Когон туманлараро иқтисодий судининг жорий йилнинг биринчи чоракдаги фаолияти тўғрисида ахборот
Когон туманлараро иқтисодий судида ҳисобот даврининг бошида қолдиқ даъво аризалар 160 тани ташкил қилган, 2369 та даъво аризалари келиб тушган, шундан 35 таси қайтарилган (шундан 25 та даъво аризаси АТБ “Агробанк”нинг даъво аризасини қайтариш аризасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси талабларига кўра суднинг ажрими билан қайтарилган) ҳамда 5 тасини қабул қилиш рад этилган (Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси талабларига кўра суднинг ажрими билан қабул қилиш рад этилган), шунингдек 7 таси тегишлилик бўйича бошқа судга юборилган (Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси талабларига кўра суднинг ажрими билан тегишли судларга юборилган), жами 2302 та даъво ариза (ариза)лар кўриб чиқилган. Хусусан, Олди-сотди шартномаси юзасидан – 10 та, Маҳсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан - 12 та, Контрактация шартномаси юзасидан – 191 та, Ижара шартномаси юзасидан – 5 та, Пудрат шартномаси юзасидан – 16 та, Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан – 19 та, Қарз шартномаси юзасидан – 2 та, Кредит шартномаси юзасидан – 33 та, Молиявий ёрдам кўрсатиш шартномаси юзасидан – 4та, Фьючерс шартномаси юзасидан – 39 та, Коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан – 43 та, Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш юзасидан – 1 та, Ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар юзасидан – 4 та, Рақобатга оид ишлар юзасидан - 1 та, Тўловга қобилиятсиз деб топиш юзасидан – 7 та, Пенсия жамғармасига тўловларни ундириш ҳақида – 2 та, Молиявий жарима қўллаш юзасидан – 27 та, Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни бекор қилиш юзасидан – 1 та, Атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларни бузилиши юзасидан – 1 та даъво ариза (ариза)лар юқоридаги иш туркумлари бўйича кўриб чиқилган.
Кўрилган даъво ариза (ариза)ларнинг 2161 таси қаноатлантирилган, 96 таси рад қилинган, 40 таси кўрмасдан қолдирилган, 5 таси бўйича иш юритиш тугатилган ҳамда 2 таси бўйича суд буйруғи берилган.
Когон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йилнинг биринчи чораги давомида жами 204 та 1.128.137.227 сўмлик ижро ҳужжатлари чиқарилган. Шундан 13 та 1.210.000 сўмлик ижро ҳужжати ВКА харажатлари ҳамда 166 та 509.007.250 сўмлик ижро ҳужжати давлат божи, шунингдек 25 та 617.919.977 сўмлик асосий қарз ундириш тўғрисида бўлган. Давлат божи ундириш тўғрисидаги 37 та 39.429.551 сўмлик (44%) ижро ҳужжатлари амалда тўлиқ ижро этилган.