аёлсиз, Асена. Бундай жараёндан кейин ҳам ўзингизни бундай тетик тутишингиз ҳайратланарли. Бироқ барибир ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Шифокор яна бир неча тавсияларни айтиб бўлгач, хонадан чиқди. Асена эса чарчоқ ва ҳис-туйғулар оғушида яна ётоғига суяниб ўтирди.

У бундай бахтни узоқ кутганди. Энди унинг уч фарзанди бор эди. Аммо қалбининг туб-тубида нимадир уни безовта қилардо . "Умар қаерда?"

Асена аллақачон ҳушига келганига қарамай, Умар ҳали ҳам уни йўқлаб келмаганди. Бу ғалати эди. Унинг феъл-атворини билган Асена Умар ҳеч қачон бундай пайтда бефарқ қолмаслигини тушунарди. Йўқ, у беғам эмас. Нима бўлса ҳам, албатта, сабаби бор… Асена бир зум мулоҳазага чўмди. Юраги аллақачон шубҳа ва хавотир билан безовта эди.

*

1 мавсум тегади 2 фасл йопик каналда давом етади тепада етганимдек копчили авал у́киб ку́райлик йокса оламиз дегани учун ташлаб бордим сизга йокти деган умитаман