Мусиқанинг автомобилдаги ҳаракатга таъсири қандай?
Яқинда ИИВ томонидан баланд овозли мусиқа тинглаш учун жарима таклиф этилиши жуда кўпчилик баҳсларга сабаб бўлди. Автомобилда мусиқа тинглаш ва жарималар ҳақидаги турли ҳазиллар авж олди. Айтиш керакки, бундай таклиф август ойида Россияда ҳам анча муҳокама қилинди. Шунингдек, дунёнинг кўплаб давлатларида (Дания, Финландия ва шу каби давлатлар) тунги белгиланган вақт оралиғида шовқин солган ёки аҳоли тинчини бузган (шовқинли мусиқа тинглаш, машина двигателининг баланд овози, дрифт шу лар жумласидан)лик учун ҳуқуқий жавобгарлик мавжуд.
Аммо уларга Йўл ҳаракати қоидаларини бузувчи эмас, фуқаролик қонунчилигини бузувчи сифатида чора кўрилади. Бизда эса қандай мақсад кўзланмоқда, қонунбузарлик маълум бир вақт оралиғИ учун бўладими ёки қонунбузарликка сабаб бўлган шовқин даражаси қандай ўлчанади бизга қоронғу. Аммо, биз ростдан ҳам мусиқа ҳайдовчига ҳалақит қиладими ёки йўқ ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.
Ёқимли мусиқа ҳайдовчини тинчлантиради ва диққати эътиборини йўлга қаратишга ёрдам беради. Узоқ ва чарчоқли йўлга чиққанингизда эса радио ва мусиқа албатта сизга ҳамроҳ бўлади. Тунда эса ҳайдовчини ухлаб қолмай, ўзини тетик тутишида мусиқа албатта керак. (албатта бу пайт мусиқа сокин эмас, жўшқин бўлиши талаб этилади)
Аммо, бежизга Автомактабларда кўплаб инструкторлар янги ҳайдовчиларга мусиқа тингламасликни таклиф этишмайди. Энг оддий мисол шундоғ ҳам ҳаяжонда бўлган ҳаянги ҳайдовчи мусиқа сабаб бошқа автомобиллар сигналини эшитмай қолиши турган гап. Шунингдек олимларнинг фикрига кўра, жуда баланд мусиқа эшитиш қобилиятини пасайтиради, инсонни нерв ва стрессли ҳолатга солиб қўяди, йўлдаги ҳайдовчини асабийлаштириб йўлда янада агрессив ҳаракат қилишига натижада эса тез чарчашига олиб келади.
Шунингдек қулоқ учун оптимал товуш даражаси 20 децибелни ташкил қилса, ҳозирги акустик қурилмалар орқали у 100 децибелгача кўтарилмоқда. Бу эса машинада ҳаракатланиш сифатига ва ҳайдовчи реакцияси пасайишига сабаб бўлади.
Мутахассислар 7 йилдан кам малакага эга бўлган ҳайдовчилар билан изланиш олиб бордилар. Виртуал машинада турли хил мусиқа тинглаганҳайдовчилар орасида динамик мусиқа тинглаган ҳайдовчилар кўп ЙТҲ қоидаларини бузган ва анча тез авариявий вазиятни юзага келтирган бўлсалар, сокин мусиқа тинглаганлар анча кам хато қилдилар ва камроқ авария ҳосил қилдилар. Аммо, қоидани бузмай ҳаракат қилганларнинг кўпчилиги мусиқа тингламай ҳаракатланган ҳайдовчилар бўлишган.
Демак, мусиқа сўзсиз машина ва ҳайдовчи ҳаракатига таъсир қилади. Кўпчилигимизда бўладиган ҳолатлардан бири бу тинглаётган мусиқамиз ритмига мос ҳаракатланашимиз, агрессив ва жўшқин мусиқа ўрнатилган тезроқ юришга, турли маневрлар қилишга,йўл белгиларига эътибор бермасликка ундайди.Аммо, мусиқа ҳайдовчи ҳаракати ва реакциясига таъсири каттами? Бу савол ҳали мутахассислар томонидан тестлар, изланишлар олиб борилган бўлсада тўлиғигача ўрганилмаган. Ҳайдовчилар эса замонавий акустик тизимларни ўз машиналарига ўрнатишдан завқ олишда давом этишмоқда. Яхши товуш чиқарувчи ва мусиқа эшитишга мосланган аппаратура ҳамда аксессуарлар билан жиҳозланган автомобиллар сотуви ҳам, ижараси ҳам албатта чаққон ва қиммат. Бу ҳам ҳайдовчиларнинг танловини кўрсатиб бермоқда
Каналга қўшилиш