April 20, 2023

'' Транспорт тизимлари бошқаруви факультети  талабалари ўртасида “Биз коррупцияга қаршимиз” ташкиллаштирилган тадбир бўлиб ўтди.''

18.04.2023

Жорий йилнинг 18 – апрел куни Тошкент давлат транспорт университети Комполайнес назорат бўлими бошлиғи Суннатилла Бердиев бошлиқ ўрин босари Илхомжон Алматов ва 2 курс талабалари ўртасида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида тадбир ташкиллаштирилди. Комполайнс назорат бўлими бошлиғи Суннат Бердиевсўзга чиқиб коррупция ўзи нима, унинг асасий бўлимлари, унинг асосий вазифалари хақида талабаларга тушунча берди. Коррупцияга қарши курашишда алоҳида аҳамият касб этадиган “мувофиқлик тизими” (комплаенс) тушунчаси миллий қонунчилигимиздаги бир қатор ҳужжатларда акс этган.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунидаги асосий 3 та тушунчаларига таъриф берилди.

Булар:

коррупция-шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши;

• манфаатлар тўқнашуви- шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик- коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш. Коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимининг муҳим таркибий элементларидан бири бўлган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш тартиби келтирилган. Қонунда илк маротаба давлат хизматчиларининг коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш мажбурияти белгиланди дея сўзини якунлади Илхомжон Алматов.

Талабалар Илхомжон Алматовга саволлар билан мурожаат қилишди ва тегишли жавобларини олишди.