Strategy
October 12, 2024

“Ўзбекистон-2030” стратегияси.

©️"Ўзбекистон 2030" стратегияси, 12.10.2024.

Туркум: Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар.

Мақсад 26-5: Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Амалга оширилиши керак бўлган ишлар:

  1. Ҳар йили 1 миллиондан ортиқ нуронийлар учун республика бўйлаб диққатга сазовор жойлар, хусусан тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳатлар ташкил этиш.
  2. Нуронийларни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирлар қамровини камида 30 фоизгача ошириш.

Стратегия лойиҳасида фақатгина 1-режа бор эди.

Қонун лойиҳасидаги матн:

©️"Ўзбекистон 2030" стратегияси лойиҳасидан тегишли парча.

Шахсий фикрим:

Нуронийлар бизнинг юртда ва сиёсатда доим эъзозланган. 2002-йилни "Қарияларни қадрлаш йили" ва 2015-йилни "Кексаларни эъзозлаш йили" деб аташ бунга мисол. Лекин бу ерда фақат кўнгил очар тадбирларни кўпайтириш ҳақида гап кетган. кексалар саломатлигини таъминлаш, қаровсиз қолдирилган қарияларга ғамхўрлик қилиш каби ўта муҳим ишлар бор эди. ҳукумат буни ҳам ўйлаб кўриши керак!

Стратегия матни:

https://lex.uz/uz/docs/6600413

Стратегия лойиҳаси матни:

https://regulation.gov.uz/uz/d/83808

Аввалги постлар:

https://t.me/azizbeksworld/2076

#huquq #strategiya #siyosat #ijtimoiy_siyosat


Телеграм каналимга аъзо бўлинг!