April 27, 2021

Оффисда иш жараёнини яхшилайдиган тавсиялар

Designs by @FarruxSotvoldiyev

Кимларнингдир йиллар давомида оффис столида нотўғри ўтиргани учун бели оғрийди, яна кимдир компютердан нотўғри фойдаланиши оқибатида кўзи хиралашган, кимнигдир ҳаёти эса уй-иш-уйқу учбурчагидан иборат бўлиб қолган. Бу мисолларни кўп давом эттириш мумкин.

  • Сизда қандай холат? Оффис ишчиси сифатида ҳаётингиз қизиқарли, ёки енгилми?

Бугун ишини ҳақиқий азоб деб биладиганлар учун айрим фойдали тавсияларни беришга қарор қилдик.

Кунлик вазифаларингизни режалаштириб, уларни вақтида бажарганингизда, бўш вақтингиз кўп бўлар ва ҳаётингизни ранг-баранг қилиш учун имконият пайдо бўларди.

Самарали ишлаш учун энг зўр усул шубхасиз «Pomodoro» усулидир. Бунда сиз бажараётган ишингизни, 25-30-35 минут бажариб сўнг тўхтатасиз, 5-10 дақиқа дам олиб яна давом этасиз. Бу сизни ишингиздан тезда зерикишингизни олдини олади. Хаммаси зерикишдан бошланади шундай эмасми?

Қўлингиздаги смартфондан унумли фойдаланинг. Хозирда вақтни тартибга солишга ёрдам берадиган тайм-менежмент, to-do дастурлар ишлаб чиқилган. Улардан баъзиларини қуйида келтириб ўтамиз:

  1. Focus to-do - бу дастур юқорида айтилган «Pomodoro» усули учун ишлаб чиқилган, шунингдек кунлик режаларни хам киритиб боришингиз, медитатция билан машғул бўлишингиз мумкин. Натижаларингиз статистикасини хисоблаб боради ва рағбатлантиради
  2. Click-up - бу универсал илова бўлиб, ундан блoкнот, календар, эслатма сифатида фойдаланса бўлади. Шунингдек ходимларга топшириқларни онлайн бериб бориш учун жуда яхши танлов. Илова дизайни жуда чиройли бўлиб, имкониятлари сизни зериктирмайди.
  3. Notion - юқоридаги дастур каби бу ҳам универсал, фақат соддалиги, фойдаланишга жуда қулайлиги билан ажралиб туради.

Жахоннинг катта компаниялари ходимлари бу каби дастурлардан унумли фойдаланишади. Aйнан шундай проект-менежмент туфайли ривожланишга эриша олишган.

Агар вақтни қадрлаш тўғрисида 100% тасаввурга эга бўлмоқчи бўлсангиз ушбу мақолани ҳам бўш вақтингизда ўқинг:

https://teletype.in/@rahimjongaziyev/vaqt

Биласизми компютерингиз клавиатурасидан кўп йиллардан бери фойдалаётган бўлсангиз, ундаги бактериялар хатто хожатхонадагиданда кўп бўлиши мумкин. Бу олимларнинг тадқиқотидир.

Атрофингиз чанг ва тартибсиз турса, табиатан бетартиб бўлсангиз ҳам мотиватциянгиз тушиб кетаверади.

Эртага ўзгариш қилиб кўришга нима дейсиз?

Ишга боргач, устида бўш жой қолмаган, кераксиз нарсалар (бўш турган бутилкадан тортиб, 2008-йилда кучини йўқотган хужжатларгача..., шунингдек, олма пўчоқлари, бир ойдан бери тақилётган маскаларни ҳам хисобга олинг) сиғмай кетган столингизри тартибга келтиринг. Компютерингизни клавиатураси тугмасигача тозалаб артинг. Энг яхши танлов, тишингизни-тишингизга қўйиб пул тўплаб, сифатли, киберспортчилар учун чиқарилган клавиатурадан сотиб олинг. Ишонаверинг бажариб бўлгач, нимага шу вақтгача бу ишни қилмаганингизга афсусланасиз.

Ҳар куни келгач иш жойингизни доимий артиб туринг. Ғаладонингизда доим артгичлар нам ҳолатда турса зарар қилмайди.

Тадқиқотларга қараганда иш жойида, яшил ўсимликни бўлиши, стрессни кетказади, хотиржамлик олиб келади. Агар ўсимлик деганда, биринчи ўринда хаёлингизга кактус келган бўлса, бироз ранг-барангликни оширинг. Кактусни компютер ёнига қўйингда, ёнига яна жуда чиройли гулдан қўшинг. Бу сизда унумдорликнинг 47%гача, ижодкорликнинг 45%гача ошишигача олиб келади.

Ўсимлик танлаётганда, шерикларнинг ҳам қизиқишларини, айниқса аллергияси бор-йўқлигини ҳисобга олиш мақбулдир.

АҚШда бўлиб ўтган тадқиқотларга қараганда, оффис ишчиларининг 56% ўзида ортиқча вазн бор деб билади. 45% эса иш шароитида ўтган йилгидан кўп вазн йиғганини таъкидлайди. Барчасининг сабаби бир жойдан жилмасдан, 7-8 соатлаб ишлаш, овқатланиш ратционининг бузилишидир. Бизнинг мамлакатимиз шароитига эътибор берсак, асосан ташкилот рахбар ходимларида, семизлик кўп кузатилади. Чунки кўп рахбарлар, буюр-жойингдан жилма тамойили асосида иш олиб боради. Берадиган маслахатимиз оддий ишчи бўлиб ҳам ортиқча вазни бўлганларга ҳам тегишлидир. Иш жойингизда маълум бир вақт оралиғида оддий бадантарбия машқларини бажаришни канда қилманг. Ҳар ёмонликнинг бир яхшиси бор дейилганидек, бошлиқ томонидан буюрилган, югур-югур ишларнинг ҳам баъзан соғлигингизга фойдаси бор.

Яна бир қимматли маслахат бу доимий суюқлик ичишдир. Танангизнинг сувга нисбатан эҳтиёжини қондиришни унутманг, ўзингиз билан, бутилкада сув олиб юринг, маълум вақт оралиғида ичиб туринг. Кунига икки литр сув ичиш тавсия этилади. Шунингдек таомноманинг фаст-фудлардан иборат бўлиб қолиши ҳам соғликка катта зарар келтириш эҳтимоли бор.

Компютер билан ишлашда, ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланинг ва кўзларингизни чарчатиб қўйманг.

Агар хамон компютерда хато иш қилиб қўйиб, ортга қандай қайтишни билмай сиқилиб ўтирган бўлсангиз ишингиз уч тўрт баробар мураккаблашган бўлади. Ҳозирда оффисда ишлаш учун энг муҳим талаб компютерни билишдир.

Клавиатура қисқа тугмаларини ёдлаб ташланг, тез ёзиш маҳоратини ўзлаштиринг бу ишингиз унумини жуда катта ҳажмда оширади.

Шунингдек компютердаги иш хужжатлари, файлларни, категорияси, муҳимлигига қараб алохида файлларга жойланг.

Компютерда ишлаётганингизда, бир ишдан бошқасига ўтганда ёки ўчирганда, барча ишларни сақлаб қўйишни унутманг.

Бугун сизга баъзи бир фойдали тавсияларни беришга ҳаракат қилдик. Ўзингиз учун ўзингиз қулайлик яратинг, рангбаранглик қўшинг, йўқса ҳаётингиз зерикарли учбурчакдан иборат бўлиб қолади.

Фикрларингизни комментларда кутиб қоламиз.

Банкир кундалиги блоги