March 27, 2025

Ожиза малика

Саройнинг гумбазлари остида тун сукунати чўкканда, Шику қалин ипак пардалар орасида ётиб, бўшашиб кетган танасини ҳис қилди. Нафаси нотекис, юраги тез урарди. Ҳали ҳам бўғзида Эраннинг оғир нафаси, қўлларининг совуқ, аммо кучли босимини ҳис қиларди.

Бу кеча ҳам бошқа кечалардан фарқли эмас эди.

Ётоқхонанинг нариги томонида Эран енгил кийинган ҳолда, столга суяниб турарди. Унинг тўқ жигарранг кўзлари Шикунинг тиниқ, қўрқув ва таслимият аралаш кўзларига тикилган эди.

— Ҳали ҳам ўрганмадингми, Шику? — Қирол оҳангида ҳазил бор эди, аммо нигоҳларида шафқациз йиртқичнинг совуқлиги акс этарди.

Шику тилини тишлаб, юзини ёстиққа босди. У ўз овозидан ҳам қўрқарди. Ҳар сафар Эран уни ўзига тортганда, Шику ўзидан нафратланарди. Аммо унинг тегинишлари, юрагини ларзага келтирадиган нигоҳлари ҳеч қандай қаршиликка имкон қолдирмасди.

Эран унинг ёнига яқинлашди. Бармоқлари Шикунинг узун, силлиқ сочларига оҳиста тегди.

— Мендан қочолмайсан, Шику. Сен шунчаки менинг маликамсан.

Шику қалтиради. Бу сўзлар йиллар давомида унга минг марталаб айтилган эди. Аммо бу сафар бошқа нарса бор эди. Эраннинг овозида ғайритабиий юмшоқлик, нозик эҳтирос сезилди.

Эран унинг иягини ушлаб, юзини ўзига қаратди.

— Ўтган сафар сенинг кўзларингда ниманидир кўрдим. Қаршиликми? Ё... таслимият?

Шику тишларини қаттиқ тишлади.

— Мен сизга ҳеч қачон рози бўлмайман.

Эран жилмайди. Бу жилмайишда қувонч ҳам, ҳукм ҳам, шафқацизлик ҳам мужассам эди.

— Кўрамиз.

У Шикунинг лабларини беозор ўпди, сўнг ётоқдан туриб, кийиниб олди.

— Эртага сени сарой ташқарисига олиб чиқаман.

Шику беихтиёр унга тикилди. Бу сўзлар кутилмаган эди. Сарой ташқариси? У ерда озодлик борми?

Эран эса аллақачон унга орқасини ўгирган, ҳуштак чалиб, енгил қадамлар билан эшик томон йўл оларди. У Шикунинг мияси саволларга тўлиб бораётганини сезарди.

— Ўйлама, қочолмайсан. Лекин шаҳарни кўришингга рухсат бераман. Барибир меники экансан, дунёнинг қай бурчагига бормагин.

Эраннинг овозида шунчалар ишонч бор эдики, Шику юрагининг тубида аллақачон таслим бўлганини ҳис қилди.

Лекин бунга рози бўла олармиди?

*
Шику сарой деразаси ёнида ўтириб, ташқаридаги манзарага термилди. Қуёш нурлари атрофни ёритиб, оқ мармар сарой устига олтин суви юргандек кўринарди. Аммо унинг юрагида зулмат ҳукмрон эди.

Эртага... у сарой ташқарисига чиқади.

Бу ҳақиқатни англаш қанчалар ғалати эди. Шу қадар йиллар давомида Эраннинг қаттиқ ҳукмида, олмос панжаралар ортида қолиб кетгандики, ташқарига чиқиш эҳтимоли унга тушдек туюларди.

Аммо қочиш мумкин эмас.

Шику қўрқув ва ҳаяжон ичида кун ботишини томоша қилди.

Лекин юрагининг туб-тубида... бир илинж бор эди.
*

Шаҳар ҳавоси ва озодлик сояси

Эртаси куни эрталаб қуёш энди кўтарилаётган пайтда, саройнинг энг чиройли от араваси эшик олдига келиб тўхтади. Арава ичида ипак ёстиқлар, атрофида эса посбонлар саф тортган эди.

Шику сарой айвонидан аста пастга тушди. Унинг юраги тез урар, ҳар бир қадамида ичидан шубҳа ва умид уйғонарди.

Аммо дарвоза ёнида кутиб турган Қирол Эран унга совуқ қараш билан тикилиб турарди. Бугун у одатдагидан ҳам дабдабали кийинган қора ранги билан олтин нақшлар уйғунлашган қимматбаҳо либосда эди.

— Орқамга чиқ.

Шику унга ҳайрат билан қаради.

— Менга алоҳида арава тайёрлашмади?

Эран унинг сўзларига жилмайди, аммо бу табассум ичида қандайдир йиртқичлик бор эди.

— Сен мени маликаимсан, лекин мендан узоқда бўлолмайсан.

Шику ноилож арава ичига чиқди. Эран унга жуда яқин ўтирарди. Нафаси Шикунинг елкасига урилар, ҳароратидан танаси ғалати титрарди.

Отлар шиддат билан ҳаракатга келиб, сарой дарвозалари очилди.

Ва ниҳоят, озодлик нафаси юзини силади.

Шику ҳаяжон билан атрофга боқди.

Кўчаларда одамлар шошилиб юрарди. Дўконлар, бозорларда савдогарлар товуш чиқарар, болалар йўлакларда югурар, хушбўй зираворларнинг ифори ҳавони тўлдириб юборганди.

Бу ер тириклик билан тўла эди.

Шику худди йиллар давомида муз ичида қолиб, бирдан ёруғликка чиққан одамдек ҳис қилди.

Эран унинг қизиқиш билан атрофга термилаётганини кузатди. Кўзларидаги умид учқунларини кўриб, юрагига қандайдир ғалати ҳис ўрнашди.

У бирдан Шикунинг билагидан ушлаб, арава деразасидан кўчага ишора қилди.

— Буларнинг ҳеч бири сени қутқара олмайди.

Шику унга ҳайрат билан қаради.

Эран оҳиста жилмайди.

— Сен ҳар қанча орзу қилсанг ҳам, мен барибир сеники эмасман. Аксинча, сен меники.

Шику лабларини қаттиқ тишлади.

— Қачондир бу қамоқдан қочаман.

Эран шунчаки кулди.

— Шуни аниқ билки, қачон қочсанг ҳам, мен сени топаман.

Шику юрагида қандайдир муздек шарпани ҳис қилди.

Аммо шу онда бир нарса ўзгарганди.

Эраннинг нигоҳларида нимадир пайдо бўлаётганди.

Қизиқиш. Шафқацизлик. Ва... эҳтирос.

У шунчаки ўлжа эмас эди. У шоҳнинг энг қимматбаҳо маликаси эди.

Бу ҳақиқатдан қутулиш эса имконсиз эди.
*
Сарой яна одатдагидек жонланди. Катта зиёфатлар, ҳашаматли маросимлар, қимматбаҳо шароблар ва гўзал жориялар билан тўлди. Аммо бу сафар Шику ҳамма нарсани яқинроқ ҳис қиларди.

Қирол Эран ўзининг одатдаги шафқациз ҳаётига қайтганди. Энди ҳар тун бошқа бир жорияни ёнига чақирар, тунлари эҳтирос билан уларни эгарлаб, тонгда эса шунчаки ташлаб юборарди.

Шику учун бу шунчалар оғир эдики, у юрагини бўғаётган аламни ҳис қиларди.

Ҳар куни тун ярим бўлганда, сарой ётоқхонасидан баланд овозлар эшитилар, жорияларнинг ёқимли, аммо беҳаё кулгилари коридорларда акс-садо берарди.

Эрталаб эса Эран худди ҳеч нима бўлмагандек, совуққонлик билан тахт ёнида ўтирарди.

Шику эса бу манзарани юраги эзилган ҳолда кузатарди.

— Демак, мен унга фақат ўйинчоқ эдим...

Аммо бу унга қанчалар оғир ботаётганини ҳеч ким билмасди.

Лекин унинг юрагида ўсиб бораётган туйғу бор эди рашк.
*
Шику ҳар сафар кечаси бу жирканч жараённи эшитмаслик учун, ётоқхонасининг деразаларини ёпиб, қалин ипак пардаларни туширар, қулоқларини қоплаб ётарди.

Аммо бу ҳали ҳам ёрдам бермасди.

Бир кеча у чидолмади.

Сарой хизматкорларидан бирини чақириб, ундан Қирол ҳозир қаерда эканини сўради.

Хизматкор уялиб пастга қаради.

— Қирол... ҳар доимгидек... жориялар хонасида...

Шику ичида бир олов ёнаётганини ҳис қилди.

У сирғалиб, яширинча сарой коридорларидан ўтди. Ҳар бир қадамида юраги тез уриб борарди. Ўзи ҳам бу қадамни нега ташлаётганини тушунмасди.

У хонага яқинлашганда, эшик бироз очиқ эди.

Ичкарида...

Қирол Эран ётоғида, устида яланғоч жориялар билан ўтирган эди. Унинг юзи енгил табассум билан ялтираб турарди. Жорияларнинг қўллари унга тегинар, бири унинг бўйнидан ўпарди.

Шику нафасини ичига ютди.

Бу манзарани кўришни истамаган эди. Аммо барибир кўзларини узолмади.

Ўзидан нафратланди.

Аммо айни дамда Эрандан ҳам нафратланди.

У беихтиёр эшикни очиб юборди.

Хонадаги ҳамма жим бўлиб қолди.

Жориялар Эранни маҳкам қучоқлаганча, унга ҳайрат билан қараб қолишди. Аммо энг совуққон нигоҳ Қиролнинг нигоҳи эди.

У секин бошини кўтарди, Шикунинг беқарор ва оғриқли кўзларига тикилди.

Ва жилмайди.

— Ғалати, сен кечалар мен томон яқинлашмасдинг...

Шику лабларини тишлади.

Эран оҳиста бошини елкасига эгди, шундай қилиб жорияларнинг бири унинг бўйнидан ўпишда давом этди.

— Сени бу ерга нима етаклади, маликажоним?

Бу сўзлардаги масхара ва совуқлик Шикунинг юрагига ханжар каби санчилди. Аммо у кўзларидаги аламни кўрсатишни истамади.

— Сиз қиролсиз. Лекин бунча пасткашлик қилишга эҳтиёжингиз борми?

Эран жиддийлашди. Жорияларнинг қўллари бирин-кетин унинг танасидан тушиб кетди. У аста ўрнидан турди. Узоқ сукунат чўкди. Шику юрак уришини босолмай, унинг яқинлашишини кутарди. Ва ниҳоят, Эран унинг қаршисида тўхтади.

— Сен ким эдинг... менга қоидалар ўрнатадиган даражада?

Шику гапиришни истади. Аммо Эран уни бир зумда бўғзидан маҳкам ушлаб олди.

Шику қичқирмоқчи бўлди, лекин овози чиқмасди.

Эран уни деворга қисиб қўйди. Кўзларида қандайдир жазава чақнади.

— Сен меники эдинг. Эсингдан чиқдими?

Шику кўзларини юмди.

— Мен... сизники эмасман...

Эран уни янада қаттиқроқ сиқди.

— Шуни эслаб қол, Шику. Мен ўйнашлар билан кечани ўтказишим мумкин. Аммо... сен барибир меники бўлиб қолаверасан.

У аста Шикунинг бўйнидан қўлини олди. Аммо кетаётиб сўнгги зарбани берди.

— Ва мен сени хоҳлаган вақтимда оламан.

Шику юрагининг туб-тубидан титраб кетди.

У қочмоқчи эди. Аммо аллақачон, қочишнинг ҳам имкони йўқ эди.

Қирол уни эгаллаб олганди.

Аммо энди Шику ҳам таслим бўлишни хоҳламасди.

Энди... ўйин янги бошланаётганди.

*
Сарой яна одатдагидек абгор эди. Ҳар бир коридор, ҳар бир хонада ҳашамат ва эҳтирос қоришиб кетганди. Аммо Шику учун ҳаммаси зулмат ичида эди.

Ўша кечадан кейин, у Эраннинг олдига бормасликка ҳаракат қилди. Лекин бу деярли имконсиз эди. Қирол уни ҳар кеча чақиртирар, аммо Шику қандайдир баҳоналар билан ундан узоқлашишга уринар эди.

Бу эса Эраннинг ғазабини кучайтирди.

Бир куни кечқурун, Шику ётоқхонасида ўтирганда, тўсатдан эшик очилди. Ҳеч қандай эълон қилинмасдан, ҳеч қандай рухсат сўралмасдан.

У ҳайрат билан бошини кўтарди.

Эшик олдида Эран турарди.

Юзида ўша машъум жилмайиш йўқ эди. Унинг ўрнига – қаҳр ва эгалик ифодаланган қотил нигоҳлар бор эди.

— Сен мендан қочишга қарор қилдингми? — унинг овози совуқ ва кескин янгради.

Шику юрагини ҳовучлаб, ўрнидан турди.

— Мен фақат… дам олмоқчи эдим, ҳазратим.

— Ёлғон! — Эран бир қадам ташлаб, уни деворга қамаб қўйди. Шику ортга тисарилар, лекин энди орқада ҳеч қандай йўл йўқ эди.

— Мендан қочиб бўлмайди, Шику.

Унинг қўллари Шикунинг иягидан маҳкам тутди, нигоҳлари эса чуқур кириб борди. Шику нафас олишга қийналди, аммо қўрқувини ютиб, Эранга қаради.

— Сиз… мени фақат азоблаш учун сақлаяпсиз… — овози паст, аммо титроқ билан чиқди.

Эран жилмаймади. Бу сафар у ўзгача эди. Қаҳри қайнаб турарди.

— Азоблаш? Йўқ, мен сени ўргатмоқчиман, Шику.

У секин эгилиб, Шикунинг бўйнига яқинлашди. Нафаси иссиқ, аммо ўткир эди. Шику кўзларини юмди, юраги шиддат билан урарди.

Аммо кутилмаганда, Эран уни итариб юборди.

Шику ҳушидан кетаёзди, аммо ўзини ушлаб қолди.

Эран унга совуқ қараш билан тикилди.

— Мен фақат битта аёлни кечирим сўрашга мажбур қилмаганман.

У ортига бурилиб, эшик томон юрди.

Шику ҳайратда эди.

— Демак, мени ўз ҳолимга қўясиз?

Эран тўхтади.

Орқасига қарамасдан, хотиржам овозда жавоб берди:

— Йўқ, шунчаки… сени жазолашнинг қизиқарли йўлини ўйлаяпман.

Ва у кетди.

Шику эса тушуниб етди – бу ҳали ҳаммаси эмасди.
*

Орадан кунлар ўтди.

Эран ҳар кеча жориялар билан ўтказарди. Аммо бу сафар, Шику буларни ўз қулоқлари билан эшитадиган даражада яқин жойда жойлаштирилди.

У ҳар кеча эшитарди… ҳар кеча юраги тилка-тилка бўларди.

Эран эса гўё уни шундай қийнашни мақсад қилганди.

Аммо бир кун…

Бир кун Шику бундай яшай олмаслигини тушунди.

Энди таслим бўлиш йўқ эди.

Энди у ҳам ўйин бошлаши керак эди.

*

Эртаси куни Шику одатдагидан бошқача кийиниб олди. Унинг кийими янада нозик, янада очиқ эди. Бу одатда қирол учун тайёрланадиган либосларга ўхшарди.

У саройда худди малика каби юрди. Энди ожиза эмас, балки… Қиролнинг истагини ўзи томон тортадиган аёл эди.

Эран узоқдан кузатди. У буни сезди.

Аммо бирор нарса демади.

Фақат бир кеча…

Шику кечки зиёфатда бошқа эркаклар билан мулойим суҳбатлашаётганида, Эран бу манзарани узоқ кузатиб турди. Унинг қошларига соялар тушди, лаблари сиқилди.

Кейин бирдан ўрнидан турди.

Ҳамма унга қаради.

Аммо у ҳеч кимга эътибор бермасдан, секин юриб келиб, Шикунинг қўлидан маҳкам ушлади.

— Етар.

Шику ҳайрат билан унга қаради.

— Нима?

Эран уни ҳеч кимга ҳеч нима демасдан тортиб кетди.

Шику саройнинг қоронғу коридорларидан юриб бораркан, юраги шиддат билан урарди.

Ниҳоят, улар қиролнинг ётоқхонасига етиб келишди.

Эран эшикни қарсиллатиб ёпди.

Шику олдинга қадам ташлади, аммо Эран унинг йўлини тўсди.

Кўзлари ўткир, хавфли ва эҳтиросга тўла эди.

— Сен… энди ўйин ўйнашни бошладингми?

Шику лабларини тишлаб, ундан қочмоқчи бўлди.

Аммо Эран уни деворга қисиб қўйди.

— Мендан қочиб бўлмайди, Шику. Сен мени қийнашга қарор қилдингми? Хўп, энди навбат менга.

У оҳиста Шикунинг бўйнидан силади. Нафаси унинг қулоғига урилди.

— Сени йўқ қиламан, малика. Сени ўзимникига айлантираман.

Шику юрагини босолмасди. Унинг вужуди титрарди.

Аммо бу қўрқув эмасди.

Бу – эҳтирос эди.

Давоми бор......