Самарқанд вилояти фаол ёшлари учун "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ ишлаб чиқариш объектларига экскурсия
"Ўзбекнефтгаз" АК раҳбарияти томонидан Самарқанд вилояти ёшлари учун нефт-газ саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш объектларига экскурсиялар ташкил етиш бўйича кўрсатмалар берилди.
2021-йил 3-июл куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридан мактаб ўқувчилари ва талабалар ташриф буюришди.
Ҳар бир меҳмон учун саноат корхонасига ташриф буюриш йўриқнома билан танишишдан бошланади: болаларга завод, унинг тарихи ва корхона ҳудудида хавфсизлик чоралари ҳақида сўзлаб берилди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари экскурсия иштирокчиларига нефтни қайта ишлаш саноатида асосий касблар нималардан иборат еканлигини айтиб ўтди.
Қирқ беш нафардан ортиқ ўқувчи ва талабалар Бухоро НҚИЗнинг саноат объектларида бўлиб, унда асосий технологик иншоотлар ва бошқа ишлаб чиқариш обектлари фаолияти билан танишдилар.
Экскурсия диалог шаклида ташкил этилган. Экскурсия давомида завод мутахассислари меҳмонларнинг кўплаб саволларига жавоб беришди. Болалар қизиқиш билан савол беришди. Энг аввало, улар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги ишлаб чиқариш амалиёти ва келгусида иш билан таъминлаш шартлари билан қизиқдилар.
Ёш истеъдодларнинг саёҳати уларнинг бир-бири билан дўстлашиб, ўз келажакларига янгича қарашларига ёрдам берди. Бундай тадбирлар болаларга ўз касбий уфқларини кенгайтириш, имтиёзларини мослаштириш ва карьера танловини амалга ошириш имкониятини беради.
Бухоро НҚИЗ Матбуот хизмати