Қадрли ҳамкасблар! Азиз дўстлар!
“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан сизни кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман!
2023 йил Бухоро НҚИЗни жадал ривожлантиришнинг навбатдаги босқичи бўлди. Заводимиз йирик лойиҳаларни тизимли равишда амалга ошириб, мамлакатимиз истеъмолчиларини нефт маҳсулотлари билан барқарор таъминлаб, ишонч билан олға интилишда давом этмоқда.
Биз амалга ошираётган кенг кўламли ишлаб чиқариш дастури ҳозирги ва келажак авлод манфаати йўлида энергетика тармоғининг барқарор ишлашига салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Ўтаётган йилда Бухоро НҚИЗ нефт - газ саноати тарихига бир қанча муҳим воқеаларни киритди.
2023 йилда Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи марта Халқаро аэрокосмик сифат гуруҳи(IAQG)нинг тўлиқ аъзоси бўлди ва авиация ёқилғисини етказиб берувчи сифатида халқаро OASIS маълумотлар базасига киритилди.
Бугунги кунда “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг OASIS маълумлотлар базасига киритилган ягона корхонаси бўлиб, Airbus, Honeywell, Lufthansa каби авиация соҳасида дунёнинг энг йирик компаниялари, жаҳондаги маҳсулот ишлаб чиқарувчилари билан бир хил рўйхатда турибди.
Бу ютуқ, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг минтақадаги логистика маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишга, янги инвестициялар оқимини жалб қилишга, “Ўзбекнефтгаз” АЖ кредит рейтингини яхшилашга, барқарорлигини мустаҳкамлашга ва Ўзбекистон Республикасининг жаҳон миқёсида тан олинишига бевосита таъсир кўрсатади.
Технологик қурилмаларнинг ишончлилик даражасини ошириш ва углеводород хом-ашёсини қайта ишлаш жараёнида асбоб-ускуналарнинг ишлаш кўрсаткичлари самарадорлигини, шунингдек, автоматлаштирилган бошқарув тизимининг ишончлилиги ва носозликларга чидамлилигини ошириш мақсадида, технологик асбоб-ускуналарни мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, заводнинг технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматик тизими аварияга қарши автоматик ҳимоя ва технологик зонаси капитал таъмирланди.
Корхонамизда амалга оширилаётган ишларда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида жорий йилда мутахассисларимиз томонидан ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашни бошқариш тизими” халқаро стандартини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди.
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ фаолияти ва жорий этилган бошқарув тизими ISО 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашни бошқариш тизими” талабларига мувофиқлигини тасдиқлади ҳамда халқаро сертификат билан тақдирланди.
Заводни технологик янгилаш, инновацион технологияларни жорий этиш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар, ҳудудларда қулай экологик вазиятни сақлашга қаратилган мақсадли ишлар изчил ишлар олиб борилмоқда.
Бухоро НҚИЗ “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари орасида экофаол ҳисобланади. Бу заводимизнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида муносабатининг яна бир ишончли далилидир.
Табиатга ғамхўрлик қилиш ҳар доим корхонамиз стратегиясининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлган ва шундай бўлиб қолади.
Бугун биз мамлакатимизнинг турли соҳаларини тубдан такомиллаштиришга қаратилган катта ўзгаришлар остонасида турибмиз.
Маҳаллий саноатни ривожлантириш учун янги имкониятлар очаётган улкан ислоҳотларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда давлат раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев “Яшил энергия” миллий дастурини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Мамлакатимиз тарихида яна бир ёрқин саҳифа очган салмоқли воқеалардан бири 6 та йирик қуёш ва шамол станцияларининг ишга туширилишидир. Бундай йирик, стратегик аҳамиятга эга объектларнинг ишга туширилиши аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради.
Бухоро НҚИЗда энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш орқали корхонанинг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шуни таъкидлашни истардимки, корхонамиз доимий равишда ривожланиш ва самарадорликни ошириш учун янги имкониятларни излайди ва амалга оширади. Биз ишнинг асосий йўналишларида нафақат мавқеимизни заифлаштирмадик, балки мустаҳкамламоқдамиз. Бу корхонанинг мутлақо барча соҳаларидаги фаолиятига тегишли бўлиб, қобилиятларимизга алода ишонч беради.
Биз энг муҳим ишни – мамлакатимиз келажагини яратмоқдамиз!
Катта жамоамиз, ҳар биримизнинг касбий юксак маҳоратимиз ва фидокорона меҳнатимиз туфайли барча вазифалар муваффақиятли ҳал этилишига ишонаман.
Барчангизга ҳалол, ягона мақсад йўлидаги фаолият, ишга масъулият ва ғамхўрлик билан ёндашувингиз учун миннатдорчилик билдираман.
Сиз ва яқинларингизга энг яхши тилакларимни билдираман. Сиҳат-саломатлик ва, албатта, янги ғалабалар тилайман.
Янги йил ҳар бир хонадонга тинчлик, қувонч ва янги ўзгаришлар билан кириб келсин.
Ҳурмат билан,
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори
А.А.Фазилов