Юрагимдаги тақиқ
Кеч кириб, сарой сукунат оғушида эди. Деразалар ортида майин шабада эсар, тунги осмон юлдузлар билан қопланган. Асена ётоқда ётиб, қорнидаги ҳаракатланаётган фарзандини ҳис қилар, ўйга тўларди. У аллақачон 9-ойлик ҳомиладор эди, туғруқ яқинлашаётганини биларди. Бироқ Умарнинг кечаги ҳаракатлари юрагида ғашлик уйғотганди. Умар сўнгги пайтларда ўзини бошқача тутаётган эди. У бошқа аёлларга эътибор бермай қўйди. Гўё ҳеч бир аёл унга Асена каби завқ бера олмасди. Юраги тинимсиз хотини томон тортарди. Қанча йиллар ўтса ҳам, Асенага бўлган иштиёқи сўнмаган, аксинча, янада алангаланган эди...Эшик аста очилди. Асена юрагини ҳовучлаб, ўзини бўш қўйди. Кириб келган одам Умар эди. У жим юриб келиб, ётоқ четига ўтирди. Кўзлари Асенани интизорлик билан кузатарди.
— Ёт, дам ол, — деди Асена чарчоқ билан.
Умар унга қарамасдан, кафтларини қорнига қўйди ва секин силади. Ичкарида ҳаракат бор эди фарзанди қимирлар, Умарнинг қўлини ҳис қиларди гўё.
— Соғиндим сени, — дея пичирлади Умар, овози дағал ва мафтункор эди.
Асена кўзларини юмди. Юраги гурсиллаб ура бошлади.
— Туғруқ яқин, Умар… Менга тегма…
Умар жилмайди, секин юзини эгиб, лабларини Асенанинг бўйнига яқинлаштирди. Нафаси иссиқ эди.
— Ҳомиладор бўлсанг ҳам сен меникисан, Асена… Менга қаршилик қилма, барибир сеники бўламан, сен эса меники…
У Асенанинг елкасидан бўса олди. Асена ҳаракат қилиб, ундан узоқлашмоқчи бўлди, бироқ Умар бунга йўл қўймади.
— Сен доим менинг қўлимда бўласан, қаерга қочсанг ҳам, қайси сўзларни айтсанг ҳам… — деди Умар, Асенанинг лабларини секин ўзига тортаркан.
Асена нафас ололмай қолди. Юраги тез урарди. У қаршилик қилишни истарди, бироқ Умарнинг бағрида бутунлай йўқолиб кетаётганини ҳис қилди.
— Менга керак бўласан, — деди Умар қаттиқ оҳангда.
У Асенани бутунлай ўз домига тортди. Бу тун Умар учун ҳам, Асена учун ҳам унутилмас тун бўлди. Бир-бирларига боғланишган, бир-бирларидан қочиб қутула олишмасди Асена юрагининг тубида яна ҳам чуқурроқ тушунди Умар ундан ҳеч қачон воз кечмайди. Ва энг қизиғи, у ҳам энди Умарсиз ҳаётини тасаввур қила олмасди…
*
Тун яримлаган, сарой сукунат оғушида эди. Умарнинг қучоқловчи қўллари ҳали ҳам Асенани тарк этмаганди. У аёлининг тўлиқ танасини бағрига босиб, майин нафас олаётганини ҳис қиларди. Ётоғининг илиқлиги ва Асенанинг борлиги унга хотиржамлик бахш этарди. Бу кеча Умар учун ҳеч бир аёл бера олмаган лаззат эди. Бироқ…Бирдан Асена инграб юборди. Умарнинг уйқуси бузилди, у дарров ҳушёр тортди.
— Нима бўлди? — деди у, Асенани дарров бағридан чиқармай.
Асена лабларини тишлаб, оғриқдан кўзларини юмди. Нафаси ичига қамалиб, елкасидан совуқ тер чиқди.
Умар дарров ёнбошига ўтириб, Асенанинг қорнига қўлини қўйди. Ичкарида фарзанди қимирлар, аммо бу сафар бу оддий қимир эмас, қаттиқ зарба эди. Асена яна инқиллаб юборди.
Умарнинг юраги гурсиллади. Кўзлари чақнаб, бир зум ҳайратда қотиб қолди.
— Туғруқ бошланиб қолди… — деди Асена овози титраб.
Умар дарров қаддини ростлади ва ётоқдан сакраб тушди.
У ўқдек отилиб, эшикни очди ва қаттиқ бақирди:
— Дўхтирларни чақиринг! Дарров!
Қўриқчилар югуриб кетишди. Умар яна ичкарига кирди. Асена аллақачон терга ботган, оғриқдан лабларини қаттиқ тишлаб олган эди. У жон ҳолатда чалқанчасига ётиб, қорнини ушлаб турарди.
— Ҳамма нарса жойида бўлади, — деди Умар унга қараб.
Аммо ич-ичидан у қўрқарди. Муддатидан олдин туғруқ бу хавфли дегани эди… У Асенанинг музлаган қўлини маҳкам ушлади ва ҳеч қачон унга ҳеч нарса бўлишига йўл қўймаслигини ўзига ваъда берди.
Феруза уйдан кетганидан сўнг жим жойимда қотиб қолдим. Ҳозир ҳали ҳам тан ололмасдим вадамни буздим ! Мен қасамимни унутиб қўйдим. Аслида Ферузада ҳеч қандай айиб йўқ бўлсада буни қилдим. Ўзимдан ҳозир шу қадар нафратланаманки, Асенани ҳалиям унутолмаганимданми ёки қасамданми унга айтган гапларим жуда ёмон эди. Хатолар қандайдир йўл билан тузатиладими йўқми билмайман лекин Ферузани бегона вилоятда ташлаб кетолмасдим. Устимга кийим олиб кийиб ташқарига шоштим. Уни топишим керак акс ҳолда келгуси ишлар менга анчайин муаммо бўлади.
Уйдан чиқиб ягона йўл бўйлаб югурдим унча кўп югурмасимдан Ферузани кўрдим. Ортидан бориб ҳансираб қўлидан тутганимда менга қаради
— Уйга қайтамиз - дедим мен биринчи жавоб бериб
— Кетмайман ! - Феруза инжиқлик қилиб турганига ғашим келди.
— Судраб олиб кетишимни ҳоҳлайсанми ?
— Мени ҳайдадингиз - деди у менга еғламсираб
Феруза англайиб турганида белидан тортиб қўлимни сонлари ортиган ўтқаздим ўзини эса ён бошлатиб кўтариб олдим юзи кўксимга тегдию шу бўйи узоқлашмади. Феруза билан уйга кирарканман унга нима дейишни ҳам билмасдим лекин бир нарса аниқ мен Умар Асенамга бергандек азоб бермайман Феруза менинг қасамимни бузди ва буни давом этиришдан мано йўқ ! Ҳаётимдаги илк аёлни қўйиб юборолмасдим бу йигитчилика....аслида эркакчилика десам тўғри келарди. Эркакчилика тўғри келмасди.
— Нега мени қайтардингиз - тўшагимизга омонатгина ўтириб Феруза менга қаради
— Буларни билишинг шарт эмас лекин менга вақт керак сени қабул қилишимга ҳақиқий эр хотин бўлиб яшашимизга вақт керак. Бугун тошкентга қайтамиз.
*
Машинада эр хотин кетарди. Ёдгор йўл бўйи жим кетди. Машинанинг салони қалин сукут ичида бўғилиб бораётгандек эди. Феруза ҳам бир сўз демасди, унинг қўллари титраётгани сезиларди. Аввалига ундан буткул воз кечган Ёдгор, барибир ич-ичидан виждон азобини ҳис қилаётганди. Қандай бўлмасин, у ўз қасамини бузиб қўйганди, бу эса ичини кемираётган эди. Ферузани ҳайдаб юборганидан кейин ҳам юрагига тинчлик тополмасди. Ниҳоят, виждон азобига чидай олмай, уни ортга қайтаришга мажбур бўлди.
Тошкентга етиб келишгач, улар тўғри Ёдгорнинг отаси тайёрлаб қўйган янги уйга йўл олишди. Уй ҳашаматли, замонавий услубда қурилган бўлиб, ҳар бир бурчагида пухта ўйланган деталлар мужассам эди. Эшикдан кирган заҳоти Феруза ҳайратдан кўзларини катта очди. Мармар поллар, катта ойнали деразалар, ҳар бир нарса дид билан жойлаштирилганди. Аммо у ичкарига шунчаки қадам ташлаб, бир чеккага чўкди. Ёдгор унга бир қараб олди, унинг қандайдир жавоб беришини кутди, лекин Феруза ҳали ҳам сукут сақларди.
— Мен ишга кетдим, — деди Ёдгор ниҳоят.
Феруза унга жилмайишга ҳам куч тополмади. Шунчаки боши билан тасдиқлади. Ёдгор эса ортига бир қараб, машинасига ўтирди ва бизнес марказига қараб йўл олди.
Офисга етиб боргач, у телефонда ким биландир гаплашаётган эди. Нигоҳи олдинда бўлса-да, фикри жойида эмасди. Шу пайт эшикни шошилинч очаётиб, мувозанатини йўқотди ва қўлини қаттиқ қайириб олди.
— Аҳ! — у тишларини маҳкам тишлади. Қўли бўғриқиб кетгандек эди.
Иш жойидагилар дарҳол унга шифохонага боришни маслаҳат беришди. У автомобилга ўтириб, энг яқин касалхонага борди. Бироқ борган жойи Умарга тегишли эканини кейинроқ билиб қолди. Хонада гипс қўйиш жараёни тугагач, Ёдгор каридорда кетаётиб, узоқдан Умарни кўриб қолди. Унинг юзида ташвиш аломатлари бор эди. Бу ҳолат Ёдгорни қизиқтирди, чунки Умар ҳеч қачон шундай ҳолда кўринмаган.
— Сизда вақт кўп қолгани йўқ, Ўлим ҳақ нарса — деди шифокор паст овозда.
Ёдгор ўша заҳоти юрагида қандайдир ўзгариш содир бўлганини ҳис қилди. "Демак, Умар ўляпти…" У нафасини ичига ютди. Бир неча сония сукут ичида қотиб қолди. Кўз олдида Асена гавдаланди. Унинг кўз ёшлари, қанчалар азоб чеккан онлари ёдига тушди. Энди эса ҳаммаси тугаши мумкин эди. Асена озод бўлиши мумкин эди!
Бу хабар унга умид бағишлади. Ичида алланечук енгиллик ҳис қилди. Қандай қилиб бу янгиликдан фойдаланишни ўйлай бошлади. Ўзини босиқ тутишга ҳаракат қилиб, касалхонадан чиқди ва дўсти билан учрашиш учун йўл олди.
*
Ёдгор дўсти уйига кириб унга барини айтиб берди.
— Ферузани ташлаб қўймайсан, лекин Асена билан яшайверасан, — деди дўсти унга ён-атрофга аланглаб.
— Умар ўлса, сени ҳеч ким тўхтата олмайди. Барибир сен Асенани ҳали ҳам севасан, Ферузага келсак уни ташлаб қўймайсан унгаям қурбинг етади аҳир. — дўсти давом этди.
Ёдгор буни инкор қилолмади. Ҳа, у Асенани севарди. Унинг юрагидаги тақиқ энди секин-аста йўқ бўлаётганди. Энди фақат уни қайтаришнинг йўлини топиш керак эди…
Ёдгор узоқ вақт режалар тузди. У Асенага яқинлашишнинг энг оғриқли, аммо самарали йўлини танлади. У одам ёнлади Асенанинг учинчи фарзанди беш ёшли Фарухни ўғирлаш керак эди.
Тажрибалари кучли одамлар Фарухни боғчасидан ҳеч ким сезмайдиган тарзда олиб кетишди. Болани яширин уйга жойлаштиришди. Кичик Фарух қўрқиб, йиғлар, онаси ва отасини чақирарди. Лекин унга ҳеч ким жавоб бермасди. У ёлғиз эди, қоронғи хонада, овқациз ва ташлаб қўйилгандек ҳис қиларди.
Бу орада Умар ва Асена Фарухни излашга тушишди. Умар бутун шаҳарни оёққа қўйди. Қидирув ишлари кетидан қидирув ишлари бошланарди. Лекин натижа йўқ эди. Умар ғазабдан портлашга тайёр эди, Асена эса дарддан эзилиб, кўз ёш тўкарди.
*
Ёдгор буларни ҳабарини бериб турган одамларига кулиб қаради. У 10 йил авал қилинганларни ўйлаб нафрати ошти тезроқ Умарни юзини кўришни исрарди. У Умарни иложсиз кўришни янада сиқилиб тезроқ ўлиб кетишини ўйлаб мийиғида кулиб қўйди хонасидан чиқиб катта уйдаги пастги залга тушти одамлари кетишгач пастда жайнамоз устида ўтирган Ферузани кўрди. У Ферузадан воз кечмасди аммо Асена... Уни танлови жуда оғир ва қийин энди нима йўл тутиш унга боғлиқ эди.
Давоми пули каналда давом етади. Бу каналга хикоя хакида тушунча олишила учун ташладим агар йокан бу́лса @vip_sakamaki да хикояни кандай сотиб олишила мумкин екани бор хикоя бу бир китоб ва сиз китобидан хам арзон нархда хикояни сотиб ололасиз ! Пулик каналда 2 фасл тугамокда Хозрги нархи 15.000 су́м бу нарх ушбу санагача у́згармайди ( 25.09.2025 )