October 23, 2020

Бухоро НҚИЗда импорт ўрнини босиш ва маҳаллийлаштириш илм-фаннинг ишлаб чиқаришга интеграцияси натижасидир

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмаги билан Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти (ЎзКФИТИ) ва Бухоро НҚИЗнинг биргаликдаги инновацион лойиҳани амалга ошириши импорт ўрнини босувчи Уз-AД-1 русумли маҳаллий адсорбентини ишлаб чиқишга ва мавжуд ишлаб чиқаришда тажриба синовларини бошлашга имкон берди.
Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳиссали молиялаштириши, икки йил давомида инновацион лойиҳанинг амалга оширилиши доирасида, Бухоро НҚИЗ ва ЎзКФИТИ билан ҳамкорликда маҳаллий турдаги адсорбент яратилди. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу адсорбент маҳаллий хом-ашё асосида ишлаб чиқилган.

Инновацион лойиҳа доирасида каталитик реформинг қурилмасидаги водород сақловчи газни хлоридлардан тозалаш мақсадида янги Уз-AД-1 адсорбентини олиш бўйича технология ҳамда корхона стандарти ишлаб чиқилди.

Мавжуд каталитик реформинг қурилмасида ўрнатилган синов адсорберида бир йил давомида Уз-AД-1 адсорбентинининг 100 кг миқдоридаги тажриба синовларидан олинган ижобий натижаларига асосан адсорбентнинг саноат партиясини сотиб олишга қарор қилинди.

2019 йилда имзоланган шартномага мувофиқ, ЎзКФИТИ томонидан адсорбентнинг 5150 кг миқдоридаги тажриба-саноат партияси ишлаб чиқарилди ва 2020 йилнинг май ойидаёқ Бухоро НҚИЗга етказиб берилди.

2020 йил 21 октябрида Бухоро НҚИЗнинг 21D06 саноат адсорберига Уз-AД-1 адсорбентининг тажриба-саноат партияси юкланди ва ундан ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш бошланди.

Ўз навбатида, Уз-AД-1 адсорбентининг импорт қилинадиган аналогига нисбатан арзонлиги ҳисобга олинса, маҳаллий адсорбентдан фойдаланишдан валюта маблағларини тежашга имкон беради ва импорт ўрнини босиш ҳисобига иқтисодий самарадорликга олиб келади.

Ҳозирги вақтда маҳаллий адсорбентнинг ишлаб чиқаришдаги натижадорлик мониторинги олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Уз-AД-1адсорбентининг натижадорлик кўрсаткичига асосан, заводнинг ушбу турдаги адсорбентга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш режалаштирилмоқда.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати