Шеърлар
4203-4206 Каюмова Насиба Акбаровна, АРМ илмий услубий бўлим бошлиғи
Сендан воз кечмок истадим
Узимдан аразлаб, укиндим роса
Кузларим ёшга, гамга тулса хам
Мен сенда, сен ила колдим
Кароримдан йиглади кунгил
Огриндим, куйдим билдирмай
Йукотишдан куркардим бутгул
Яшолмасдим тирикдек, улмай
Яна узга берардим савол
Яшайсанми у сиз кувониб
Кунгил синган, булганди увол
Юрак эса йигларди ёниб
Халатимни чунмасдим аммо
Куйворгим келмади,тутган кулингни
Уз карорим мени этарди адо
Танлаб булгандим танхо узингни...
Уйку нима узи билмайман асло
Балки бизга берилган синов
Фаришталар мажлиси гуё
Рухинг кезиб кетгандек само
Тушларингда аллалар биров
Майин мехр дилдан утади секин
Узга бир оламга боргандек бирров
Узинг унутганинг булади тайин
Уйку нима узи билмайман асло
Балки севгим майин шуьласи
Тонглар майин шаббода булиб
Эшитилар кунгил ноласи
Уйку нима узи билмайман асло
Балки кунглим сокин палласи
Уйготганда сароки кушлар
Чунолмайди инсон боласи
Англолмадим уйку нимадир
Яратганнинг иноми балки
Осуда утган хар бир кечанинг
Жавобию савоби бордир
Уйку нима узи билмайман асло
Омонатлик давридир балки
Кайта уйгонишинг, билади олло
Рухинг кайда кезади танхо
Вужудимни босади титрок
Шундай сирли туйгуни туйдим
Калб кузи колгандек мудрок
Уйку нима буни билмадим
Пари руй санамлар жамолин куйлаб
Васлига достону, касида атаб
Шоирни маст килган шеьрига караб
Дедимки кайдадир сен борсан пари
Тонгда эсган майин шаббода
Нечун нола килдинг дилни яйратиб
Балки сени бошлаб келгандир кайтиб
Сен булмасанг кайдайди нола
Илхом париси илохий пари
Энг мунгли куйимнинг авжи ноласи
Шоир калбига нур булиб кирган
Хар бир ошикнинг гузал дилбари
Ёмгир шивирининг сокин охида
Таралган навода тингладим туйиб
Тун ёгдусию, ойнинг нурида
Охиста йигладим бошимни куйиб
Эй илхом париси эй гузал пари
Мехрли кунглимнинг тубидасан сен
Сени авайладим калбимнинг кури
Хар бир шоирнинг сузидасан сен
Кайдан пайдо булдинг кунгил огриги
Канчалар кийин сени уйламок
Тунлари суроклаб чексиз осмондан
Менга ёкмайди сени изламок
Хаёлан хар лахза ёдимдасан лек
Калбим сезаяпти бу кун кетишинг
Дунё ташвишлари бошга тушгандек
Сурадим туш булиб тунда келишинг
Кузим юмсам кийнайди уйку
Хотиралар эзар бирма бир
Согинч дегани шунчалар кайгу
Келаколгин кувончни келтир
Эркалашга сузларим етмас
Узингсан кутганим калбим ардоги
Кани хозир ёнимда булсанг
Тугармиди, куриниб согинч адоги
Хар куни узимга бир сузни айтдим
Безовта килмайман кунгирок килиб
Неча бор ёздим , яна учирдим
Кетиб колсачи аразлаб, ранжиб
Хаммадан яшириб хаёлан кучдим
Сочларинг силадим, эркалаб суйиб
Сени шундай эслаб комокчи эдим
Менга ёкмайди изламок куйиб