April 25, 2020
Шерзод Собирович брифинги
1-Савол. Битирувчилар охирги семестрини қандай топширадилар?
Вагон ва вагон хўжалиги йўналиши мутахассислари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғига мувофиқ, мутахассислик фанларидан давлат имтиҳонини топширадилар. Ҳозирги кунда 400та тестни тайёрладик, шундан 200та ўзбек тилида, 200 та рус тилида.
2-Савол. Битирувчилар диплом ишини ҳимоя қиладиларми?
Битирувчилар бу йил диплом иши ҳимоя қилмайдилар. Мутахассислик бўйича битирув онлайн имтиҳонлари бўлиб ўтади. Кафедра ўқитувчилари бунга тайёргарлик кўрмоқдалар.
3-Савол. Битирув имтиҳонлари қандай тартибда бўлади?
Вагонлар констукцияси, Ҳаракат хавфсизлиги ва тормоз тизимлари каби асосий фанлардан тестлар тузилди. Битрувчи 200 та тестни ечиш керак бўлади. Бу жараёнга нафақат кафедра ўқитувчилари, балки Вагон хўжалиги бошқармасидан ҳам мутахассислар жалб этилади. Бошқарма бошлиғи Эргаш Батирович ҳам ушбу фикрни қўллаб-қувватлади ва ўзлари иштирок этишларини билдирди.
Бундан ташқари, карантиндан кейин битирувчиларни ишга жойлаштириш мақсадида қўшимча суҳбат ташкил этамиз. Уларни билим даражасидан келиб чиқиб, "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ тасарруфидаги корхоналарга расмий ишга жойлаштириладилар. Бу савол-жавоб Вагон хўжалиги бошқармаси томонидан (балки август ойида) ўтказилади.
4-Савол. Вагонлар кафедраси фанларида оралиқ назора нечтадан савол
ва қандай чекловлар қўйилаяпти?
Фанлардаги оралиқ назоратларига ўртача 30 тадан савол белгиланган. Энг кам тўғри жавоб 15 тадан кам бўлмаслиги керак. Ҳозирча уринишлар сони 3 га тенг деб олинган. Аксарият ўқитувчилар белгиланган муддатларда оралиқ назоратларни ўтказдилар. Ўқитувчилар билан боғлана олмаган айрим талабалар қолди. Ҳозир талабаларда имтиёзли ўқиш белгиланганлигини тушунишлари керак.
Агар талабада муаммо пайдо бўлса, бу масалани кўриб чиқишимиз мумкин.
5-Савол. Интенетда муаммоси бор талабаларга қўшимча имконият бериладими?
Бундай талабаларга албатта имконият бериш керак, деб ҳисоблайман. Интернет билан муаммога эга талабалар бор. Телефон орқали боғланиш имконияти йўқ талабалар ҳам бор. Уларга қўшимча имкониятлар, ўқитувчилар томонидан керакли ёрдамлар берилади. Бу масалада Бизни деканат ҳам, ректорат ҳам қўллаб қувватлайди, деб ўйлайман. Бу ўқув йилида талаба фойдасига масалаларни ҳал қилиш керак.
6-Савол. Ўқитувчи ва талабаларнинг фаоллиги қандай аниқланади? Бу кўрсаткич қанчалик муҳим?
Талаба тизимли равишда moodle га кирса, билимларни олади ваушбу билимлар йиғилишни бошлайди. Вақти-вақти билан moodle га кирадиган талабада билимлар йиғилмайди.
Талабалар фаоллигини амалий машғулот олиб бораётган ўқитувчи аниқлаши керак. Агар талаба семестр давомида 3-4 маротаба moodle га кирган бўлса, бундай талаба фан бўйича ўзининг билимини кўрсата олмайди. Шунинг учун албатта тизимли ёндошув бўлиши керак. Бу ўқитувчи (маърузачи, амалиёт) томонидан назоратга олиниши керак.
Такрорлаш билим сифатини белгилайди. Такрорласак, ютқазмаймиз.
7-Савол. Бизнинг битирувчиларга қанчалик эҳтиёж мавжуд?
Вагон хўжалиги бошқармаси, Кадрлаш бошқармаси бошлиқлари билан ўтказилган суҳбатдан хулоса қилиш мумкинки, Вагон йўналиши бўйича битирувчиларга "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ тасарруфидаги кўпгина корхоналар, Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Ангрен кўмир кони, Метрополитенда юқори талаб мавжуд, эҳтиёж юқори.
8-Савол. Талабаларда Вагонлар ва вагон хўжалиги кафедраларининг фанлари билан
боғлиқ муаммо бўлса, кимга мурожаат қилишлари мумкин.
Талабалар кафедрадаги барча ўқитувчиларга мурожаат қилишлари мумкин. Ўқитувчи телеграмм ижтимоий тармоғи орқали талабалар билан алоқа ўрнатганлар. Электромеханика факультети декани Даврон Октамбаевич орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин. Ўзим ҳар қандай мурожаатларни кўриб чиқишга тайёрман.
Талабалар ҳозирги шароитда бўшашмасдан билим олишга интилишларини хоҳлайман.
Файзибаев Шерзод Собирович телеграмда
@sherzodfayzibaev