Тадбиркорлар учун Бухгалтерия Практикум
Тадбиркор бизнесни қандай ташкил этишни, бошқаришни, ходимлар билан ишлашни билгани жуда яхши, лекин бу ҳар доим ҳам етарлимикан?
Тадбиркор солиқ тўлайди, маош беради, корхонасида молиявий хисоботлар тайёрланади, қарз олади ва қайтаради. Албатта бу нарсаларни бухгалтерга юклаш мумкин. Бироқ сув уни тўсадиган қирғоқ бўлмаса чексиз оқаверади.
Тадбиркор бизнесини қадр-қимматини, қанча меҳнат кетганини реал бахолайдиган, унга нисбатан хис туйғуга эга бўлган ягона инсон сифатида, корхонаси фаолиятида иккинчи ўқ томир бўлган молиясини бутунлигича бошқа инсонларга топшириб қўйиши доим ҳам тўғрими?
Ҳозирги кунда кўпчилик тадбиркорлар солиқлардан, турли жарималардан, баланд фоизли кредитлардан нолийдилар. Ўз-ўзидан бухгалтерия ва солиқдан оз бўлсада билими йўқ тадбиркор оғир солиқ юки, катта фоизли кредитлар остида қолиб «синади».
Амалиёт ва назарияни бирдек ўз ичига олган Бухгалтерия Практикумда олинган билим билан тадбиркор бу хавфларни олдиндан сезиш бўйича кўникмага эга бўлади. Сиз ўта мураккаб амалларни, бухгалтериянинг энг қийин қисмларини ўзлаштирмайсиз. Раҳбар учун етарли билимни, умумий асосларни ўрганасиз.
Биз сизга нимани таклиф этяпмиз:
- Хужжатларни, хисоботларни шунчаки имзоламайдиган, уларни текширадиган
- Катта солиқ суммаларини қонуний минималлаштирадиган, офшордан сақланадиган
- Давлат томонидан солинадиган катта жарималардан йироқда юрадиган
- Бизнеси ичидаги молиявий муаммоларни, фитналарни олдиндан сезадиган, уларни даволайдиган тадбиркорга айланишни
БанкирКундалиги360 таклиф этадиган Практикум 2 ойлик тўлиқ онлайн-масофавий таълимни таклиф қилади. Zoom орқали хафтада 3 кун, 2 соатли онлайн дарслар. Кечки 18:00 ва 22:00 оралиғида бўлгани учун ишга ҳам халақит бермаслиги мўлжалланган.
7-10 кишидан иборат кичик гуруҳларда устоз ҳар бир ўқувчига алоҳида вақт ажратади. Ҳар бири учун ташкил қилинадиган ёпиқ телеграм гуруҳда кун бўйи саволлар ва мухокамалар бўлади.
Муҳим қисм
Иштирокчи ўз устида яхшироқ ишлаши учун бонусли тизим ташкил қиламиз. Ҳар ой охирида гуруҳларда бўладиган имтихон билимни мустаҳкамлайди. Унда биринчи ўринни олган иштирокчига эса бир ой текин ўқиш имконини беради. Икки ой биринчиликни қўлдан бермаган иштирокчи тўлиқ бепул билим олади.
Практикум устози Анвар Самиков — сохада 35 йилдан буён фаолият олиб бораётган олий тоифали бухгалтер ва аудитор. Устоз қўлида ўқиган шогирдлар хорижий фирмалардан тортиб маҳаллий йирик компанияларгача ишлаб келишмоқда.
Устоз Анвар Самиков ҳам офлайн ҳам онлайн ўқитиш бўйича тажрибага эга. Бугунги кунда ўз аудиторлик фирмаси бор. Банклар ва бизнес эгалари бухгалтерия бўйича текшириб беришини сўраб устозга мурожаат қилади.
Анвар Самиковнинг дарсларидан намуналар:
https://youtube.com/channel/UCcn4Sy7Gv6KNDa89-J6bTyQ
Натижа
Практикум сўнгида ўз бизнеси молиясини мустақил бошқара оладиган (бу startup бизнес эгалари учун айниқса фойдали) тадбиркорга айланасиз, солиқ тизимидан тўлиқ бохабар бўласиз, молиявий хисоботларни тўғри назоратга оласиз. Ўз бухгалтерингиз хатоларини ҳам тўғирлай оласиз.
Практикумни тугатган иштирокчиларга сертификат тақдим этилади.
Икки ойлик Бухгалтерия Практикум учун биринчи қабулни 13% чегирма билан бошлаймиз.