November 21, 2022

Ёнғин хавфсизлиги ойлигини намунали ўтказайлик!

Олдин хабар қилганимиздек, Бухоро НҚИЗ ва унга қарашли барча объектларда 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабрига қадар Ёнғин хавфсизлиги ойлиги эълон қилинди ва ойлик давомида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Ойлик давомида СХ, ММ ва ХТ хизматининг ММ ва ХТ гуруҳи ҳамда БНҚИЗ БЁХТТЭБ инспекторлари билан ҳамкорликда заводнинг барча бўлим ва цехларида ёнғинларнинг олдини олиш, ходимлар ўртасида кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб борилмоқда.

Айтиш жоизки, ёнғинларнинг аксарияти инсонларнинг лоқайдлиги, жиҳозларнинг носозлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги ва болаларнинг олов билан ўйнашлари натижасида юзага келмоқда. Шу сабабли кутилмаганда ёнғин содир бўлганда қандай ҳаракат қилишни ўргатиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланишни амалда кўрсатиб, тушунтириш муҳим. Бинобарин заводнинг хавфли ишлаб чиқариш объектлариларида тадбирлар ўтказиб ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш қилиб келинмоқда.

Шунингдек, ойлик давомида заводнинг 2022 йил 16 ноябрдаги 369-сонли буйруғи асосида кўрик танлов ташкил қилинган бўлиб, ушбу кўрик танловда 7 та номинация бўйича цехлараро беллашув бўлиб ўтади. Кўрик танлов натижалари бўйича ғолиблар Ёнғин хавфсизлиги ойлиги якунида амалдаги доимий комиссия томонидан аниқланади.

Ҳурматли ҳамкасблар Ёнғин хавфсизлиги ойлигини намунали ўтказайлик! Иш жойимизда ва хонадонимизда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъй амал қилайлик, зеро Ёнғинни ўчиргандан кўра, унинг олдини олган афзалроқдир!!!

ММ ва ХТ гуруҳи