“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Инсон хукуклари,эркинликлари ва қонуний манфаатларини таьминлашда Маҳалла институтининг роли” мавзуида Бухоро вилоятининг Когон тумани “Ниёз хожи”, “Сухор”, “Янги хаёт” МФЙлар аҳолиси учун тадбир бўлиб ўтди
Мамлакатимизда 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилиниши ҳамда мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш, хусусан ижтимоий соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотларни амалга ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек ривожланган жамиятда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалалари ҳақида маҳалла аҳолиси орасида тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида 2025 йилнинг 28 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсманнинг) Бухоро вилояти минтақавий вакили томонидан Когон туманидаги 1 секторга қарашли ҳудудда “Ниёз ҳожи”, “Сухор” ва “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаол фуқаролари иштирокида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Инсон хукуклари,эркинликлари ва конуний манфаатларини таьминлашда Махалла институтининг роли”мавзуида тадбир ўтказилди.
Таъкидландики, инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси ва пойдевори бўлган маҳалланинг ҳал қилувчи роли аҳамиятлидир.
Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида”, ““Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили”да хотин-қизларларни касб-ҳунарга ўргатиш имкониятлари”, “Камбағал оилалар реестрига киритилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари тўғрисида”, “Ривожланган жамиятда инсон ҳуқуқларини таъминлаш” мавзуларида мутахассисларнинг фикрлари тингланди.
Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда келгусида “Омбудсман мактаби” доирасида бўлиб ўтадиган учрашувларда маҳалларларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли масалалар бўйича мулоқотларни давом эттириш ҳамда биргаликда ечимини топиш ҳақида келишиб олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Бухоро вилояти минтақавий вакили Ахборот хизмати