Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизимини ривожлантириш бўйича навбатдаги семинар-тренинг ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар ходимларида коррупцияга қарши маданиятни шакллантиришнинг аҳамияти ва ролига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар ой тизим таркибидаги барча корхоналарда ҳудудий комплаенс инспекторлари бошчилигида семинар-тренинглар ва иқтисодий ўқувлар ташкиллаштирилади.
Бугун комплаенс инспекторлари С.Бобоқулов ва З.Сатторов томонидан Хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларга нисбатан таъсирчан чораларни белгилаш мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Унда Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари, таркибий бўлинмаларнинг мутахассислари иштирок этди.
Тақдимот шаклида ўтказилган тренинг давомида тизим корхоналарида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, коррупцион хавфларни баҳолаш, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш босқичлари, коррупциявий хавф-хатарлар таснифланиши ҳамда бизнес жараёнларида коррупцион хавфлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, семинарлардан кўзланган асосий мақсад корхона ходимларининг комплаенс-назорат йўналишида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва кўникмаларини шакллантиришдан иборат.