April 21, 2020

Раджибаев Даврон Октамбаевич брифинги

Раджибаев Даврон Октамбаевич (Электромеханика факультети декани)

1-Савол. Biz sizni yaxshi ustoz, adolatli rahbar va samimiy inson sifatida hurmat qilamiz. Sizga havas qilib sizga õxshashni orzu qiladigan yoshlar soni kõpchilikni tashkil etadi deb hisoblayman. Agarda sir bõlmasa talabalik davridan to shu paytgacha bõlgan hayot yõlingizni qisqacha gapirib bersangiz.

Ким бизни тарбия қилган, билим берган бўлса, Биз шундаймиз. Ота-онамиз тарбиясидан бошлаб, педагоглар тарбиясигача. Мен ҳозирда бирга ишлаётган ҳамкасбарим каби йўлни босиб ўтганман. Мен "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ ташкил этган хорижда кадрлар тайёрлаш лойиҳасида иштирок этганим сир эмас. Жумладан, мен институтдаги кўпгина ўқитувчилар, раҳбарлар сингари Петербург давлат темир йўл университетида таълим олганман. Менинг талабалигим қисман Россияда ўтган. Аслида ўзимизнинг институтга топширганман ва ҳаётимнинг асосий қисми шу институт билан боғлиқ. Шу институтга яқин жойда яшайман. Спорт билан шуғулланишни институтда бошлаганман. Мен учун ушбу институтнинг катта оиласида бўлиш фахрдир.

2-Савол. Хорижда таълим олишни истаган талабаларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз? Танловдан ўтиш учун нималарга эътибор бериш лозим?

Ўзининг дунёқарашини оширмоқчи ва хорижда таълим олмоқчи бўлган талабалар авваламбор, ҳозирги бирламчи муаммоларни ҳал этишлари керак.
Биринчи муаммо институтга ўқишга кирган ёшлар эртанги кун учун аниқ мақсадларига эга эмаслар. Албатта аниқ мақсад бўлиши керак - эртага ким бўлиб ишламоқчисиз. Шунга мувофиқ хориждаги мавжуд дастур танланади. Материалшунослик, вагонсозлик, тез юрар ҳаракат каби мутахассисликлар мавжуд.
Иккинчидан, эртанги кунги шартларга тайёр бўлиш керак. Шартлардан бири тилни билиш ва киришимли бўлиш керак.
Учинчи ва тўртинчидан, саралаш имтиҳонларига тайёрланиш. Имтиҳонлар рўйхатини деканат ёки халқаро алоқалар бўлимидан олиш мумкин.

3-Савол: 4 semestr uchun amalga oshirilishi kerak bo'lgan to'lov kontraktni to'lash muddati qanchaga uzaytirildi? Karantin tugaganidan keyin amalga oshirilsa talabaning o'qish jarayoniga ta'sir ko'rsatmaydimi?

Талабаларнинг асосий қисми учун контракт тўлаш муддати таъсир қилувчи омилларни инобатга олиб, ректорнинг буйруғи билан белгиланади. Карантин даврида бундай омил сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш бўйича чекловлар ўрнатилганилигини кўрсатиш мумкин. Ўзбекистон Респуликаси Презденти охирги видеоселекторда босқичма-босқич карантин чораларини енгиллаштириш бўйича топшириқ берди. Контракт муддатини ўзгартириш юқори турувчи ташкилотлардан қандай топшириқ келишига ҳам боғлиқ.

4-Савол. Гуруҳ (талаба)га тегишли бўлмаган фанларни бириктирилганлигини қандай изоҳлайсиз?

Масофавий таълимни ташкил этишда айрим мураккаблилар бўлди. Масофавий таълим платформаси ттъли жараёнини автоматлаштириш учун мўлжалланган. Бу ерда калит сўзи - автоматлаштириш. Тизимга кўп сонли талабалар киритилгани, улар орасида фамилиядошлар борлиги, бир хил номдаги фанлар борлиги ходим томонидан амалга ошириладиган боғлиқликлар хато бўлишига сабаб бўлди. Ҳозирги кунда барча хатоликлар қайта кўриб чиқилмоқда. Агар шундай хатоликни гувоҳи бўлсангиз, деканат, декан ўринбосари ёки ўқитувчига мурожаат қилишингиз мумкин.
Шахсий кабинетда фан ўқитувчиси кўрсатилади. Сиз тизимнинг ўзида ўқитувчига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз албатта кўриб чиқилади. Имконият даражасида шу каби муаммолар бартараф этилаяпти. Ёки Сизга бошқа ечим таклиф этилади.

5-Савол. Ҳозир ҳам шундай муаммолар тўғрисида мурожаатлар келиб тушаяптими?

Масофавий таълим тизимини йўлга қўйиш бошланганда кўп эди. Ҳозир деярли йўқ.

6-Савол. Оралиқ ва якуний назоратларда уринишлар сони ва вақт чеклови қандай бўлиши керак?

Ҳозири пайтдаги энг муҳим масалалардан бири. Сабаби тестдан олинган натижалар бевосита қайдномага тушадиган баҳога таъсир кўрсатади. Ҳамма талабаларда ҳам сифатли интернетга уланиш имконияти йўқлиги тест ўтказиш даврида узилишларга сабабчи бўлиши мумкин. Бу ерда кафедранинг сиёсати, фаннинг ўзига хослигини инобатга олиб, ўқитувчи ҳеч бўлмаса, уринишлар сонини 2 га тенг деб олиши керак. Бизда анъанавий уринишлар сони бор - 3. Қайднома билан боғлиқ. Демак, уринишлар сони 2+3=5 ге тенг бўлиши керак. Бу энг мақбул сон. Агар кимдир кўпроқ уринишларни белгиламоқчи бўлса, бу фан хусисиятларига боғлиқ.
Агар тестдан ташқари топшириш керак бўлган ишлар бўлса, бевосита ўқитувчи билан ишлаш керак.

7-Савол. Масофавий таълимда ҳеч қайси талаба назарда четда қолмаяптими? Назорат қандай амалга оширилаяпти?

Moodle тизимида назорат модули мавжуд. Ушбу функция муаммоли фанларни аниқлашга ёрдам беради. Масалан, аниқ рақамларда гапирсак, Электромеханика факультетида 1-2-курс талабалари тизимдан фаол фойдаланаяптилар. Ҳар куни 80-90% талаба тизимга кираяпти. Тизимга улана олмаётган талабалар билан мураббийлари орқали боғланаяпмиз ва сабабларини аниқлаяпмиз.

8-Савол. Агар талабада масофавий таълим ёки фан доирасида муаммо пайдо бўлса, кимга мурожаат қилиши мумкин?

Биринчиси, мени телеграмм манзилимга @Radjibayev
Иккинчиси, декан ўринбосарларига @MirAnvar, @muslimabduvaxobov
Учинчиси, фан ўқитувчисига
Ҳар қандай саволга оператив жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

9-Савол. Ҳозирги пайтда талабаларга стипендиялар тайинлаш давом этаяптими?

Карантин даврида стиипендия тайинлаш тўхтатилмади. Ушбу оралиқда стипендия бўйича 2та буйруқ чиқарилди. Контракт тўланган ҳужжатларни текшириш давом этаяпти.
Стипендия бўйича энг кўп бериладиган савол: нима учун мен стипендия буйруғи лойиҳасида йўқман? Стипендия буйруғи аввало талабалар эътиборига телеграмм тармоғи орқали лойиҳа тарзида етказилади. Камчиликлар бўлса, буйруқ чиққунга қадар бартараф этиш учун. Стипендия бир семестр учун бир маротаба тайинланади. агар Сизнинг фамилиянгиз аввалги буйруқда чиққан бўлса, кейинги буйруқда чиқмаслиги керак. Августгача стипендия тайинланади.
Иккинчи кўп бериладиган савол: мен бир йил учун контрактни тўлаганманку. Нимага контракт тўлаганлар рўйхати йўқман? Йил бошида тўловларнинг база миқдори (ЭКИҲ) ошганлиги сабабли контракт суммасида фарқ пайдо бўлди. Ушбу фарқни тўламагунингизгача, қарздор сифатида турасиз ва стипендия тайинлай олмаймиз.
Учинчи кўп бериладиган савол: мен буйруқда борман, лекин менга стипендия чиқмади. Бу ҳолатда деканатга мурожаат қилиши керак. Биз ўз навбатида бухгалтерия билан боғланиб, муаммони аниқлаймиз. Одатда бундай муаммолар банк билан боғлиқ. Бундай муаммоларни ҳам ҳал этамиз.

Даврон Октамбаевич в телеграмме @Radjibayev