October 24, 2021

Миллиард долларлик бюджет дизайн маркетинг ва реклама учун...

Motion Design by @FarruxSotvoldiyev

2016-йилда Россия банклари жами 31 млрд рублдан ортиқ маблағни маркетинг ва реклама учун сарфлашган. 2020-йилга келиб эса бу ҳаражатлар 64 млрд рублни ташкил этди, бу деярли миллиард долларни англатади. Шунинг учун ҳам бугунги мавзу мисолида рус банкларининг дизайн системасини кўриб чиқамиз.

Аниқроқ айтиладиган бўлса ушбу тўртта банк: Сбер, Алфабанк,Тинкофф, Райффайзен банклар охирги йилларда ўз бренди дизайнини қойилмақом кўринишга келтирди. Бундай кўриниш дунёдаги энг топ банкларда ҳам йўқ. Чунки юқоридаги тўрт банкда, тажрибали дизайнер ва маркетологлар йиғилган.

Одиийгина Сбер ва Тинкофф банклари йил бренди, энг яхши рақамли банк каби унвонларни кўп марталаб қўлга киритиб бўлишди.

Келинг юқоридагилар оддий «кўпиртирилган» гап эмаслигини исботлаш учун эксперимент қиламиз. Фақат қилиб бўлгач мақолани охиригача ўқишни унутманг:

Қуйида сизга тўртта банкнинг веб сайтини тақдим этамиз. Уларни бирма бир кўздан кечиринг:

Айтингчи ушбу сайтларга баҳо берган ҳолатда қайси бириги виза карта буюртирган бўлардингиз?

Биринчи сайт доимий дунёдаги топ-3 банкдан бири деб айтиладиган ICBC(Хитой), иккинчи сайт Испания чемпионатининг доимий ҳомийси SantanderBank, учинчиси Сбер(Россия), тўртинчиси эса Тинкофф(Россия)нинг веб сайти ҳисобланади. Соғлом ва креатив фикрловчи одам бу веб-сайтларнинг қай бири сифатли эканини тушунади.

Бу бутун банкнинг кичик таркибий қисмининг кўриниши эди.

Дизайн масаласини бугун битта банк мисолида кўриб чиқамиз

Яшил ранг Россияда Сбербанкни англатади. Шубхасиз бу банк давлатдаги энг катта ва қудратли компаниялардан биридир. Танқидчиларнинг фикрича Сбер Россиянинг супер-монополияси ҳисобланади.

2020-йил умумий қиймати 2.5млрд рублга баҳоланаётган ребрендинг Сберни янги босқичга олиб чиқди.

Халқаро миқёсда иш юритадиган дизайн фирмасига берилган буюртма қойилмақом тарзда бажарилган. Эндиликда Сбер минималистик айдентикага эга бўлди. Компаниянинг рамзи бўлган тўғри белгиси сақлаб қолиниб, компания номи Сбербанкдан биз айтиб келаётган Сберга қисқарди.

Жуда чиройли чиққан тўғрими?(Ҳикоямизни буёғига танқидчи образида давом эттирамиз, бу шунчаки тадқиқот, унутманг…)

Лекин баъзи таҳминлар чиройли дизайн, замонавий технологиялар, малакали мутахассислар ортида бошқа яширин режалар борлиги ҳақида гапиради.

Ўйлаб кўринг:

Банк қандай қилиб фитнес платформасини юритади, ёки банкни онлайн такси платформаси ва алоқа операторига нима алоқаси бор? Ҳеч замонда банк болалар учун онлайн мактаб очганми? Эндиликда Россиядаги машхур кўнгилочар мусиқа платформаси банкка тегишлими?

Бу ишларни ҳозирча Сбер уддалади, 2020-йилда банк ўзини 20га яқин шўба фирмаларни бирлаштирган экосистема деб эълон қилди. Масаланинг моҳияти шундаки молия ва технология соҳасидан бошқа Сбер экосистемасига тегишли барча ташкилотлар шунчаки сотиб олинган ва Сбер Нимадирга айлантирилган холос...

Сбер Звук мусиқа сервисини, Ю-моней электрон ҳамёнини, Сити-Мобил такси ҳизматини, 2ГИС иловасини, Rambler&Co медиа холдингини ва бошқа компанияларни сотиб олди. Одамлар Сбернинг молиявий ўйинлари, ривожланаётган компанияларни «ютиб юбораётгани» ҳақида гапиришади. Улар ҳақлар, Сбер - Россия давлат монополияси, энг катта молиявий магнатдир.

Google, Facebook, Twitter каби компаниялар ҳизматлари Россияда тез-тез блокланиб туради. Уларга чекловлар жарималар қўлланади. Сабаби эса оддий, улар АҚШ компаниялари.

Бу шароитда Яндекс, Mail.ru group компаниялари ривожланишга эришди. Кремлдагилар Америка технологик компаниялари бутун Россия фуқароларининг шахсий маълумотларини йиғишини, сунъий йўлдошлардан давлатнинг исталган жойини текширишини, серверларини ўзи истаган жойда сақлашини умуман ёқтирмайдилар. Шунинг учун ҳам Россия ҳукумати маҳаллий технологик компанияларни доимий қўллаб келади. Сбер ҳам тўлиқ технологик банкка айланди. Илова, офис, маркетинг янгича дизайн, янгича тизимда ишламоқда. Банкоматлар юзингиз орқали таниб олиб шахсий кабинетингизни оча олади. Сиз овқат учун бир сервисга, такси учун бир сервисга, сим-карта олиш учун бошқа ташкилотга мурожаат қилишга мажбур эмассиз, чунки ҳаммаси Сберда жам.

👏 Барчаси гўзал, барчаси ажойиб! !Лекин Сбер орқали ҳукумат аҳолининг ҳатто қаерга бармоқ босганини ҳам билиб олиши, уларнинг пулларини тўлиқ ўз назоратида ушлаши, қайси дўкондан Сникерс олганигача билиши сизнингча яхшими? Сбер мижозлари ўзлари устидан тўлиқ давлат назоратини ўрнатадилар.

Россияда яшаб турган мухожирлар учун булар қизиқ эмас. Улар ўзига керакли нарсани ишлатса бўлгани. Бироқ русларда танқидчилар жуда кўп. Юқоридаги фикрлар, барчаси фуқаролар фикридир.

  • Демак сўнги сўз

Чиройли дизайн, ўта замонавий технологиялар, сунъий интеллект, булутли хотира. Сбердек экосистема дунёда ягона. Фақат бунинг тагида нима яширин? Бизда давлат монопол ҳуқуқ берган бўлсада бундай ривожланишга биронта компания яқинлашгани ҳам йўқ. Фикрларингизни комментда билдиринг.