November 11, 2020

Бухоро НҚИЗда ёнғинга қарши махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Бухоро НҚИЗ объектларида ёнғин қутқарув қисми, фуқаро муҳофазаси, тиббий-санитария қисми ва ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди, автонақлиёт цехи, санитария дружинаси, Қоровулбозор туманидаги ҳарбий қисм тезкор гуруҳи ва бошқалар билан ҳамкорликда махсус-тактик машғулотлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ёнғинни ўчиришда ўт ўчирувчиларнинг касбий тайёргарлиги катта аҳамиятга эга. Бунинг учун мунтазам машғулотлар ва жисмоний машқлар сифатига алоҳида эътибор бериш лозим.

Машғулотлар хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғиннинг олдини олиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар пайтида авариявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.

Бухоро НҚИЗнинг асосий ишлаб чиқариш цехи ҳамда хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехи ҳудудида ўтказилган

Ёнғинга қарши машқларда 16,17,18-сонли ёнғин-қутқарув қисми, ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отрядининг ишчилари, санитария дружинаси, авария техник гуруҳи, электр таъминоти гуруҳи, автонақлиёт цехи, Қоровулбозор тумани Ҳарбий қисм тезкор гуруҳи вакиллари ўзларининг касбий маҳоратларини намойиш этдилар.

Ўқув машғулотлари режасига кўра, технологик қурулмада ва нефть маҳсулоти сақлаш сиғимида шартли ёнғин содир бўлди. 16-ёнғин-қутқарув қисми диспетчери огоҳлантириш сигналини олди ва зудлик билан машғулот ҳудудига ўт ўчирувчиларни юборди. Ёнғин содир бўлган жойга авария техник гуруҳи зудлик билан етиб келди ва тезда ёнғин ўчирилди.
Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ёнғин ўчириш оператив-тактик машғулотида 192 киши иштирок этди, 26 та ихтисослаштирилган техника ишлатилди. Барча санитария-епидемиология талаблари бажарилди.

Таъкидлаш жоизки, тактик машғулотлар режадагидек ўтди, мақсадлар ўз вақтида ва самарали эришилди. Масъуллар ўз хизмат вазифаларини бажаришда мустаҳкам билим ва мукаммал амалий кўникмаларни намойиш этдилар.

Қўшма машғулотлар хавфли ишлаб чиқариш объектида фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ишчиларнинг юқори тайёргарлигини сақлашга имкон беради.


"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати