April 20, 2023

'' Транспорт тизимлари бошқаруви факультети  талабалари ўртасида “Биз коррупцияга қаршимиз” ташкиллаштирилган тадбир бўлиб ўтди. '' 

08.04.2023

Жорий йилнинг 8 – апрел куни давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва “Транспорт тизимлари бошқаруви” факултети талабалари ўртасида “Киберҳавфсизлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари талабаларга огоҳ бўлишларини, телефондаги маълумотларини хич кимга бермасликларини, иложи бўлса телефонларида 2 босқичли паролни ёқиб қўйишларини тайинлади. Чунки бугунги кунда жудаям кўп ёшларимиз хаккерлар томонидан алданиб қолишаётганлигини таъкидлаб ўтди. Айниқса, хозирда жудаям кўп ёшларимиз улардан аксарияти ёш қизлар “Кибр романтика” онлайн танишув сайтида алданиб қолишмоқда. Унга кўра улар қизлардан паспорт ва фотосуратлар ташлашини сўрашади. Улар фотосуратларни монтаж қилиб қизларни шантаж йўли билан ёмон мақсадларда интернет тармоқларига тарқатаман деб пул талаб қилишмоқда деб сўзида давом этди давлат хавфсизлик хизмати ходимлари.

Ушбу тадбирда давлат хавфсизлик хизмати ходимлари талабаларга танимаган инсонлари билан мулоқат қилмасликни, уларга ўзлари хақида хеч қандай маълумотларни ва телефонга келган смс кодларини, пластик кодларини, телеграм орқали келган хар хил ботларга кирмасликларини тайинлади.

Талабалар давлат хавфсизлик хизмати ходимларига саволлар билан мурожаат қилишди ва тегишли жавобларини олишди.