Менинг Асенам
Тунги шаҳар ялтирайди. Асфалтга тушган чироқлар нурлари Умарнинг жағларини кескинроқ кўрсатарди. Унинг нигоҳи ўткир, совуқ, чуқур. Машина секин юрарди. Ёнида иккинчи машина ҳамроҳ. Муҳофизлар тайёр, қуроллар яширин, аммо атроф жимжит. Умар нафсини тийиб туролмайди. Ичидаги йиртқич уйғонган. У нафсини тийишни ўйламайди ҳам, аксинча, бу куч уни бошқаради.
– Тўхтат, – деди у оҳангдор овозда.
Шофёр ортиқча сўзсиз машинани йўл четига олди. Қаршисида турган тунги клуб эшиги қизил ялтираб турарди. Ичкарида нима бўлаётгани унга аён, у кечадан бери бу жойни кузатган, нишони аниқ. Умар оҳиста машинадан тушди. Уни кутаётган қоровуллар бир чеккага чиқишди. Ичкарига кирди. Ҳамма жим. Унинг келишини эшитишган. Қизлар нигоҳини олиб қочади, аммо баъзилари уни қўрқув аралаш қизиқиш билан кузатади. Бу нигоҳлар Умарга ёқади. Айниқса, титраб турган беғубор қизларни кўриш унга ҳузур бағишлайди.
– Ким янги? – деди у паст, аммо буйруқ оҳангида.
Бир қизни олдинга чиқаришди. Ёши ҳали етмаган. Нигоҳларида ҳайрат ва қўрқув. Умар бир қадам олдинга юрди ва унинг иягини кўтариб, юзига тикилди.
– Хуш келибсан, – деди оҳиста.
У қизга ортиқча гапирмади. Кераги ҳам йўқ эди. Бу ерда ким ҳукмдорлигини ҳамма биларди. У қўллари билан қизнинг юзини оҳиста силаб, кейин ўзига тортди.
Ташқарида машиналар уни кутарди.
*
Эрталаб Асена уйғонганда ётоқда ёлғиз эди. У кўзларини ишқалаб, чиройли ипак кўрпа остидан чиқди. Уйни тинчлик эгаллаган. Асена ўрнидан туриб, ошхонага йўл олди. Умар столда газета ўқиб ўтирарди. У нигоҳини кўтарди ва жилмайди.
– Тонгдан уйғондингми, маликам?
– Кеча қайтганингизни сезмадим…
Умар газетани қўйди ва Асенанинг ёнига борди. Қўлларини унинг белига ўраб, юзини секин сочларига босди.
– Ишлар жуда кўп, жоним… Сен эса ширин уйқуда эдинг. Безовта қилгим келмади.
Унинг овози самимий эди. Асена унга ишонарди. У дунёдаги энг яхши эр эди. Меҳрибон, ғамхўр, ҳимоячи…
Ҳеч ким билмасди…
*
Умар эса кеча яна бир қизнинг поклигини олиб, сўнг ўлдирганди. Бу ёқимли азоблардан сўнг у ҳар доим ўзини тинчроқ ҳис қиларди. Энди яна кундалик ҳаётига қайтиши мумкин.
Бугун эса яна бир нишон бор эди. Янги қурбон. Қизлар, ниҳоятда ёш, покиза… Уларни қўрқув ичида кўриш, аввалига ишонч бериб, сўнг бир зумда умидларини ўлдириш… бу унга завқ бағишларди.
– Бугун яна кеч қайтаман, – деди у Асенага.
Асена унинг елкаларига қўл қўйди ва жилмайди.
Умар ичида кулди. Ишлар? Ҳа, албатта. Ишлар юришади…
*
Умар бугун ҳам "иш" баҳонасида уйдан чиқди. Асена унга меҳр билан кузатиб қолди. Одатдагидек, Умар бошини эгиб, хотини пешонасидан ўпди ва машинага йўл олди. Лекин бу сафар ҳам у бизнес билан эмас, нафс билан банд эди.
Шаҳар чироқлари порлаётган тунларнинг бири. Машина шаҳарнинг тор кўчаларидан юриб, таниш манзилга яқинлашди. Бу жойнинг эшиги Умар учун доим очиқ эди. Ичкарида уни кутаётган қизлар бор эди. Янги, беғубор, ҳали эркак кўрмаган… У ўтирган жойда атрофни кузатар экан, қулоғига паст товушдаги мусиқалар эшитилди. Ҳамма жим. Чунки бу ерда Умар ҳукмрон. Ҳеч ким қарши сўз айтолмайди.
– Қайси бири янги? – сўради у бетўхтов сигарет тутатаркан.
Олдинга титраб турган қиз чиқди. Ҳали ёши ҳам тўлмаган, қўрқув ичида нигоҳини пастга тиккан. Умар енгил кулди. Ялтираган соатларига қаради. Сўнг қизга яқинлашди ва қўллари билан унинг иягини кўтарди.
Қиз жавоб бермади. Уни қўрқув бутунлай қамраб олганди.
– Қўрқма, – деди Умар овозини паст тушириб. – Сен шунчаки кечанинг бир бўлаги бўласан. Ва ҳеч ким сени соғинмайди.
Унинг қўллари қизнинг белини ўраб олди. Бир неча дақиқалардан сўнг қиз энди ўзининг кимлигини эслай олмасди…
Умар аввалгидек ишчан оҳангда уйга қайтди. Асена уни ҳар доимгидек илиқ қарши олди. Ошхонада иккиси бирга нонушта қилишарди.
– Кеча жуда кеч қайтдингиз… чарчадингизми? – сўради Асена унга чой қуяркан.
– Ишлар кўп бўлди. Лекин энди ҳаммаси жойида.
Асена унинг қўлларидан ушлади.
– Яхшиям сиз бор сиз… Мен ҳар доим сиз билан ўзимни хавфсиз ҳис қиламан.
Умар унинг майин бармоқларини силаб қўйди. Унинг кўзларида битта ҳақиқат бор эди.
" Ҳеч ким ҳеч нарсани билмаслиги керак "
*
Умар тонгги офтобнинг нурларига юз тутиб, дераза қаршисида тамаки тутатарди. Унинг кўзларида қандайдир чуқур фикрлар мужассам эди. Кечаги кеча – ўтган ҳаётининг бир парчаси. Бу сафар ҳам у сирини ҳеч ким билмасди. Билмаслиги ҳам керак эди.
– Нима ўйлаяпсиз? – Асенанинг майин овози эшитилди.
Умар жилмайиб, ортига ўгирилди. Асена майин кулиб, унга яқинлашди. Қўлларини эрининг кенг елкасига қўйди.
– Ҳеч нарса, – Умар секингина хотинининг сочларини силади. – Яна ишга чиқишим керак.
Асена унинг юзига тикилди. Меҳр билан, шубҳасиз.
– Ҳар куни иш… Мен сиз билан кўпроқ вақт ўтказишни истайман.
Умар хотинининг ёноғидан аста ўпди.
– Ишларим кўпайиб кетди, севгилим. Ишон, бу биз учун…
– Фақат ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Умар табассум билан хотинининг қўлларини ўз кафтларига олди.
Аммо у ёлғон гапираётганини яхши билар эди…
*
Умар қора машинада шаҳарнинг энг қоронғи бурчагига йўл олди. Бу ерда ҳеч ким ҳеч кимни танимасди. Одамлар келар ва йўқоларди. Кеча кимдир бор эди, бугун эса йўқ. Ҳаётнинг шафқациз қоидалари шу. Ичкарига кирганда унга таниш муҳит кутиб олди. Яна бойлик, яна ҳукмронлик, яна беғуборлик… Унинг атрофида сўзсиз бўйсунадиган қизлар турарди. Ҳар бири ҳаяжонда, ҳар бири титраган ҳолатда.
У атрофга совуқ нигоҳ билан назар солди.
– Янги қизлар борми? – сўради паст оҳангда.
– Ҳа, Умар ака, 4 қиз бор ва – деди ёнидаги киши хушомад билан. – Хонадан жасад эмас кул чиқади ҳавотир олманг
*
Тушга яқин Умар худди ҳеч нарса бўлмагандек уйдаги кабинетига кирди. У одатдагидек, ишбилармон кайфият билан Асенанинг олдига борди.
– Қайтиб келдингизми? – хурсанд бўлди Асена. – Овқат тайёрлаб қўйгандим.
Умар чарчоқни баҳона қилиб, Асенани қучоқлаб, бағрига тортди.
– Сени жуда соғиндим, – пичирлади у.
Умар енгил жилмайди. Асена ҳеч қачон билмаслиги керак…
Асена ҳеч қачон билмаслиги кераклигини Умар биларди. Чунки у нафснинг қул эди… Ва бу йўлнинг охири йўқ эди.
Умар тонгни Асенанинг илиқ бағрида қаршилади. Хотини унинг ёнида беозор ухларди. Унинг юзларидан ҳаётий сокинлик ёғиларди, гўё дунёда ҳеч қандай ёмонлик йўқдек. Аммо Умар буни биларди ҳақиқат бошқача. У ботқоқ ичида эди. Ичкарида бир нарса уни тортарди, тинч қўймасди. Нафс унинг ўзига тегишли эмаслигини бот-бот эслатарди.
Шамоллаткич оҳангида хона ичида фақат тинч нафаслар эшитилди. Асена енгил ҳаракат билан кўзларини очди ва эри томон бурилди.
– Ҳа, ҳали барвақт. Яна бироз ухлайвер, – деди у Асенанинг сочларини силаб.
Асена унинг бағрига яқинроқ кирди.
– Мендан ҳеч нарса яширмаяпсиз-а, Умар?
Умар бир зум жим қолди. Сўнг жилмайиб, Асенанинг лабларидан ўпди.
– Нима бўлиши мумкин, севгилим?
Асена унга ишонарди. Ишониши керак эди.
Аммо Умар яна кетиши керак эди.
*
У машинада шаҳар четига етиб келди. Бу жой уни аллақачон кутарди. Ўз қўли остидаги одамлар аллақачон ҳамма нарсани тайёрлашган эди.
– Бугун нечта? – сўради Умар машинадан тушаркан.
Ёнидаги одам шошилиб гап бошлади.
– Бугун тўртта янги қиз бор, ака. Ҳаммаси ёш, беғубор. Ўзингиз танлайсиз.
Умарнинг юзига шафқациз табассум югурди.
Ичкарига кирди. Бир-биридан чиройли, қўрқув ичидаги қизлар бир жойда тизилган эди. Уларнинг нигоҳида ваҳима акс этарди. Ҳаёт учун ялинтириш, илтижо қилиш, аммо бу жойда ҳеч қандай илтижолар қабул қилинмасди. Бу ердаги қоидаларни фақат Умар ёзарди.
У ялтираган кўзларини қизлар орасидан юрғизди. Бир-бирининг ортига яширинган қизлар қўрқинч билан ортга тисланишди. Умар эса бир қизга ишора қилди.
Қиз титраб олдинга чиқди. Унинг юзи оппоқ, лаблари қалтирарди. Умар секин қизга яқинлашди, бармоқларини унинг сочлари орасидан ўтказди.
– Ёнингга келиб, мени чақиришни кутганмидинг?
Қиз бир оғиз ҳам гапира олмади. Юраги гўё уришдан тўхтагандай эди.
Умар майин жилмайди. Бу фақат ташқи жилмайиш эди. Ичкарида эса у аллақачон ўз ҳукмини чиқариб бўлганди.
– Бугун фақат менга тегишлисан.
Ва яна бир бегуноҳ қиз умрининг охирги кунини ўтказди. Улар нега қарши чиқмай осон ўлимга рози бўлди дерсиз ? Тўғри шундай улар ўлимга рози бўлди буни сабаби эса Умар одамлари уларни жуда кўпини етимхонадан чиқанда сотиб олган уларга ҳаёт мазмуни йўқ эди . Бирор яқин инсони билан тахдид қилинади ва қарабсизки улар ҳам бу дунёни пок танасида айрилиб тарк этади. Ҳаёт биз билганчалик оқ эмас шундай эмасми !
Умар уйга ҳар доимгидек ҳеч нарса бўлмагандек қайтди. Асена унга илиқ кулиб қаради ва ёнига югуриб борди.
– Сизга овқат тайёрладим, чарчадингизми?
Умар уни бағрига олди, сочларидан ҳидлади.
– Фақат сен билан бўлгим келади, – дея шивирлаганча, Асенанинг лабларидан ўпди.
У меҳрибон эр эди. Асена учун мукаммал турмуш ўртоқ. Аммо бу фақат уй ичида эди.
Ташқарида эса ҳақиқий шайтон яшарди. Ва бу шайтоннинг кўнгли доим оч эди…
*
Умар шаҳар бўйлаб машинасида сокин юрарди. Эшиклар қаттиқ берк, ойналар эса қорайтирилган ҳеч ким уни кўрмаслиги керак эди. Унинг икки ҳаёти бор эди: бири Асенанинг олдида, бошқа бири : бу шаҳар остидаги қора дунёда. У шаҳарнинг чеккасидаги ерларига етиб борди. Бу жой фақат унга тегишли эди. Ташқаридан қараганда оддий ер майдонига ўхшарди, аммо бу ерда ҳеч ким билмайдиган сирлар ётарди. У ўз қоидаларини яратган эди.
Ўзининг энг ишончли одамлари уни кутиб туришарди. Улардан бири олдинга чиқди:
– Ака, ҳаммаси ҳал бўлди. Ҳеч қандай из йўқ.
Умар аста жилмайди. У ҳеч қандай из қолдирмаслиги керак эди. Унинг ҳар бир ҳаракати назорат остида бўлиши лозим. Ташқаридан ҳеч ким унинг асл кимлигини билмаслиги керак эди.
У нигоҳини узоқ манзарага қадади. Тонг отишига ҳали бор эди. Тунда унинг руҳи эркин яшарди. Тонг эса уни яна "севгининг намунали тимсоли"га айлантиришга мажбур қиларди.
– Ҳеч ким бу ерга яқинлашмасин, – деди совуқ оҳангда. – Агар кимдир бирор нарса билгудек бўлса…
У бир лаҳзага жим қолди. Сўнг нигоҳи билан одамларига нима демоқчи эканини тушунтирди.
Уйга қайтганида, Асена уни кутиб турган эди. Унга ширин жилмайди ва енгил қучоқлаб олди.
Умар унга боқдим. Асена ҳали ҳам ҳеч нарсадан шубҳаланмасди. Унга энг гўзал эр бўлишни давом эттирарди. Меҳрибон, содиқ, вафодор…
Аммо ичкарида ҳақиқий йиртқич яшарди.
Ва ҳеч ким бу йиртқични кўрмаслиги керак эди.
— Қорнинг анча катта бўлиб қолибди жинсини тезроқ билайлик мени сабрим тугаб қолди хотинжон — Умар тиржайиб Асенани лабидан енгил бўса олди
— Умар . Юнус билан мени айланишга олиб чиқинг Илтмос — Асена Умарга мўлтиради аммо Умар юзи жидийлашгач — Боламиз эзилиб кети уйда
Асена Умар қўлини қорнига қўйганда Умар табасуми кенгайди.
Асена саройдек безатилган ҳовлининг айвонида туриб, секин қорнини силади. Ҳомиласи саккиз ойга етган, ҳар куни чақалоғининг ҳаракатларини ҳис қилиб, юраги ҳаяжон ва қўрқув билан тўларди. У ҳаётида илк бор шундай осойишта бахтни ҳис қилаётгандек эди. Бироқ бу осойишталикнинг ортида йиллар давомида йиғилган дард ва кўз ёшлар бор эди. Унинг ортидан Умар пайдо бўлди. У қора кўйлагини энгил қаддини тутган ҳолда кийганди, ёнига келиб, қўлини Асенанинг белига қўйди.
— Чарчамаяпсанми? — деб сўради у оҳиста.
Умар қорнига тикилиб турди. Унинг нигоҳларида шундай меҳр борки, Асена беихтиёр юрагида қандайдир илиқлик ҳис қилди. У йиллар давомида бу эркакдан нафратланиб яшаган, бироқ ҳозир юраги уни севишини тан олаётганди.
Улар машинага ўтиришгач, Юнус қувонч билан орқа ўриндиққа жойлашди. У отасининг ёнида бўлишни яхши кўрарди, лекин Умар билан вақт ўтказиш камдан-кам насиб этарди.
— Дадам, қаерга борамиз? — ҳаяжон билан сўради Юнус. Уни тили равон бўлмасада иштиёқ борди.
— Сен хоҳлаган жойга, — деди Умар унга жилмайиб.
Асена ҳайратдан юрагини ушлади. Бу Умар… чиндан ҳам унинг эри Умар эдими?
*
Улар кўрфаз бўйидаги боғга етиб келишди. Ҳаво илиқ, майин шабада юзларини силарди. Асена секин юриб, қорнини тутиб олди. Умар эса унинг ёнидан бир қадам ҳам жилмасди.
— Агар чарчасанг, ўтир, — деди у жиддий оҳангда.
Улар денгиз бўйига етишди. Юнус қувонч билан майин қум устида югурар, Асена эса денгизнинг сокин товушини тинглаб турарди. Шу пайт Умар унинг ёнига ўтириб, узоқ сукут сақлади.
Асена унга қаради. Умар илк бор номини шундай мулойимлик билан айтаётганди. Унинг нигоҳлари аллақандай илиқ, ишончли эди.
Бу сўзлар шунчаки сўз эмас эди. Уларда йиллар давомида ичга ютилган эҳтирос, дард ва муҳаббат бор эди. Асена юраги тез урган ҳолда унга тикилди.
— Биламан, — оҳиста жавоб берди у.
Умар қўлини Асенанинг қўлига қўйди ва енгил сиқди. Бу лаҳза улар орасидаги йиллар давомида қурилган деворни буткул қулатганди.
Юнус қувонч билан югуриб келиб, ота-онасининг ўртасига ўтирди. Унинг кулгуси осмонни ҳам ёритар даражада эди. Шу лаҳза Умар бир нарсани тушунди: энди унинг ҳаётида энг муҳим нарса оиласи эди.
— Уйга кетамизми? — сўради Асена.
Умар унга маҳкамроқ яқинлашиб, пешонасидан ўпди.
Асена беихтиёр жилмайди. Бугун ҳаётининг энг бахтли куни эди.
Умар, Асена ва Юнус боғда бахтли дақиқаларни ўтказаётган пайтда, уларнинг узоқдан кузатиб турган бир жуфт совуқ нигоҳ бор эди. Асрор Умарнинг эски рақиби, мафия дунёсида унга тенг келадигани йўқ деб ҳисоблаган душмани дарахтлар орасидан уларни синчиклаб кузатарди.
Унинг ёнида турган ёрдамчиси секин шивирлади:
— Умар… оиласи билан жуда бошқача кўринаяпти. Гўё у бошқа одам.
Асрор жилмайиб, сигаретасидан чуқур тортди.
— Албатта, — деди у паст овозда. — Бу ерда у шунчаки меҳрибон ота ва меҳрибон эри. Лекин биласанми, у Асенага қанчадан-қанча ишларини яширяпти. Агар хотини унинг қанчалик ифлос эканини билса, нима бўлади, а?
Асрор кўзларини қисди ва секин гапирди:
— Мен шунчаки унинг оилавий бахтини синаб кўраман. Кўрамиз, Умар неча кунгача ҳалол оилавий эркак бўлиб қолади?
Умар йирик тендер йиғилишига тайёргарлик кўраётганди. Бу унинг навбатдаги катта лойиҳаси бўлиб, рақобатчилари орасида энг кучлиси Асрор эди. Улар узоқ йиллардан бери мафия ва ноқонуний бизнес дунёсида бир-бирларига қарши курашишган, аммо ҳеч қачон очиқ тўқнаш келишмаган.
Йиғилиш ҳашаматли меҳмонхонада ўтаётган эди. Ҳаммаси яхши кетаётган пайтда, Асрор залга кирди. У кулимсираб, тўғри Умар томон юрди.
— Умар, эски дўстим, — деди у салкам пичинг билан.
— Ишим бор, Асрор. Керак бўлса, кейин гаплашамиз.
— Йўқ, йўқ, ҳозир гаплашамиз, — деди Асрор ва паст овозда давом этди. — Айтинг-чи, Асена сени кечиришига қанчалик ишонасан?
— Тунларингни эсласангчи. Ўша қизлар, шаҳарнинг энг ифлос жойларида кечган саргузаштларинг… Асена буларни билмайди, шундайми?
Умарнинг мушти сиқилди. Асрор эса шошмасдан давом этди:
— Эртага унга ҳаммасини айтаман. Агар менга қарши чиқсанг… агар йўлимни тўсмоқчи бўлсанг…
У шундай деди-ю, лабини тишлаб жилмайди:
— У фақат сенга эмас, сенга яқин бўлган ҳамма одамларга қандай йиртқичлигингни билиб олади. Асена сенинг энг заиф жойинг, Умар. Сен эса… аллақачон унга боғланиб бўлгансан.
Умар нафасини ичига ютди. Асрор кулиб, секин ортга қайтди.
— Кўрамиз, сени бу сафар қандай йўқ қилишимни, эски дўстим.
*
Асрор меҳмонхонани тарк этган заҳоти Умар ичидаги ғазабни жиловлашга ҳаракат қилди. У муштларини сиқиб, чуқур нафас олди. Асрор уни ожиз жойидан ушламоқчи эди. Бироқ Умар шунчаки ўзига таҳдид қилишларига йўл қўядиган одам эмасди. У Асрорни энг айёр ва шафқациз йўл билан йўқ қилиши керак эди.
У меҳмонхонадан чиқибоқ, ёрдамчиси Элдор билан боғланди.
— Асрорнинг ҳамма ишларини титкиланг. Қаерга боради, ким билан гаплашади, қандай яшайди ҳар бир тафсилотни билишим керак.
Орадан бир неча кун ўтди. Элдор ҳамма керакли маълумотларни тўплади. Асрор ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланарди. Лекин унинг энг катта сири ҳужжатларни сохталаштириб, давлатдан йирик миқдорда пулларни ўзлаштиргани эди.
Умар жилмайди. Бу энди шунчаки жисмоний йўқ қилиш эмасди. Бу айёрлик билан тузоққа тушириш эди.
*
Асрорнинг энг яқин одами Шерзод исмли шахс унга энг содиқ бўлиб, ҳар доим ёнида юрарди. Умар айнан уни нишонга олди. Шерзод билан махфий учрашув уюштирди ва унга ўта жиддий таклиф билан чиқди.
— Агар мен сенга Асрорни йўқ қилиш имкониятини берсам, нима қилардинг? – деди Умар сокин оҳангда.
— Сен мени аҳмоқ деб ўйлаяпсанми, Умар? Мен унга содиқман.
Умар стулга орқага суяниб, стол устига бир неча ҳужжатлар ташлади.
— Буларни яхшилаб кўриб чиқ. Асрор сенга ҳеч қачон айтмаган баъзи ҳақиқатлар бор.
Шерзод ҳужжатларни очди… ва ранги оқариб кетди. Ҳужжатларга қараб, кўзларини қисди.
— Йўқ, Шерзод. Асрор сени аллақачон сотган. Агар сен уни биринчи бўлиб йўқ қилмасанг, у сени йўқ қилади.
Шерзод бир неча дақиқа жим қолди. Кейин боши билан тасдиқлади.
— Жуда оддий.
*
Бир неча кун ўтиб, Умар Асрорни ўзига учрашувга чақирди. Улар эски завод ҳудудида учрашадиган бўлишди. Асрор ҳеч нарсадан шубҳаланмай келди.
— Бу сафар нимани муҳокама қиламиз? – деди Асрор киноя билан.
У ишора қилган заҳоти, атрофни қоронғу кийимдаги одамлар қуршаб олди. Асрор буни кўриб, ўзини йўқотди.
Умар унинг ёнига яқин келиб, шивирлади.
— Сен мен ҳақимда кўп нарса биласан, Асрор. Лекин мен сени ҳар доим бир қадам олдинда кутганимни билмагансан.
Шу пайт Шерзод олдинга чиқди. Асрор унинг кўзларига тикилди.
— Сен… менга хиёнат қилдингми?
Шерзод индамади. Умар эса давом этди.
— Полиция сени ҳозирдан қидиряпти. Сен сохталаштирган ҳужжатлар аллақачон ҳуқуқ-тартибот органларига етиб борган. Энди сенинг йўлинг иккита: ёки қочишга уринасан ва шармандали қилмишларинг бутун дунёга фош бўлади… ёки ҳозир шу ерда охиринг етади.
Асрор қалтираган ҳолда орқага тисарилди. Лекин атрофида чиқиш йўли йўқ эди.
— Сен… бу ишни қила олмайсан! – дея бақирди у.
— Мен? Албатта йўқ. Лекин сенинг энг яқин одаминг… у бажара олади.
Шерзод ортга бир қадам чекинди ва қуролини чиқарди. Асрор даҳшат билан унга тикилди, лекин кеч эди.....Барча нарса битта ўқ билан якунланди.
*
Асрорнинг йўқ қилиниши мафия дунёсида катта шов-шувга сабаб бўлди. Уни ўз одами сотгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин аслида бу ўйиннинг ортида Умар турарди.
У бу жангни шафқацизлик билан ютганди. Асрор энди йўқ. Унга таҳдид қиладиган ҳеч ким қолмаган эди.
Энди Умар яна ўз дунёсининг ҳукмдори эди. Лекин бу ғалаба уни қониқтирмади. Чунки ҳозир энг муҳим одам Асена ва унинг оиласи эди. Ва у бу дунёда фақат бир одамнинг қўлида ожиз эди. Ўша одам Асена эди.
Кеч кириб, сарой сукунат оғушида эди. Деразалар ортида майин шабада эсар, тунги осмон юлдузлар билан қопланган. Асена ётоқда ётиб, қорнидаги ҳаракатланаётган фарзандини ҳис қилар, ўйга тўларди. У аллақачон 9-ойлик ҳомиладор эди, туғруқ яқинлашаётганини биларди. Бироқ Умарнинг кечаги ҳаракатлари юрагида ғашлик уйғотганди. Умар сўнгги пайтларда ўзини бошқача тутаётган эди. У бошқа аёлларга эътибор бермай қўйди. Гўё ҳеч бир аёл унга Асена каби завқ бера олмасди. Юраги тинимсиз хотини томон тортарди. Қанча йиллар ўтса ҳам, Асенага бўлган иштиёқи сўнмаган, аксинча, янада алангаланган эди...Эшик аста очилди. Асена юрагини ҳовучлаб, ўзини бўш қўйди. Кириб келган одам Умар эди. У жим юриб келиб, ётоқ четига ўтирди. Кўзлари Асенани интизорлик билан кузатарди.
— Ёт, дам ол, — деди Асена чарчоқ билан.
Умар унга қарамасдан, кафтларини қорнига қўйди ва секин силади. Ичкарида ҳаракат бор эди фарзанди қимирлар, Умарнинг қўлини ҳис қиларди гўё.
— Соғиндим сени, — дея пичирлади Умар, овози дағал ва мафтункор эди.
Асена кўзларини юмди. Юраги гурсиллаб ура бошлади.
— Туғруқ яқин, Умар… Менга тегма…
Умар жилмайди, секин юзини эгиб, лабларини Асенанинг бўйнига яқинлаштирди. Нафаси иссиқ эди.
— Ҳомиладор бўлсанг ҳам сен меникисан, Асена… Менга қаршилик қилма, барибир сеники бўламан, сен эса меники…
У Асенанинг елкасидан бўса олди. Асена ҳаракат қилиб, ундан узоқлашмоқчи бўлди, бироқ Умар бунга йўл қўймади.
— Сен доим менинг қўлимда бўласан, қаерга қочсанг ҳам, қайси сўзларни айтсанг ҳам… — деди Умар, Асенанинг лабларини секин ўзига тортаркан.
Асена нафас ололмай қолди. Юраги тез урарди. У қаршилик қилишни истарди, бироқ Умарнинг бағрида бутунлай йўқолиб кетаётганини ҳис қилди.
— Менга керак бўласан, — деди Умар қаттиқ оҳангда.
У Асенани бутунлай ўз домига тортди. Бу тун Умар учун ҳам, Асена учун ҳам унутилмас тун бўлди. Бир-бирларига боғланишган, бир-бирларидан қочиб қутула олишмасди Асена юрагининг тубида яна ҳам чуқурроқ тушунди Умар ундан ҳеч қачон воз кечмайди. Ва энг қизиғи, у ҳам энди Умарсиз ҳаётини тасаввур қила олмасди…
*
Тун яримлаган, сарой сукунат оғушида эди. Умарнинг қучоқловчи қўллари ҳали ҳам Асенани тарк этмаганди. У аёлининг тўлиқ танасини бағрига босиб, майин нафас олаётганини ҳис қиларди. Ётоғининг илиқлиги ва Асенанинг борлиги унга хотиржамлик бахш этарди. Бу кеча Умар учун ҳеч бир аёл бера олмаган лаззат эди. Бироқ…Бирдан Асена инграб юборди. Умарнинг уйқуси бузилди, у дарров ҳушёр тортди.
— Нима бўлди? — деди у, Асенани дарров бағридан чиқармай.
Асена лабларини тишлаб, оғриқдан кўзларини юмди. Нафаси ичига қамалиб, елкасидан совуқ тер чиқди.
Умар дарров ёнбошига ўтириб, Асенанинг қорнига қўлини қўйди. Ичкарида фарзанди қимирлар, аммо бу сафар бу оддий қимир эмас, қаттиқ зарба эди. Асена яна инқиллаб юборди.
Умарнинг юраги гурсиллади. Кўзлари чақнаб, бир зум ҳайратда қотиб қолди.
— Туғруқ бошланиб қолди… — деди Асена овози титраб.
Умар дарров қаддини ростлади ва ётоқдан сакраб тушди.
У ўқдек отилиб, эшикни очди ва қаттиқ бақирди:
— Дўхтирларни чақиринг! Дарров!
Қўриқчилар югуриб кетишди. Умар яна ичкарига кирди. Асена аллақачон терга ботган, оғриқдан лабларини қаттиқ тишлаб олган эди. У жон ҳолатда чалқанчасига ётиб, қорнини ушлаб турарди.
— Ҳамма нарса жойида бўлади, — деди Умар унга қараб.
Аммо ич-ичидан у қўрқарди. Муддатидан олдин туғруқ бу хавфли дегани эди… У Асенанинг музлаган қўлини маҳкам ушлади ва ҳеч қачон унга ҳеч нарса бўлишига йўл қўймаслигини ўзига ваъда берди.