April 21

28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан “Бухоро НҚИЗ” МЧЖда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар лойиҳаси

Тадбирларнинг мақсади:

-       Меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш маданияти даражасини ошириш;

-       Заводда фаолият юритаётган ходимларнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига қаратиш;

-       Меҳантни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси соҳасида ташаббуслар ва илғор тажрибаларни рағбатлантириш;

-       Раҳбар ва ишчи ходимларнинг шахсий ҳамда жамоаларнинг хавфсизлиги учун масъулиятини ошириш.

Тадбир формати:

Жорий йилнинг 28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”да белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталигида корхона раҳбарияти, хавфсизлик хизмати, цехлар, заводнинг касаба уюшмаси қўмитаси ва барча бўлим ходимлари иштирокида тасдиқланган режа асосида тадбирлар ўтказилади.

Асосий тадбирлар:

1.   Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталигининг тантанали очилиши:

-       Завод раҳбариятининг чиқиши;

-       Жорий йилдаги 28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” шиорини эълон қилиш;

-       28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб чиқарилган мазкур тадбирлар лойиҳасини ва “Заковат” турнири низомини эълон қилиш.

2.   Танлов номинациялари

a.   “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш бўйича намунали цех”.

Қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

-       ишлаб чиқаришда ходимлар билан содир бўлиши мумкин бўлган шикастланиш ва / ёки жароҳатларнинг йўқлиги;

-       меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси, ёнғин, газ, саноат, электр ва экология хавфсизлиги бўйича тадбирларнинг юқори даражада амалга оширилганлиги;

-       назорат қилувчи хизматлар (ММ ва ХТ, ЁХ, ҲГҚО ва ҳ.к.) томонидаи аниқланган камчиликларни зудлик билан сифатли бартараф этиш чораларини кўраётган ва сўнгги йилларда хавфсизликни таъминлаш борасида ижобий ўзгаришларни амалга оширган ҳамда 2024 йил ва 2025 йилнинг 1-чораги давомида хавфсизлик қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича интизомий чора қўлланилмаганлиги;

-       цех объектларида мавжуд кийим алмаштириш хоналари, ювиниш хоналари, аёлларнинг гигиена хоналари, дам олиш ва овқатланиш хоналарининг мавжудлиги, амалдаги талабларга мувофиқ сақланиши.

Мазкур буйруқ билан тайинланган комиссия аъзолари, шунингдек зарурат асосида қўшимча равишда жалб қилинган хизмат вакиллари томонидан юқорида кўрсатилган барча мезонларнинг тўлиқ бажарилганлигига қараб 10 баллик тизимда баҳоланади.

b.   “Хавфсизлик маданияти бўйича энг яхши ишлаб чиқариш жамоаси (бригадаси)”:

-       хавфсизлик маданиятига риоя қилиш даражаси;

-       иш жойларида озодалик, саранжомлик ва саришталикка риоя қилиниши;

-       ходимларни амалдаги талабларга мувофиқ шахсий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишлари;

-       мавжуд ҳужжатларнинг юритилиши ва сақланиши амалдаги талабларга жавоб бериши;

-       хавфли вазиятлар бўйича тескари алоқа.

Мазкур буйруқ билан тайинланган комиссия аъзолари, шунингдек зарурат асосида қўшимча равишда жалб қилинган хизмат вакиллари томонидан юқорида кўрсатилган барча мезонларнинг тўлиқ бажарилганлигига, шунингдек йил давомида намунали ишлаганлигини инобатга олган ҳолда 10 баллик тизимда баҳоланади.

c.    “Олтин каска хавфсиз хатти-ҳаракатларнинг энг яхши намунасидир”:

-       Ташаббускорлик, шахсий жавобгарлик, юзага келиши мумкин бўлган хавфларни олдини олиш.

Барча цех ва хизмат раҳбарлари бошчилигида, касаба уюшмаси вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб кўрсатилган номзод вакили мазкур йиғилишда танлади ҳамда баённома расмийлаштирилган ҳолда мазкур буйруқ билан тайинланган комиссияга (танланган ходим томонидан амалга оширилган ишлари, қўлга киритган сертификатлар ва ҳ.к. илова қилиниши лозим) тақдим қилинади. Тақдим қилинган маълумотлар жамланган ҳолада комиссия аъзолари томонидан якуний хулоса берилади.

d.   “Меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси соҳасида билимлар беллашуви”:

-       Завод цехлари ўртасида “Заковат” интерактив интеллектуал ўйини;

-       амалдаги қонунчилик талабларини ва стандартларни билиш бўйича амалий ва реал вазиятлар, викториналардан фойдаланиш.

Ушбу номинация мазкур буйруқнинг 2-иловаси билан ишлаб чиқилган низом асосида ўтказилади ва баҳоланилади.

3.   Раҳбарлар учун “Очиқ шлем” куни

-       Бошқарув ходимлари иш жойларига ташриф буюришади ва ходимлар билан соҳага оид суҳбатлар ўтказадилар;

-       иш ва санитария шароитларини баҳолашади;

-       ходимлардан меҳнат шароитларини яхшилаш ва бошқа масалалар бўйича таклифлар қабул қилишади.

4.   Тескари алоқа ва ходимларнинг таклифлари

-       меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар учун “хавфсизлик қутилари” ёки электрон шаклларни яратиш;

-       энг яхши ғояларни рағбатлантириш.

5.   “Бир кун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандиси нигоҳида”ролларни ўзгартириш.

Мақсад: Бўлимлар ва цехлар ўртасида ҳамкорликни яхшилаш.

Асосийси:

Завод цехларининг ходимлари орасидан танланган ходимлар бир кун давомида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис сифатида ўзларини (мутахассислар назорати остида) синаб кўришади. Назорат текширувларида иштирок этишади, қоида бузарликларни аниқлашади ва хавфларни таҳлил қилишади, шунингдек аксинча – хавфсизлик муҳандислари участкага чиқади.

Тугаллаш:

Ҳамкорликдаги тескари алоқа ва таассурот алмашиш.

6.   Рамзий “Хавфсизлик дарахти”ни ўрнатиш.

Асосийси:

Дарахт шаклида стенд яратиш, унга ходимлар “барг” шаклидаги шахсий ваъдалар ва карталарини ёпиштиришади: Мисол учун:

-       “Қисқа юришларда ҳам каска кияман”

-       “Хавфни кўрсам, жим турмайман”

-       “Ҳамкасбимга эслатиб қўяман – чунки мен бефарқ эмасман”.

Эффект: Кучли визуал ва ҳиссий таъсир.