May 2, 2020

Суръатинг қалбимга чизилган ОНА!..

4211. Хулкар Шерзодова
ТФ-322 гуруҳ талабаси

Яна беғубор тонг, ёқимли бир куй,
Юрак торларини чертар бирма бир.
Хаёлим эгаллаб олган ўшал ўй,
Рўбаро қилсайди бизларни тақдир.

Ёдимда ул дамлар ёнимда эдинг,
Қўлларинг тутарди аста қўлимни.
Афсуски бугун ҳам умид узолмай,
Кўзларинг интизор кутар йўлимни.

Меҳрибон топмадим дунёда сендек,
Ҳамиша ҳамма вақт ғамимни единг.
Илтимос ўзингни эҳтиёт қилгин,
Оч юрма, қалинроқ кийингин дердинг.

Худбинман ҳолимга энди боқ ўзинг,
Нодонлик қилибман ўйлаб ўзимни.
Мен деб ёшланибди бу қаро кўзинг,
Кўнглинга олдингми оғир сўзимни?

Қўлимда сен совға қилган ул китоб,
Вокзалга бораман ортга қайтаман.
Сени соғинганман ҳаммадан кўпроқ,
Бир сени севаман ҳар он айтаман.

Аллоҳдан сўрайман асрасин сени,
Юрак азобланар сенсиз тобора.
Ёлғиз сен тушундинг боримча мени,
Суръатинг қалбимга чизилган ОНА.