Strategy
October 9

“Ўзбекистон-2030” стратегияси.

©️"Ўзбекистон 2030" стратегияси, 09.10.2024.

Туркум: Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар.

Мақсад №25-4: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш.

Амалга оширилиши керак бўлган ишлар:

  1. гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали бошқарув лавозимларидаги хотин-қизлар улушини 30 фоизга ошириш.
  2. жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш.
  3. «Аёллар дафтари» билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизмини яратиш, мазкур ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

Стратегия лойиҳасида фақатгина 1-режанинг охирги қисми ВА:

  1. олий маълумотли хотин-қизлар улушини 50 фоизга етказиш.
  2. хотин-қизларнинг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда даромад олувчи фаолиятлар билан бандлигини таъминлаш режалари ҳам бор эди.

Қонун лойиҳасидаги матн:

©️"Ўзбекистон 2030" стратегияси лойиҳасидан тегишли парча.

Шахсий фикрим:

Жамиятда фаол аёлларнинг улуши кўп бўлиши қувонарли албатта. Айниқса улурга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик хали ҳам юқори даражада. Аёллар дафтари эса коррупциянинг уясига айланиб кетмаслигини олдини олиш ҳам жуда муҳим.


Стратегия матни:

https://lex.uz/uz/docs/6600413

Стратегия лойиҳаси матни:

https://regulation.gov.uz/uz/d/83808

Аввалги постлар:

https://t.me/azizbeksworld/2076

#huquq #strategiya #siyosat #ijtimoiy_siyosat


Телеграм каналимга аъзо бўлинг!