Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари сиёсий-маърифий ўқув соатида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги
сиёсий-маърифий ўқув соатида Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари ҳам иштирок этди.
Сиёсий-маърифий ўқув соати онлайн тарзда тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, бугунги куннинг энг муҳим мавзулари ва ҳафта давомида содир бўлган долзарб янгиликларга бағишланади.
Мазкур ўқувда менежмент, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.
Жумладан, Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувининг натижалари, гидроэнегетика соҳасидаги лойиҳалар статистикаси, шунингдек, спикер Давлат бошқаруви акадамемияси доценти Л.У.Инагамованинг "Вақтни бошқариш" мавзусидаги , Адлия вазирлиги масъул ходими Д.К.Ражабовнинг ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳиятига бағишганган ҳуқуқий саводхонлик маърузаси тингланди.